Чет эллик ходиманинг меҳнат қилиши учун тасдиқнома муддати узайтирилмаган, аммо у ҳомиладор: нима қилиш керак

preview

«Ходима – чет эллик мутахассис. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати 15 октябрда тугайди. Меҳнат шартномаси муддати ҳам 15 октябрда тугайди. Ходима ҳомиладор.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома муддати узайтирилмаган. Шуни эътиборга олиб, меҳнат шартномаси муддати тугаганлиги муносабати билан ходима билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлимизми?»

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ёки халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланган қоидалар чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган ташкилотлар ёхуд ушбу фуқаролар, шахслар иштирокидаги, халқаро ташкилотлар ва чет эл юридик шахслари иштирокидаги меҳнатга оид муносабатларга нисбатан татбиқ этилади .

Шундай қилиб, Меҳнат кодексининг 408-моддасида белгиланган меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳомиладор аёллар учун кафолатлар чет эллик мутахассис бўлган ходимага ҳам татбиқ қилинади.

Сизнинг ҳолатингизда ходиманинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Тасдиқнома муддатининг тугаши муносабати билан қийинчилик юзага келади. Меҳнат кодексида бундай вазиятда нима қилиш кераклиги ҳақида аниқ жавоб йўқ.

Ходиманинг ҳомиладорлиги ҳақида била туриб, Тасдиқноманинг амал қилиш муддатини олдиндан узайтиришни расмийлаштиришни тавсия қиламиз. Ушбу ҳужжатни узайтириш учун иш берувчининг ўзи ариза бериши мумкин.

Бу ҳақда қуйидаги мақолада батафсил ўқинг:

 

Агар қандайдир сабабларга кўра Тасдиқномани узайтириш ҳомиладор ходимага ўз вақтида расмийлаштирилмаган бўлса, Меҳнат кодексининг 408-моддаси асосида ходима билан меҳнат шартномасини узайтиринг.