Ходимнинг шахсий йиғма жилди қандай юритилади

11.03.2024

Тавсияномада:

 – шахсий йиғма жилдларни юритишнинг умумий қоидалари;

– ходимнинг шахсий йиғма жилдини расмийлаштириш;

– шахсий йиғма жилднинг таркиби;

– шахсий йиғма жилдни янгилаш;

– шахсий йиғма жилдда ҳужжатларни сақлашга чеклашлар;

– шахсий йиғма жилдларни юритишдаги хатолар.

МК ходимларнинг шахсий йиғма жилдларини юритиш мажбуриятини юкламайди. Бундай мажбурият фақат муайян ходимлар тоифасига, масалан, давлат хизматчиларига нисбатан мавжуд. Бироқ шахсий йиғма жилдларни юритиш кадрларга оид маълумотларни тизимлаштириш, ходим ва керакли ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни қисқа муддатларда олишга ёрдам беради.

Шахсий йиғма жилдларни юритишда қандай қоидаларга риоя қилиш керак

Ҳар бир ходимнинг шахсий йиғма жилдини у ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб, ишдан бўшаш пайтигача бутун меҳнат фаолияти давомида шакллантиринг. Шахсий йиғма жилдда ходимнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақланг.

Шахсий йиғма жилдга қуйидагилар киритилади:

  • ходимнинг шахсга доир маълумотлари;
  • меҳнат шартномаси;
  • ишга қабул қилиш тўғрисида ва меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқлар;
  • бошқа ишга ўтказишлар...
lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг