Ишдан бўшатишда ходим билан қандай ҳисоб-китоб қилинади
«Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинмоқда. Унга нимани ва қайси муддатда тўлаб беришимиз керак?».
– Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда у билан ҳисоб-китоб қилиши, жумладан қуйидаги тўловларни амалга ошириши керак:
1) Охиригача олинмаган иш ҳақи.
«Иш ҳақи» тушунчасига қуйидагилар киради :
- ходимнинг малакасига, бажарадиган ишининг мураккаблигига, миқдорига, сифати ва шароитларига қараб тўланадиган меҳнат учун мукофот суммаси;
- компенсация хусусиятига эга тўловлар: компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу жумладан – нормал иш шароитларидан четга чиқадиган (ишдан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги, тунги вақтлардаги иш) шароитларда ишлаганлик, ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун шундай қўшимча тўловлар ва устамалар ҳамда компенсация хусусиятига эга бошқа тўловлар ва рағбатлантирувчи тўловлар;
- тақдирловчи тўловлар (рағбатлантирувчи хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар).
2) Ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсация.
Гап ходим жорий иш йилида унга тегишли бўлган меҳнат таътилидан фойдаланмасдан ишдан бўшаётган вазият ҳақида бормоқда. Агар ходим иш йили ҳисобига таътил олиб бўлган ва иш йили...