Меҳнат таътилини олиш ҳуқуқи қачон вужудга келади

31.07.2024

Тавсияномада:

– таътил учун стажга кирадиган иш даврлари;

– ходимнинг биринчи иш йили учун таътил олиш ҳуқуқи;

– иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътил олиш ҳуқуқи;

– таътилнинг давомийлиги: тўлиқ ёки ишлаб берилган ойларга мутаносиб равишда;

– қайта ташкил этилганда таътил учун стажни ҳисоблаш.

Таътил учун стажга қандай даврлар киритилади 

Меҳнат таътили ходимга ҳар йили иш йили давомида берилади, . Ҳар бир ходим учун унинг иш йили алоҳида ҳисобланади.

Эътибор беринг
Иш йили – бу ходимнинг муайян иш берувчида 12 ойга тенг бўлган иш даври; у ходим ҳақиқатда иш бошлаган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади,  .
Мисол
Меҳнат таътилини тақдим этиш учун иш йилини аниқлаш
Ходим меҳнат шартномаси бўйича 2023 йил 1 майда иш бошлаган. Биринчи таътил 2023 йил 1 майдан 2024 йил 30 апрелга қадар бўлган иш йили учун тақдим этилади. Иккинчи таътил – 2024 йил 1 майдан 2025 йил 30 апрелга қадар бўлган давр учун берилади ва ҳоказо.

Ходимнинг айрим иш даврлари унинг иш йилига киритилмайди ва, тегишинча, меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ҳам киритилмайди. Иш йили ушбу даврларга сурилади, .

Жадвал

Таътил учун иш стажига қандай даврлар киритилади, қандай даврлар эса киритилмайди

Таътил учун иш стажига киритиладиган даврлар:

Таътил учун иш стажига киритилмайдиган даврлар:

иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт

ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт – прогул

Ходим аслида ишламаган, лекин унинг иш ўрни, лавозими сақланиб қолган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари ва бошқалар.

ходим ишдан четлаштирилган даврлар, жадвалнинг чап устунида кўрсатилган четлаштириш ҳолларидан ташқари

қонунга хилоф равишда меҳнат шартномасини бекор қилишда, ходимни бошқа ишга ўтказишда ёки уни ишдан четлаштиришда ва кейин ходимни аввалги ишига тиклашда мажбурий прогул вақти

болани парваришлаш таътиллари вақти

мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ходимни ишдан четлаштириш даври,  агар бу ходимнинг айбисиз содир  бўлган бўлса

 

ходим хизмат текшируви ўтказиладиган вақтга ишдан четлаштирилган давр, агар унинг натижаларига кўра меҳнат мажбуриятларининг бузилишида ходимнинг айби тасдиқланмаган ёки меҳнат мажбуриятларининг бузилганлик фактининг ўзи тасдиқланмаган бўлса  

 

иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти

 

жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномаси ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа вақт даврлари

 

Эътибор беринг
Зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади,  .

Ходимларга қандай қўшимча таътилларни тақдим этиш ҳақида янада батафсил тавсияномада ўқинг.

Мисол
Агар ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиққан бўлса, иш йилини аниқлаш

Ходимнинг иш йили 2022 йил 9 июлда бошланган. Демак, у 2023 йил 8 июлда тугаши керак. Бироқ иш йили давомида иш берувчи ходимга унинг аризасига кўра давомийлиги 60 кун – 2 ой бўлган иш ҳақи сақланмайдиган таътил тақдим этган.

Иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг 14 куни ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилади, 2 ҳафтадан ортиқ даври киритилмайди. Ходимнинг иш йилининг тугаши 46 календарь кунга (60 - 14) сурилади. Яъни кейинги иш йили 2023 йил 9 июлдан эмас, балки 2023 йил 24 августдан бошланади.

Ходим биринчи иш йили учун таътил олиш ҳуқуқига қачон эга бўлади

Ходимга биринчи иш йили учун таътилни у иш берувчида узлуксиз ишлаган 6 ой ўтганидан кейин беринг. Бунда, иш берувчи билан келишувга кўра, таътилни ишлаган 6 ой ўтгунга қадар бериш ҳам мумкин, .

