Қонунчиликни бузмаслик учун фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни қандай тузиш керак
Бухгалтер билан ФҲШни қандай тўғри тузиш мумкин тавсияномада:
– Шартномаларнинг белгилари;
– Меҳнат шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномадан фарқи;
– Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани ноқонуний тузганлик учун жавобгарлик.
Иш берувчилар ҳақиқатдаги меҳнат муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) билан алмаштирадиган ҳоллар амалиётда учраб туради. Бу ходимларга меҳнат қонунчилиги томонидан белгиланган кафолатларни тақдим этмаслик учун қилинади. Бироқ бу меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Қонунни бузмаслик учун, шартномаларнинг бу турларини аниқ фарқлай олиш ва қачон меҳнат шартномаси, қачон эса ФҲШ тузилишини билиш керак.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг белгилари
ФҲШ – икки ёки бир неча шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишуви бўлиб, у ФКга мувофиқ тузилади, Олий суд пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 4 банди. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома:
- жисмоний шахслар;
- юридик шахслар;
- жисмоний шахс ва юридик шахс ўртасида тузилади.
ФҲШ бўйича жисмоний шахс бир марталик, даврий хусусиятга эга ишлар ёки хизматларни тақдим этиши мумкин. Масалан, пудрат шартномаси ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси ФҲШ бўлиши мумкин.
Фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг предмети – бажарилган иш ёки кўрсатилган хизматнинг аниқ якуний натижасидир. Масалан, бухгалтерия ҳисоботи, қурилган ёки таъмирланган бино, етказиб берилган юк, ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот, бир марталик маслаҳат ва ҳоказо.
|
Пудрат шартномаси |
пудратчи топшириқ бўйича ишни бажаради ва уни шартнома бўйича муддатида буюртмачига топширади. Буюртмачи эса шартномага кўра ишни қабул қилади ва унга ҳақ тўлайди. Шунингдек пудрат шартномасининг алоҳида турлари ҳам бор. Алоҳида турларига маиший, қурилиш пудрати шартномалари, лойиҳа ёки қидирув, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномалари киради. |
|
Ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш шартномаси |
ижрочи буюртмачининг топшириғига кўра бюуртмачига хизмат кўрсатади. Бунда хизмат ашёвий шаклга эга бўлмаслиги керак. Буюртмачи ўз вақтида ижрочининг хизматларига ҳақ тўлайди. Мисол учун, ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш шартномасига: аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, ўқитиш, туристик хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар киради. |
ФҲШ бўйича ижрочи:
- шартноманинг иккинчи тарафига (буюртмачига) бўйсунмайди;
- ташкилотнинг штатида турмайди ва меҳнат жамоасининг аъзоси ҳисобланмайди;
- унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш мумкин эмас;
- унга меҳнат дафтарчаси юритилмайди;
- унга меҳнат таътиллари, шу жумладан ижтимоий таътиллар, тақдим этилмайди;
- меҳнати учун ҳақ миқдори ва уни тўлаш муддатлари келишувга кўра белгиланади;
- унга меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган кафолатлар татбиқ этилмайди, Олий суд пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 4 бандининг 2 қисми.
ФҲШ бўйича ижрочи буюртмачининг меҳнат интизоми ёки ички меҳнат тартибига бўйсунмайди. У ишни ўзи ташкил этади, ҳақни эса меҳнатнинг пировард натижаси ёки бажарилган топшириқ учун олади.
ФҲШга «Иш берувчи», «Ходим», «Лавозим маоши», «Меҳнат вазифаси» ёки «Иш вақти» каби атамаларни киритманг – улардан меҳнат шартномасида фойдаланилади. Низолар юзага келган тақдирда, суд ФҲШнинг бундай шартларини меҳнат муносабатларини тартибга солувчи шартлар деб эътироф этиши мумкин, Олий суд пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 4 бандининг 5 қисми.
ФҲШ расмийлаштириш ва меҳнат қонунчилигини бузмаслик учун, меҳнат шартномасига қандай шартларни киритиш кераклигини билиб олинг.
МК ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномаларни тузишни тақиқлайди,
. Кейинчалик меҳнат инспекцияси бундай муносабатларни меҳнат муносабатлари деб эътироф этиши мумкин – уларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатлар қоидалари қўлланилади,
. Қонунга хилоф равишда тузилган ФҲШ эса меҳнат шартномаси деб эътироф этилади, Олий суд пленумининг 20.11.2023 йилдаги 26-сон қарорининг 4 бандининг 3 қисми.
