Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра қандай бекор қилинади

01.05.2024

Тавсияномада:

– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг хусусиятлари;

– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг иш берувчи учун манфаатли томонлари;

– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг самаралилиги вазиятлари;

– ходим учун тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги далиллар.

Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг қандай хусусиятлари бор 

Тарафларнинг келишуви – ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун алоҳида асосдир, . Меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш учун, ходим ва иш берувчи меҳнат муносабатларини бекор қилишнинг барча муҳим жиҳатлари ҳақида келишиб оладилар. Бу қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси;
  • тугалланиши лозим бўлган ишлар рўйхати;
  • янги ходимни ўргатиш;
  • ишларни бошқа ходимга топшириш тартиби;
  • компенсация тўловлари ва ҳоказо.
Эътибор беринг

Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш – бу иш берувчи ёки ходимнинг ташаббуси эмас, балки тарафларнинг ўзаро розилигидир.

Меҳнат шартномасининг ҳар қандай тарафи ташаббускор бўлиши мумкин. Агар бир тараф иккинчи тарафнинг ташаббусини қўллаб-қувватласа, шартномани иш берувчи ва ходимнинг ёзма келлишуви асосида исталган вақтда бекор қилиш мумкин.

Иш берувчи ходимнинг меҳнат муносабатларини тарафларнинг...

lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг