|
Белгилаш тартиби
|
Айрим тоифадаги ходимлар учун:
– уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати;
– меҳнат шартлари;
– меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари;
– бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Ходимга қисқартирилган иш вақтини белгилаш:
1) қонунчилик томонидан;
2) жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, ташкилотнинг локал ҳужжатлар билан;
3) меҳнат шартномаси билан назарда тутилиши мумкин.
Бевосита қонунчилик иш берувчига қуйидаги ходимларга қисқартирилган иш вақтини белгилаш мажбуриятини юклайди:
- 18 ёшга тўлмаган ходимларга:
16 дан 18 ёшгача – ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган,
15 дан 16 ёшгача – ҳафтасига 24 соатдан ошмайдиган ;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар – ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган
;
- ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар – ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган
. Бундай иш ўринларининг рўйхати ва ишларнинг аниқ давомийлиги ташкилотда иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш асосида белгиланади . Қисқартирилган иш вақти шартларида ишлаш ҳуқуқини берувчи иш ўринлари, касблар ва лавозимларнинг бундай тартибда белгиланган рўйхати жамоа келишувида, жамоа шартномасида акс эттирилади. Агар жамоа келишуви ва жамоа шартномаси тузилмаган бўлса, рўйхат иш берувчи томонидан, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, тасдиқланадиган алоҳида локал ҳужжатга киритилади .
- меҳнат шароити ўта зарарли ва оғир ишларда банд бўлган ходимлар
. Улар иш вақтининг энг кўп давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ҳозирда бундай рўйхат белгилаган (касби ёки лавозимига қараб, кунига 4 ёки 5 соатдан ошмаслиги керак). Агар ташкилотда ушбу рўйхатда келтирилган иш ўринлари бор бўлса, уларни ҳам жамоа келишувида, жамоа шартномасида акс эттириш лозим. Агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган алоҳида локал ҳужжатда акс эттириш керак. Ҳар бир позиция ёнида иш кунининг (сменанинг) аниқ давомийлиги кўрсатилади.
- иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган ходимлар (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) – ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган
. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ давомийлиги белгиланган.
- 3 ёшга тўлмаган боланинг бюджет ташкилотида ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) – ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган
.
Юқорида кўрсатилган қонунчилик томонидан назарда тутилган ҳолларга қўшимча иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги жамоа келишувлари, жамоа шартномаси, ходимнинг меҳнат шартномасида назарда тутилиши мумкин. Агар ушбу ҳужжатларда у ёки бу ходимга қисқартирилган иш вақти белгиланиши ўрнатилган бўлса, иш берувчи бунга амал қилиши шарт. Акс ҳолда иш берувчининг ҳаракатлари меҳнат қонунчилигини бузиш сифатида баҳоланади ва айбдор мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Мисол
Ташкилотнинг жамоа шартномасида иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги МКда кўрсатилган ҳолларга қўшимча равишда, шунингдек 10 ёшга тўлмаган иккита ва ундан ортиқ болаларнинг ота-онасидан бирига белгиланиши назарда тутилган.
|
Тўлиқсиз иш куни ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувига кўра ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик ҳам белгиланиши мумкин .
Яъни мазкур ҳолатда иш берувчи ходимнинг унга тўлиқсиз иш кунини белгилаш ҳақидаги илтимосини бажаришга мажбур эмас, балки ҳақлидир.
Тарафларнинг ўзаро келишувига кўра қуйидагилар белгиланади:
- тўлиқсиз иш вақтининг тури: тўлиқсиз иш куни (смена) ва/ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси, шу жумладан иш кунини қисмларга бўлган ҳолда;
- тўлиқсиз иш вақтининг аниқ давомийлиги;
- тўлиқсиз иш вақтининг белгиланиш муддати: муайян муддатга ёки чексиз муддатга.
Тўлиқсиз иш куни тарафларнинг келишувига кўра белгиланиши тўғрисидаги қоидадан истиснолар мавжуд. Демак, иш берувчи:
– ҳомиладор аёлнинг;
– 14 ёшга тўлмаган бола (16 ёшга тўлмаган ногирон бола) ота-онасидан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг);
– оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра, тегишли тиббий хулосага мувофиқ ;
– МК, жамоа келишуви, жамоа шартномаси, ташкилотнинг локал ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт ва рад этишга ҳақли эмас. Мисол учун, жамоа шартномасида иш берувчи 18 ёшгача (МКда 16 ёшгача) бўлган ногирон бола ота-онасидан бирининг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шартлиги ўрнатилган.
Юқорида кўрсатилган барча ҳолларда ходимларга тўлиқсиз иш вақти улар учун қулай бўлган муддатларга, бироқ белгилаш учун сабаб бўлган вазиятлар мавжуд бўлган даврдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади.
Масалан, ходимнинг боласи 14 ёшга тўлиши билан иш берувчи унга иш вақтининг нормал давомийлигини белгилашга ҳақли.
Ушбу тоифадаги ходимлар иш вақтининг ва дам олиш вақтининг аниқ режими уларнинг истакларига мувофиқ, ушбу иш берувчидаги ишлаб чиқариш (иш) шароитлари ҳисобга олинган ҳолда, белгиланади. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар тўлиқсиз иш вақтининг давомийлиги ва иш режими тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига кўра белгиланиши керак .
|
|
Ҳақ тўлаш тартиби
|
Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги, унинг нормал давомийлиги каби, иш вақтининг нормаси ҳисобланади. Шунинг учун қисқартирилган иш вақти шартларида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи нормал иш вақти учун белгиланган тўлиқ ҳажмда тўланади. Яъни иш вақтининг нормал давомийлигида тегишли лавозимда/касбда ишлаётганлар учун қандай миқдорда бўлса, шундай миқдорда .
Мисол
Ташкилотда иккита офис-менежер ишлайди. Улардан бири тўлиқ иш вақти шартларида ҳафтада 40 соат ишлайди. Иккинчисига тиббий хулосага кўра 36-соатлик иш ҳафтаси белгиланган, чунки ушбу шахсда II гуруҳ ногиронлиги бор. Офис-менежернинг лавозим маоши – 3 000 000 сўм. Ҳар икки ходим ҳам, иккинчиси камроқ вақт ишлашига қарамай, 3 000 000 сўмдан олади.
Ўқув йили давомида ўқишдан бўш вақтда ишлайдиган 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳоллари бундан мустасно. Уларга иш ҳақи ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки бажарган ишнинг ҳажмига қараб тўланади .
|
Ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки ходим бажарган ишнинг ҳажмига қараб ҳақ тўланади
|