Биз ФҲШ бўйича молиявий маслаҳатчини жалб қилдик. Шартнома предмети – бир неча лойиҳалар доирасида солиқ солиш масаласи бўйича маслаҳат олиш.
Буюртмачи ва ижрочи ижрочининг хизматларни маслаҳат учун керакли ҳужжатлар турган жойда – буюртмачининг офисида кўрсатишига келишиб олишди. Шундай қилиб, ижрочи 3 ой давомида ҳар куни меҳнат жаомасининг иш соатларида офисда бўлди, чунки хизматларни кўрсатиш учун ташкилотнинг бухгалтерияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш назарда тутилган эди.
3 ой ўтгач ижрочи буюртмачининг масалалари бўйича мукаммал маслаҳатларни берди ва ишни тугатди. Биз бажарилган ишлар далолатномасини имзоладик ва иш учун ҳақ тўладик. ФҲШ бўйича ижрочининг меҳнат жамоасининг иш соатларида доим офисда бўлишини меҳнат муносабатларининг белгиси деб баҳолаш мумкинми?
– Йўқ, мазкур ҳолатда ижрочининг 3 ой давомида соат 9:00 дан 18:00 гача офисда бўлишини меҳнат муносабатларининг белгиси сифатида баҳолаш мумкин эмас, чунки бу маслаҳатчи томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ўзига хос хусусияти туфайли талаб этилган.
Чорак якуни бўйича барча ходимларга мукофот пули берилди. Лойиҳа устида ишлаш учун ФҲ тусдаги шартномаси бўйича ёлланган ижрочи эса унга мукофот пули тўланмаганидан норози эди. Буйруқда ФҲШ бўйича ижрочи мукофотини кўрсатишимиз керакмими?
Йўқ, керакмас.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲТШ) бўйича ижрочи компаниянинг штатдаги ходими ҳисобланмайди ва унга нисбатан меҳнат қонунчилиги нормалари татбиқ этилмайди. ФҲТШ шартномаси фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади ва ижрочига ҳақ тўлаш шартлари бевосита унинг шартномасида, шу жумладан ҳақ миқдори ва тўлаш тартиби билан белгиланади.
Агар ФҲ тусдаги шартномасида қўшимча ҳақ тўлаш шартлари бўлмаса, сиз уни ижрочига тўлашга мажбур эмассиз. Чорак якуни бўйича ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги буйруқда ҳам ижрочини кўрсатиш шарт эмас, чунки унинг мукофоти унинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси шартларига тўлиқ мос келиши керак.
Хизмат кўрсатиш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома туздик. Ижрочи ушбу шартномани пенсия тайинлаш учун иш стажига киритилиши учун ЯММТ базасига киритишни сўрамоқда. Лекин, билишимча, «ЯММT» ИДАКга фақат меҳнат шартномалари киритилади. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани my.mehnat сайтига киритиш керакми ва, агар шундай бўлса, рўйхатдан ўтказишни қандай амалга ошириш мумкин?
2026 йил 1 январдан бошлаб ЯММТда (my.mehnat.uz) янги функция – фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш жорий этилди.
Илгари ЯММТга фақат меҳнат шартномалари киритилиб, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар эса тизимда рўйхатдан ўтказилмас эди. Бунда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишланган давр, ижтимоий тўловларни тўлаш шарти билан, пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланган
.
2026 йил 1 январдан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар my.mehnat тизимида рўйхатдан ўтказилади
. Бунда:
- барча амалдаги фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар, шу жумладан, агар уларнинг амал қилиш муддати ҳали тугамаган бўлса, илгари тузилганлари ҳам рўйхатдан ўтказилади;
- рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати ҳали белгиланмаган;
- тизим фақат Ўзбекистон фуқаролари билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш имконини беради (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатдан ўтказиш кейинроқ қўшилади).
Ташкилот вақти-вақти билан бир марталик ишларни бажариш учун одамларни жалб қилади: офисни таъмирлаш, реклама матнларини ёзиш, фотосессиялар ўтказиш. Бу меҳнатга оид бўлмаган муносабатлардир, шунинг учун кадрлар бўлими мутахассисининг бундай шартномаларни у тайёрлаши ва меҳнат шартномалари каби ҳисобини юритиши кераклигига ишончи комил эмас. Бухгалтерия, ўз навбатида, уларнинг вазифаси – юридик расмийлаштириш эмас, балки солиқлар ва тўловларни ҳисоблаш эканлигини таъкидлайди. Жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни расмийлаштириш билан ким шуғулланиши керак – бухгалтерия, кадрлар бўлими ёки раҳбарнинг ўзими?
Фуаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома меҳнат қонунчилиги томонидан эмас, балки Фуқаролик кодекси томонидан тартибга солинадиган фуқаролик-ҳуқуқий битим ҳисобланади. Бундан ташқари, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома кадрлар ҳужжатлари жумласига кирмайди. Бироқ бундай шартномаларни расмийлаштириш ва кейинчалик уларни ҳисобга олиш солиқ мажбуриятларини бажариш ва ташкилот харажатларини тасдиқлаш, шунингдек меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тўғри фарқлаш билан боғлиқ.
Амалиётда аксарият компанияларда ФҲТ шартномаларини расмийлаштириш ёки юридик хизматга, ёки кадрлар хизматига (агар алоҳида юрист бўлмаса) юклатилади. Айнан улар шартнома матнини тайёрлайди, унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ва меҳнат муносабатларига қайта квалификация қилинишининг олдини олиш учун шартларнинг тўғри фарқланишини кузатиб боради. Шартнома имзолангандан сўнг бухгалтерияга топширилади, у хизмат ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш, солиқлар ва мажбурий тўловларни ушлаб қолиш ва ўтказиш учун жавоб беради. Агар компанияда юрист бўлмаса, шартномани тайёрлаш ва тузиш мажбурияти шартномани имзолайдиган ва фаолиятнинг қонунийлиги учун масъул шахс сифатида раҳбар зиммасига юклатилади.
Шундай қилиб, қонунчиликда ФҲТ шартномаларини айнан кадрлар хизмати расмийлаштириши кераклиги тўғридан-тўғри белгиланмаган. Жавобгарлик ташкилот ичида тақсимланади: ҳуқуқшунослар ёки ходимлар – шартнома матнининг тўғрилиги ва юридик жиҳати учун, бухгалтерия – солиқ ва молиявий ҳисоб учун, раҳбар эса – қонун талабларига умумий риоя қилиш учун жавоб беради. Келишмовчиликларга йўл қўймаслик учун, мажбуриятларнинг тақсимланишини: шартнома лойиҳасини ким тайёрлаши, ким текшириши, ким сақлаши ва у бўйича ҳисоб-китобларни ким амалга оширишини аниқ белгилаган ҳолда ташкилотнинг ички регламентларида белгилаб қўйиш тавсия этилади.
Меҳнат шартномасининг белгилари
МК “меҳнат муносабатлари” тушунчасини аниқ белгилайди. Меҳнат муносабатлари ходим ва иш берувчининг келишувига асосланган,
. Меҳнат муносабатлари даврида ходим иш берувчида муайян вазифа бўйича меҳнат қилади, иш берувчи эса унинг иш вақти учун ҳақ тўлайди. Бунда ходим иш берувчининг ички меҳнат тартибига риоя қилади, иш берувчи эса ўз навбатида унга меҳнат шароитларини яратади.
Меҳнат муносабатлари доирасида ходим муайян касб бўйича ишни бажаради – бу меҳнат шартномасининг яна битта белгиси. Демак, меҳнат шартномасининг предмети – бу ФҲШда бўлгани каби бир марталик ишнинг пировард натижаси эмас, балки меҳнат жараёнининг ўзидир.
ФҲШ бўйича муносабатлардан фарқли ходим меҳнат шартномаси бўйича ташкилотнинг штатига олинади, унга меҳнат қонунчилиги ва ташкилотнинг меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Бундай ходим Ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат тартибига, иш берувчининг унинг ишига тааллуқли бўлган кўрсатмаларига бўйсуниши шарт.
Меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ходимлардан фарқли ФҲШ бўйича ижрочиларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик томонидан белгиланадиган кафолатлар тақдим этилмайди. Демак, меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ходимларга иш берувчи қатор кафолатларни тақдим этиши шарт, хусусан:
- меҳнатга ҳар ойда камида икки марта ҳақ тўлаш
; - меҳнат қонунчилиги, иш берувчининг ички локал ҳужжатлари ва меҳнат шартномасига кўра мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар тўлаш
; - меҳнат, шунингдек ижтимоий таътиллар тақдим этиш
; - вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш
ва бошқалар.
4 ой мобайнида бухгалтернинг вазифаларини ФҲШ бўйича ёлланган шахс бажармоқда. Штатда бухгалтер лавозими назарда тутилган, аммо у 8 ойдан бери бўш. Ижрочини штатга расмийлаштиришмаяпти. Бу қонунийми?
– Йўқ, жисмоний шахс узоқ вақт давомида одатда штатдаги ходимга юклатиладиган вазифаларни бажармоқда. Текширувчи органлар буни меҳнат муносабатлари сифатида баҳолашлари мумкин.
Агар хусусий ташкилотда бухгалтерия ишларини раҳбарнинг ўзи олиб борса, мутахассис фақат бир марталик тусга эга ишлар, масалан, ҳисобот топшириш учун керак бўлса, бухгалтер лавозимини штат жадвалидан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда ҳисобот топшириш учун мутахассисни ФҲШ бўйича, яъни ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича жалб қилиш мумкин. Асосийси – ФҲШда меҳнат шартномасининг белгилари бўлмаслиги ва уни МК эмас, балки ФК қоидаларига кўра тузиш керак.
Меҳнат шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномадан фарқлари
ФҲШнинг меҳнат шартномасидан бир неча фарқлари бор. Мисол учун, ФҲШ бўйича меҳнат ва ижтимоий таътиллар берилмайди, иш ҳақи тўланмайди ва тарафларнинг “иш берувчи” ва “ходим” каби таърифи йўқ.
Меҳнат шартномасининг фуқаролик-ҳуқуқий шартномадан асосий фарқлари
|
|
ФҲШда |
Меҳнат шартномасида |
|
Расмийлаштириш |
Ижрочи штатга қабул қилинмайди, меҳнат дафтарчасига ва ЯММТга ёзувлар киритилмайди |
Ходим штатга қабул қилинади, меҳнат дафтарчасига ва ЯММТга ёзувлар киритилади |
|
Ҳақ тўлаш |
Ижрочига кўрсатилган хизмат ёки иш натижаси учун ҳақ тўланади шарномада белгиланган муддатларда тўланади |
Ходимга, у қандай иш ҳажмини бажаришидан қатъи назар, ойида 2 марта иш ҳақи тўланади |
|
Мажбуриятлар |
Ижрочи буюртмачига ишни тақдим этади ёки бир марталик хизматларни кўрсатади |
Ходим штат бирлиги, лавозим йўриқномаси ва меҳнат шартномасига кўра лавозим мажбуриятларини бажаради |
|
Муддат |
Буюртмачи ва ижрочининг келишувига кўра муайян муддатга тузилади |
Муайян муддатга тузилиши мумкин, муддати белгиланмаган ҳолда – муддатсиз |
|
Иш вақти, жойи ва шароитлари |
Ижрочи ўз иш жойини қаерда ва қандай жиҳозлашни ўзи ҳал қилади. Иш вақтини ҳам ўзи белгилайди |
Ходим иш берувчида – офисда ёки бошқа иш тартибида, масалан, масофадан туриб ишлайди. Иш жадвали ва меҳнат шароитлари Ички меҳнат тартиби қоидалари ва меҳнат шартномасида белгиланади |
|
Меҳнат кафолатлари ва имтиёзлари |
Буюртмачи ижрочига меҳнат кафолатлари ва имтиёзларини тақдим этмайди. Шартнома ФК асосида тузилади |
Иш берувчи ходимга, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка кўра, барча имтиёзлар ва кафолатларни тақдим этади: ҳар йилги ҳақ тўланадиган меҳнат таътили, касаллик варақалари учун ҳақ, нафақалар тўлаш ва ҳоказо. |
|
Жарималар |
Шартноманинг ўзида назарда тутиш мумкин, агар тарафлардан бири унинг қоидаларини бузса |
МК, Ички меҳнат тартиби қоидалари ва меҳнат шартномасига мувофиқ назарда тутиш мумкин |
|
Мажбурий шартлар |
ФҲШ |
Меҳнат шартномаси |
|
Муайян лавозимга қабул қилиш |
Йўқ |
Ҳа |
|
Иш жойи билан таъминлаш |
Йўқ |
Ҳа |
|
Иш вақти давомида иш жойида бўлиш |
Йўқ |
Ҳа |
|
Ички меҳнат тартиби қоидаларига бўйсуниш, меҳнат интизомига риоя қилиш |
Йўқ |
Ҳа |
|
Меҳнат дафтарчасини юритиш |
Йўқ |
Ҳа |
|
ЯММТда рўйхатдан ўтказиш |
Ҳа |
Ҳа |
|
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик томонидан белгиланган кафолатлар, шу жумладан иш вақтидан ташқари иш, дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун оширилган ҳақ, меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва ҳоказоларни тўлаш. |
Йўқ |
Ҳа |
|