Вазият
Агар ходим ҳар хил иш берувчиларда ишлаган  бўлса, таътил учун 6 ойлик муддатни белгилаш

3 иш ойи давомида ишлагач, ходим ишдан бўшади ва бошқа компанияга ишга жойлашди. 3 ой ишлагандан кейин ходим таътилга ариза ёзди ва буни йил бошидан 6 ой ишлагани билан асослади.

МКда таътил 6 ой ишлагандан кейин тақдим этилади, дейилган.

Кадрлар бўлими таъкидлайди: ходимга ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилиши мумкин эмас, фақат иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади.

Бундай вазиятда меҳнат таътилини расмийлаштириш мумкинми?

– Мумкин эмас. Иш йили ушбу иш берувчида меҳнат шартномаси бўйича иш бошланган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади,  . Аввалги иш жойидаги иш стажи ҳисобга олинмайди.

Биринчи бор ташкил этилган ташкилотлар учун ходимларга меҳнат таътилини биринчи иш йилининг исталган вақтида, лекин у тугагунга қадар бериш мумкин,  .

Қатор тоифадаги ходимлар биринчи иш йили учун таътилни 6 ой ўтгунга қадар, ходимнинг хоҳишига кўра, олишлари мумкин, . Улар жумласига қуйидагилар киради:

  •  аёллар – ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;
  • 14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани, 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган шахслар;
  • 18 ёшдан кичик бўлган шахслар;
  • ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, зачётлар топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа;
  • резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчилар;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар;
  •  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар;
  • жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички ҳужжатларда белгиланган ҳолларда бошқа ходимлар.

Таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади. Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътилдан иш йили давомида қайси вақтда фойдаланилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади,  .

6 ойдан кам ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра асосий иш бўйича меҳнат таътили билан бир вақтда ўриндошлик асосида ишдаги таътил учун ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади, . Агар ўриндош биринчи иш йили учун таътилни 6 ой ва ундан кўп ой ишлагандан кейин оладиган бўлса, таътил учун тўлиқ ҳақ тўланади. Бу иккинчи ва кейинги иш йиллари учун бериладиган таътилларга ҳам тааллуқли.  

Вазият
Ходимга ҳар йилги таътилга чиқмаслик имконияти

2023 йил апрель ойида ишга қабул қилинган ходимага 2024 йил март ойида меҳнат таътили берилади. У бир вақтнинг ўзида фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлашни ва таътил пайтида ишлаган тақдирда унга тегишли иш ҳақини тўлашни сўрайди. Шу билан бирга, у таътилга боришни хоҳламайди.

Меҳнат кодексига кўра ходим таътилсиз, унинг хоҳишига кўра ишлаши мумкинми?

Йўқ, мумкин эмас.

Меҳнат кодекси ходимларга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун меҳнат таътилларини бериш мажбуриятини юклайди   .

Бунда меҳнат муносабатлари даврида ходимга пул компенсацияси фақат таътилнинг энг кам давомийлигидан – 21 календарь кун – ортиқ бўлган кунлар учун тўланиши мумкин   . Масалан, агар меҳнат шартномасида ходимга умумий давомийлиги 24 календарь кун бўлган таътил (ижтимоий таътилларни ҳисобга олмаган ҳолда) белгиланган бўлса, ҳар бир йиллик таътил учун унга, унинг хоҳишига кўра, фақат уч календарь кун учун пул компенсацияси тўланиши мумкин.

Фақат меҳнат муносабатлари бекор қилинганда ходимга ишдан бўшатиш пайтигача фойдаланилмаган барча таътиллар учун пул компенсацияси тўланади . Аммо бу таътилдан пул компенсацияси суммасини жамғариш учун фойдаланмаслик ва бермаслик мумкин дегани эмас. Иш берувчи ходимларга илгари фойдаланилмаган меҳнат таътилларини бериши шарт.

