Иш куни давомида танаффуслар қандай белгиланади
Тавсияномада:
– дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар;
– қўшимча танаффуслар;
– болани овқатлантириш учун танаффуслар.
Ишдаги танаффус – иш куни давомидаги ходим меҳнат мажбуриятларини бажаришдан эркин бўлган вақт. Танаффус иш вақтининг давомийлигига киритилиши ёки киритилмаслиги мумкин.
Амалиётда, ишдаги танаффуслар икки турда бўлади:
- иш вақтига киритилмайдиган дам олиш ва овқатланиш учун;
- айрим тоифадаги ходимларга бериладиган, одатда, иш вақтига киритиладиган қўшимча танаффуслар.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар
Иш берувчи ходимларга иш куни давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериши шарт . Бундай танаффус ходимнинг иш вақтига киритилмайди.
Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлигини иш берувчи ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилайди ёки ушбу шартлар ходим ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномасида мустаҳкамланади.
Тушлик учун танаффуснинг энг кам давомийлиги – 30 дақиқа, энг кўп давомийлиги – бутун иш куни давомида 2 соатгача. Бундай танаффусни қачон бериш кераклигининг аниқ вақти МК белгиланмаган.
Меҳнат кодексининг кўра корхона ходимларга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган танаффус тақдим қилиши керак. Бундан ташқари, агар иш сменасининг давомийлиги саккиз соатдан ошса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишда дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус берилиши назарда тутилган.
Агар биз иш жойида овқатланиш учун...