Меҳнат шартларини ўзгартириш умумий тартиби
Тавсияда:
– меҳнат шартлари нима;
– меҳнат шартлари қандай ўрнатилади;
– меҳнат шартларини қандай қилиб тўғри ўзгартириш мумкин.
Меҳнат шартлари нима
Меҳнат шартлари деганда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг мажмуи тушунилади
.
Ижтимоий омиллар – меҳнатга ҳақ тўлаш ҳажми, иш вақти давомийлиги, таътиллар ва бошқа шартлардир. Ишлаб чиқариш омиллари – техник, санитар, гигиеник, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлардир.
Яъни, агар ишчи билан меҳнат шартномаси тузилган бўлса, унинг меҳнати маълум шартларда амалга оширилиши шарт.
Меҳнат шартлари қандай ўрнатилади
Меҳнат шартлари қуйидагилар томонидан ўрнатилади:
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан. Бундай марказлаштирилган тартибда ишчиларга меҳнат шартларининг кафолатланган, камайтириб бўлмайдиган энг кам миқдори ўрнатилади: барча ходимлар учун иш вақтининг оддий давомийлиги ҳафтасига 40 соатдан ортиқ эмас ва қисқартирилган иш вақти – алоҳида тоифадаги ишчилар учун (ногиронлиги бор ишчилар учун, вояга етмаганлар учун ва бошқалар меҳнатига ҳақ тўлаш қонун билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам эмас (МҲТЭКМ)) ва ҳ.к.
; - меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан: жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, ички ҳужжатлар;
- меҳнат шартномаси билан.
Ички ҳужжатларда ва меҳнат шартномаларида қуйидаги ҳолатлар ўрнатилиши мумкин:
- қўшимча ёки қонун ҳужжатларида кўрсатилганидан кўпроқ имтиёзли бўлган ҳолатлар. Масалан, ишчиларга мобил алоқа, бепул овқатланиш, қўшимча таътил ва бошқа харажатларни қоплаш;
- меҳнатга доир қонун ҳужжатлари қоидаларини аниқлаштирадиган ҳолатлар. Масалан, ишчилардан меҳнат шартларини ўзгартиришга рухсат олиш жараёни;
- қонун ҳужжатларидаги етишмовчиликларни тўлдирадиган ҳолатлар. Масалан, ички ҳужжатларда ишчилар томонидан иш берувчи номига аризалар топшириш жараёни, жумладан меҳнат шартларини ўзгартириш тўғрисида, хусусан, ариза айнан кимга тақдим этилмоқда: бевосита раҳбарга, ходимлар бўлимига, қабулхонага ва ҳ.к.;
- қонун ҳужжатларида ички тартибда ёки ишчи билан келишган ҳолда ўрнатишга йўл қўйилади. Масалан, мукофотлаш тизими.
Бунда айрим қоидаларни қонун ҳужжатлари бевосита ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида қайд этишни талаб этади. Мисол учун, ишчиларга меҳнат ҳақи тўлаш муддатлари.
Меҳнат шартларини қандай қилиб тўғри ўзгартириш мумкин
Ички ҳужжжатларда ёки меҳнат шартномаларида ўрнатилган меҳнат шартлари ўзгартирилиши мумкин. Улар қандай тартибда ўрнатилган бўлса, ўша тартибда ўзгартирилади.
Ходимнинг иш вақти жадвалини ўзгартириш мисолида кўриб чиқамиз.
Бу ерда меҳнат шартларини қандай ўзгартириш мумкин, деган саволга жавоб МКнинг 191 ва 296-моддаларида мавжуд. МКнинг 191-моддасига кўра, иш вақтининг режими ИМТҚ, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларида, бошқа ички ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганида эса – меҳнат шартномасида белгиланади. Мазкур вазиятда иш ҳафтасининг кўриниши ИМТҚ билан белгиланган, МКнинг 296-моддасига мувофиқ эса улар иш берувчи томонидан касаба уюшмалари қўмитаси ёки ишчиларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланади. Тегишинча, иш берувчи ушбу масалани аввал ишчиларнинг вакиллик органи билан келишиб, қарор чиқариш йўли билан ИМТҚга тегишли ўзгартириш киритади.
Ташкилотда ишчиларнинг вакиллик органи бўлмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Аммо МКнинг 296-моддаси уни ИМТҚ билан келишишни талаб этар экан, иш берувчи бу ҳақда меҳнат жамоасини ёзма равишда хабардор қилиб, шундай орган ташкил этишни таклиф этиши лозим. Агар шундан сўнг икки ҳафта ичида меҳнат жамоаси бирламчи касаба уюшмаси ташкилоти ёки ишчиларнинг бошқа вакиллик органини ташкил этиш бўйича умумий йиғилиш (конференция) ўтказмай тегишли қарор қабул қилинмаса, иш берувчи ИМТҚни мустақил тасдиқлаш ҳуқуқига эга
. Бундай ҳолатда уларни ўзгартириш учун иш берувчи қарор чиқариш йўли билан ИМТҚга ўзгартиришларни худди шунингдек бир томонлама киритади.
Қуйидагича ҳолат ҳам истисно эмас. Ташкилотда ишчиларнинг вакиллик органи мавжуд. Иш берувчи у ерга ИМТҚни келишиш зарурлиги тўғрисида ёзма мурожаат жўнатди. Вакиллик органи бундай мурожаатни олган кунидан бошлаб 20 кун ичида мазкур масалага доир қарор қабул қилиш ҳақида иш берувчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бироқ ушбу муддат якунига қадар жавоб келмаса, иш берувчи ишчиларнинг вакиллик органидан рухсат олмаган ҳолда ИМТҚни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
.Барча ҳолатларда ҳам ички ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида ўрнатилган меҳнат шартлари муҳимдир, умумий шартлар асосида фақатгина ишчининг розилиги билан ўзгартириш киритишга йўл қўйилади. Ахир ишга олишда иш берувчи номзодни қуйидагилар билан таништиради:
- ишнинг мазмуни ва ушбу иш бажарилишига доир меҳнат шартлари билан;
- Ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномаси, унинг фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ички ҳужжатлар билан.
Яъни, ишчи айнан ишга олинаётган вақтда келишилган шартлар остида ишлашга розилик билдирган ҳолда меҳнат шартномасини имзолайди.
Шу йўл билан расмийлаштириш тартибига риоя этишдан ташқари, меҳнат шартларини ўзгартириш учун бунга алоқаси бўлган ҳар бир ишчидан розилик олиш талаб этилади
.
Агар меҳнат шартномасида келишилган меҳнат шартлари ўзгарса, ишчи билан меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузилиши шарт. Агар меҳнат шартномасида кўрсатилмаган меҳнат шартлари ўзгарса, ишчидан ёзма розилик олишнинг ўзи етарли. Бунда меҳнат шартномасига қўшимча келишув имзолаш зарурати йўқ.
Тегишинча, умумий қоидаларга кўра, иш берувчи бир томонлама меҳнат шартларини, ишчи эса бир томонлама меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли эмас. Қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Демак, МК
эса – иш берувчига ишчининг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқини беради. Бу ҳақда кейинги тавсияларда ўқинг.
- Ходимнинг талабига кўра меҳнат шартларини қандай ўзгартириш керак
- Иш берувчининг ташаббусига кўра ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини қандай ўзгартириш мумкин
- Ходим меҳнат қиладиган жойни қандай ўзгартириш керак
- Меҳнат кодексига киритилган муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар
- Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низомни қандай ишлаб чиқиш керак
Телеграм канали