Тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномаси қайси муддатда бекор қилиниши мумкин

preview

«Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги келишувда ундан сўнг меҳнат муносабатлари  бекор қилинадиган узлуксиз муддат (масалан, 3 ой) кўрсатилиши мумкинми?»

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Мақолаларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

–  Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 157-моддаси 1-бандида назарда тутилган асос номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси, шунингдек муддатли меҳнат шартномаси исталган вақтда тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинишига имкон беради. Меҳнат шартномаси тарафлар томонидан келишувда келишилган шартлар ва муддатларда бекор қилинади. Меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлиги учун асосий шарт – бунга ходим ва иш берувчининг ўзаро розилиги.

Меҳнат кодексининг 157-моддаси 1-банди бўйича қонунан меҳнат муносабатлари бекор қилингунга қадар на минимал, на максимал муддатлар белгиланмаган. Яъни, шартнома тарафлари уни бир кундан кейин ҳам, 3 ойдан кейин ҳам бекор қилиш тўғрисида келишувга келишлари мумкин.