Меҳнат шартномасига қандай шартлар киритилиши керак

10.03.2024
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

– меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари;

– меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари;

– қандай шартларни меҳнат шартномасига киритиш мумкин эмас.

Меҳнат шартномасининг мажбурий шартлари

Меҳнат шартномасига киритиш учун қуйидаги шартлар мажбурий ҳисобланади :

  • иш жойи – ходим шартномада шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра меҳнат фаолиятини амалга оширадиган иш берувчи (ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси ёки жисмоний шахс), шунингдек ходим меҳнат қилиши керак бўлган жой;
  • ходимнинг меҳнат вазифаси – муайян касб, мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича иш, шунингдек ходимга топшириладиган ишнинг аниқ тури; 
  • ишнинг бошланиш санаси – ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажаришга киришиши лозим бўлган календарь сана; 
  • меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (шу жумладан ходимнинг тариф ставкаси ёки маоши миқдори, қўшимча тўловлар,...
lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг