Меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда “касаллик варақаси” тақдим этилса, унга ҳақ тўланадими

preview

«Ходим 2023 йил 1 октябрдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди ва ишдан бўшатилгандан кейин 2023 йил 1 октябрдан (ишдан бўшатилган кундан бошлаб) касаллик варақасини олиб келди.

Корхона касаллик варақасини тўлашга мажбурми ва қанча муддат давомида?» 

Бундай вазиятда меҳнат шартномасини қандай қилиб тўғри бекор қилиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

Амалиётчи-мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Энг аввало, саналарни аниқлаштриб олиш керак. Ходим билан меҳнат шартномаси ҳақиқатан ҳам ишланмайдиган байрам кунида (1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни) бекор қилинадими? Бу кун амбулатория тиббиёт муассасалари учун ҳам ишланмайдиган кун бўлгани ҳолда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақиқатан ҳам 1 октябрда очилганми? Байрам кунлари меҳнатга лаёқатсизлик варақаси стационар тиббиёт муассасалари томонидан очилади.

Иш берувчи тиббиёт муассасасига ишланмайдиган байрам кунида «касаллик варақаси» очишнинг қонунийлиги тўғрисида сўров юбориши мумкин.

Меҳнат кодекси меҳнат шартномасини бекор қилинган кун – ишнинг охирги куни эканлигини белгилайди. 2023 йилда 1 октябрь фақат сменали ёки узлуксиз иш режимида  иш куни бўлиши мумкин. Агар охирги иш куни дам олиш кунига ёхуд ишланмайдиган байрам кунига ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади .

2023 йил октябрь ойида 1 октябрь – байрам куни , 2 октябрь – календарь дам олиш кунига тўғри келиши сабабли ишланмайдиган кун . Бундай вазиятда меҳнат шартномасини бекор қилиш куни 1 октябрь эмас, балки 3 октябрь бўлиши керак.

Шунинг учун 2023 йил 1 октябрдан бошлаб тўғри (қонуний) расмийлаштирилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси иш берувчи билан меҳнат муносабатлари даврида очилган ва ҳатто 1 октябрь меҳнат шартномаси бекор қилинган кун бўлса ҳам, ушбу санамеҳнат муносабатлари даврига киритилган бўлар эди.

Корхона ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлайди, агар уни олиш ҳуқуқи меҳнат муносабатлари даврида юзага келган бўлса .

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа меҳнат қобилияти йўқолган биринчи кундан то у тиклангунга қадар ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади .

Тегишинча, сиз вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини «касаллик варақаси»ни ёпилиш санаси ёпилгунча тўлаб беришингиз керак.

 

Меҳнат шартномасини қачон бекор қилиш тўғри бўлади

Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганлиги сабабли, меҳнат муносабатлари касаллик муддати давомида узайтирилмайди. Ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги даврида ишдан бўшатишни тақиқлаш фақат иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳолатларига нисбатан қўлланилади .

Ходим билан меҳнат шартномасини тўғри белгиланган санада – 2023 йил 3 октябрда бекор қилиш керак, агар ходимда 1 октябрь ишланмайдиган байрам куни  бўлса.

Аризалар, буйруқлар ва шартномаларда «билан» қўшимчасини ишлатмасликни тавсия қиламиз. Шундай қилиб, кадрлар ҳужжатлари амалдаги қонунчиликка мос келади. Биз бу ҳақда батафсил: «Қайси кун охирги иш куни ҳисобланади: аризада ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ тўғри иборалар қўллашнинг аҳамияти» мақоласида ёритганмиз.