Дам олиш кунлари ва таътиллар тақдим этиш |
Йўқ |
Ҳа |
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш даврийлиги |
Келишувга кўра |
Ойида камида 2 марта |
|
Маъмуриятнинг ишлар бажарилишининг бориши билан боғлиқ фармойишларини бажариш |
Йўқ |
Ҳа |
|
Ходимга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик томонидан қуйиладиган бошқа қоидаларга риоя қилиш |
Йўқ |
Ҳа |
Ушбу бандларнинг мавжудлиги меҳнат муносабатларининг белгиси бўлолмайди. Бироқ ФҲШни тузиш олдидан шартномага иккинчи даражали белгилар ҳам киритилганми, йўқми, текшириб кўринг:
- Шартнома мунтазам равишда янги муддатга қайта тузилади. Масалан, иш берувчи бир неча йиллар давомида ҳар ой ижрочи билан бир хил ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш шартномасини тузади. Боғбоннинг офис ҳудудида боғни парвариш қилиш ва ўсимликларни суғориш бўйича кундалик иши соат 9:00 дан 18:00 гача – бу меҳнат муносабатлари, чунки узлуксиз меҳнат жараёни содир бўлади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича эса ижрочини, масалан, офис атрофига бир марта яшил кўчатларни экиш учун, жалб қилиш мумкин.
- Агар шахс ташкилотнинг бошқа ходимлари билан алоқада бўлса, кимдир унга иш буюрса ва у ҳам кимгадир топшириқ берса – бу меҳнат муносабатларидир. ФҲШ бўйича ижрочи ишни ўзи режалаштиради, уни ўзи амалга оширади ва у компаниянинг иш жадвалига боғлиқ эмас.
- Меҳнат фаолиятини иш берувчи тўлиқ назорат қилади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда ижрочи ишни ўзи мустақил бажаради ва ишни бажариш муддатлари учун ўзи жавобгардир.
- Меҳнат шартномасида ходимнинг иш жойи белгиланган. ФҲШ бўйича ижрочи иш жараёни ва жойини ўзи тартибга солади.
- Иш берувчи доимий ходимга меҳнат шароитларини яратади, материаллар, асбоблар, шахсий ҳимоя воситалари ва ҳоказолар билан таъминлайди. Бу ФҲШда ҳам бўлиши мумкин, аммо фақат иш берувчининг ихтиёрига кўра.
- ФҲШ шартномаси бўйича буюртмачи ижрочига тиббий комиссиядан, меҳнат муҳофазаси бўйича инструктажлар, стажировкалар, аттестациялар ва ҳоказолардан ўтиш мажбуриятини юклай олмайди.
Мутахассис иккита кичик корхонада - ҳар бирида 0,5 ставкада бош бухгалтер бўлиб ишлайди. Уни яна бир фирмага – фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича шундай лавозимга қабул қилиш мумкинми? Умуман олганда бош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлаши мумкинми?
– Компания раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ўз ихтиёрига кўра ташкил қилиш борасида
:
- шахсий бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этишга;
- шартнома асосида жалб этилган бухгалтер хизматларидан фойдаланишга;
- махсус ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларига ҳамда уставида тегишли хизматлар кўрсатилиши назарда тутилган бошқа ташкилотларга) шартнома бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишни топширишга;
- мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини юритишга ҳақли.
Бунда ёдда тутиш лозимки, шартнома асосида жалб этилган бухгалтер компанияда бош бухгалтер бўлиб ишламайди, балки айнан бухгалтерия ҳисоби соҳасида хизматлар кўрсатади.
Фарқи нимада
Бош бухгалтер Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификатори (ХАЛИКК-2020) бўйича лавозим ҳисобланади, бунда меҳнат шартномаси тузилиши назарда тутилади.
Ўз навбатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, уларни шартнома асосида эркин белгилаш мумкин
.
Шу тариқа, бухгалтер билан ФҲШ тузиш мумкин, бироқ бош бухгалтер сифатида эмас, балки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи сифатида тузилади.
Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш қоидалари
алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади.
Бунда меҳнат шартномаларини расман фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларга алмаштирмаслик лозим, сабаби мазкур ҳолатда улар меҳнат шартномаларининг яширин шакли ҳисобланиб, буюртмачи бўлмиш иш берувчи учун салбий оқибатларни (маъмурий жарима, солиқлар бўйича қўшимча ҳисоблашлар) келтириб чиқариши мумкин.
Бухгалтер билан ФҲШни қандай тўғри тузиш мумкин
ФҲШни расмийлаштиришда шартнома предметини аниқ шакллантиринг ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги «ходим», «лавозим», «иш ҳақи», «ишга қабул қилиш», «синов муддати», «меҳнат шартномасини бекор қилиш», «иш режими» каби тушунчаларни қўлламанг.
Меҳнат шартномасидан фарқли ўлароқ, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича муайян муддатларда якка тартибда маълум бир вазифалар (топшириқлар, буюртма ва бошқалар) бажарилади, меҳнатнинг пировард натижаси шартнома предмети ҳисобланади. Масалан, – тайёрланган бухгалтерия ҳисоботи, иш ҳақи, «хизмат сафари» харажатлари, «таътил пуллари» ҳисоб-китоби ва ҳ.к.
Меҳнат шартномаси бўйича бухгалтер иш куни давомида ўз фаолияти соҳасига оид турли операцияларни бажарадиган бўлса, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича эса иш кунига боғлиқ бўлмаган ҳолда фақат буюртмачи томонидан топширилган якка тартибдаги муайян ишни бажаради.
ФҲШни тузишда қуйидагиларни кўрсатинг:
- бухгалтер томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати (шартномага илова ёки оддий рўйхат кўринишида расмийлаштирилиши мумкин. Масалан, «барча регистрлар бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш, ходимларга иш ҳақини ҳисоблаш, солиқлар ва йиғимлар ҳисоб-китоби, солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботларини тузиш»);
- бажарилган хизматларни топшириш муддатлари (масалан, «ҳисоботлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тайёрланади ва топширилади»);
- ижрочига мукофот пули (тўлов ойлик қатъий белгиланган суммалар ёки тайёрланган ҳар бир ҳужжатнинг нархи кўринишида белгиланиши мумкин);
- натижалар бажарилган ишлар далолатномалари билан расмийлаштирилиши;
- ижрочига зарур ускуналар, материалларни тақдим этиш ва маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш;
- буюртмачи ва ижрочининг жавобгарлиги (пеня ёки жарима кўринишида).
Олий маълумот ва стажга эга бўлишга оид талаб ФҲШ бўйича ишлайдиган бухгалтерга татбиқ этиладими
Мажбурий аудиторлик текширувларига дахлдор корхоналар учун олий маълумот ва муайян стажга эга бўлиш талаби қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади
:
- бош бухгалтер – штатдаги ходимга;
- ихтисослаштирилган ташкилот ходими, шартнома асосида бухгалтерия ҳисобини юритувчига.
Ташкилотга ФҲШ асосида бухгалтерия ҳисоби хизматларини кўрсатадиган жисмоний шахсга (ихтисослаштирилган ташкилот ходимига эмас) мазкур талаб татбиқ этилмайди.
ФҲШ бўйича хизматлар кўрсатадиган бухгалтер билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши лозимми
Йўқ, сиз ФҲШ бўйича ишлайдиган бухгалтер билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномани туза олмайсиз. Фақат пул ёки товар қимматликлари билан муомала қилиш вазифаси юклатилган, меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган компания ходими билан шундай шартнома тузилади
.
Бундай шартномаларни тузиш мумкин бўлган ходимлар рўйхати жамоа шартномасида ёки ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда тузилади. Жамоа шартномаси эса корхонада иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбий муносабатларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжат ҳисобланади
. Яъни моддий жавобгарлик юклатилиши меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрлари билан тартибга солинади, шу сабабли фуқаролик-ҳуқуқий шартномага нисбатан қўлланилмайди.
Бироқ ФҲШ бўйича жалб этиладиган бухгалтерга зарур барча асбоб-ускуналарни уларнинг бут сақланишини таъминлаш шарти билан вақтинча бериш мумкин. Бу ҳақдаги шарт шартноманинг ўзида қайд этилади.
ФҲШ бўйича ишлайдиган бухгалтерга бошланғич ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини берса бўладими
Молиявий ва бошқа ҳисоботларни, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятларини, шунингдек пулларни, товар-моддий қимматликларни қабул қилиб олиш ва беришга оид ҳужжатларни компания раҳбари ва у томонидан тайинланадиган шахс имзолаши мумкин
.
Директор имзо ҳуқуқига эга бўлган шахслар бўйича иккита рўйхатни тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга корхонада раҳбарлик вазифаларини бажарадиган шахслар, иккинчи рўйхатга бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини бажарадиган шахслар киритилади. Шу муносабат билан ФҲШ бўйича ишлайдиган бухгалтер компания ходими ҳисобланмайди ва меҳнат вазифаларини бажармайди, балки, фикримизча, хизматлар кўрсатади, у бошланғич ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Бироқ қонун ҳужжатларида раҳбар, масалан, ФҲШ бўйича ишлайдиган бухгалтерга корхонанинг ЭРИсини бериб, солиқ ҳисоботини топширишга ишончномани расмийлаштириши тақиқланмаган
. Ёдда тутинг: мазкур ҳолатда ҳисобот тўғри ва ўз вақтида топширилганлиги учун жавобгарлик раҳбар зиммасига юклатилади.
Шу боисдан ишончномани расмийлаштириш чоғида бухгалтерга ЭРИ қандай мақсадлар учун берилаётганлигини аниқ кўрсатинг. Масалан: «ЭРИдан фақат ҳисоботларни солиқ органига топшириш учун фойдаланилади».
ЭРИга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун ташкилот раҳбари жавобгар бўлади
.
Бироқ ЭРИдан нотўғри (ишончномада белгиланган ваколатларга зид ҳолда) фойдаланилганлиги оқибатида ташкилотга зарар етказилган бўлса, ФҲШ доирасида бухгалтер бунинг учун ташкилот олдида жавобгар бўлади.
ФҲШ бўйича ишлайдиган бухгалтердан жарима ундириш мумкинми
Бухгалтерия ҳисоби мавжуд бўлмаганлиги ёки уни юритиш қоидалари бузилганлиги учун
корхонанинг мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилади
.
Бундан ташқари, қуйида келтирилган айрим ҳуқуқбузарликлар учун нафақат мансабдор шахс, балки корхона ҳам жаримага тортилади:
- солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаганлик учун
; - солиқ базасини яширганлик учун
; - ҚҚС қисмида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш қоидаларини бузганлик учун
.
ФҲШ бўйича ишлайдиган бухгалтер корхонанинг мансабдор шахси ҳисобланмаганлиги сабабли унинг зиммасига маъмурий жавобгарлик юклатилмайди. Барча оқибатлар учун раҳбар ёки корхонанинг ўзи жавобгар бўлади.
Бироқ ФҲШ бўйича ишлайдиган бухгалтер зиммасига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда келтирилган зарарни тўлаш мажбурияти юклатилади. Мазкур ҳолатда етказилган зарар тўлиқ ҳажмда қопланади, бироқ шартнома бўйича хизматлар нархининг 2 бараваридан ошиб кетмаслиги лозим
. Компанияда бухгалтерия ҳисобини юритиш билан ихтисослаштирилган ташкилот (масалан, аудиторлик ташкилоти) шуғулланса, шартномада у билан шундай жавобгарликни ва бундан юқорисини ҳам белгилаш мумкин
.
ФҲШни ноқонуний тузганлик учун жавобгарлик
Меҳнат муносабатларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга атайин алмаштирадиган иш берувчини жазолашлари мумкин.
ДМИ текшируви. Ҳақиқатдан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни тузиш тўғрисидаги ахборот ДМИ инспектори томонидан текшириш учун асос бўлиши мумкин. Бундай текширув натижасида ҳақиқатдан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ФҲШ жисмоний шахснинг кўрсатилган шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришига ҳақиқатда йўл қўйилган кундан эътиборан меҳнат шартномалари деб эътироф этилиши мумкин. Бунда ФҲШ ҳақиқий эмас деб эътироф этилиши мумкин, иш берувчи уни бекор қилиши ва шахс билан меҳнат шартномасини тузиши шарт,
.
Маъмурий жавобгарлик. Меҳнат муносабатларини тартибга солиш учун, ФҲШни ноқонуний тузган иш берувчини маъмурий жавобгарликка тортишлари ва БҲМ 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишлари мумкин,
.
Телеграм канали