Диққат
Ходимларга йиллик таътиллар берилмаганлиги учун иш берувчининг мансабдор шахси БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Қонунчилик талаби объектив сабабларга кўра берилмаган таътил ёки таътил кунлари ишдан бўшатилганда мажбурий компенсацияни назарда тутади. Кўпинча ташкилотларда таътилни бермаслик ва ишдан бўшатилганда пул компенсацияси тўлаш мумкин, деб нотўғри ҳисоблайдилар. Ишдан бўшатиш пайтида ходимда компенсация учун катта миқдорда маблағ тўпланган бўлса ҳам, иш берувчи уни тўлаши шарт.

Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун таътил олиш ҳуқуқи қачон вужудга келади

Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун таътилни иш йилининг исталган вақтида таътиллар жадвалига мувофиқ тақдим этинг.

Таътиллар жадвалини иш берувчи календарь йил бошлангунига қадар касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишувга кўра тасдиқлайди, .

Яъни иккинчи ва кейинги таътилларни олиш учун кейинги иш йили бошлангандан кейин 6 ой ишлаб бериш шарт эмас.

Мисол
Иккинчи иш йили учун меҳнат таътилини тақдим этиш

Ходим 2022 йил 1 февралда қабул қилинган. 7 ой ўтгандан кейин 2022 йил сентябрда унга, тарафларнинг келишувига кўра, 2023 йил 31 январда тугаган биринчи иш йили учун меҳнат таътили тақдим этилди.

2023 йил 1 февралдан бошлаб ходим иккинчи иш йили учун меҳнат таътилини олиш ҳуқуқига эга.

Вазият
Ходим меҳнат таътилини тақдим этиш ҳақида илтимос билан директорга мурожаат қилди. Бироқ директор, олдинги таътилдан фойдаланилган вақтдан кейин камида бир йил ўтиши кераклигига асосланиб, рад жавобини берди. Иш берувчи ҳақми?
Йўқ, иш берувчи ҳақ эмас. Ходим меҳнат таътилидан аввалги таътилдан фойдаланганидан кейин 12 ой ўтгандан кейин эмас, балки бутун иш йили давомида фойдаланиш ҳуқуқига эга. Директор МКнинг 225-моддасидаги «иш йили» тушунчасини ва МКнинг 228-моддаси 1-қисмининг иккинчи ва кейинги иш йиллари учун йиллик меҳнат таътили таътиллар жадвалига мувофиқ берилгандаги талабларини нотўғри талқин қилади.

1-мисол. Ходим 2023 йил 12 апрелдан 2024 йил 11 апрелгача бўлган даврда меҳнат таътилидан фойдаланмаган. Иш берувчи ходимга йиллик таътилни қандай режалаштириши ва бериши керак?

Кўрсатилган иш йили учун ходим иш йили тугагунга қадар, яъни 2024 йил 11 апрелгача меҳнат таътилидан фойдаланиши керак эди. 2024 йил 12 апрелдан бошлаб ходим кейинги иш йили учун таътилдан фойдаланиш ҳуқуқига эга, у тугагунга қадар – 2025 йил 11 апрелгача. 2024 йил учун таътиллар жадвалини тайёрлаш ва тасдиқлашда ходим 2023 йил 12 апрелдан 2024 йил 11 апрелгача бўлган иш йили учун таътилдан фойдаланмаган бўлса, жадвалда кўрсатилган йил учун таътилни 2024 йил 11 апрелгача ва 2024 йилда кейинги иш йили учун таътилни режалаштиришда уни ҳам назарда тутиш ЛОЗИМ. Агар кўрсатилган таътилларнинг иккинчисидан 2025 йилда апрелгача фойдаланиш режалаштирилган бўлса, уни 2025-йилги таътиллар жадвалига киритиш керак. Таътиллар жадвалини қандай ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳақида тавсияномадан батафсил билиб олинг.

2-мисол. Ходим 2023 йил 12 апрелдан 2024 йил 11 апрелгача бўлган иш йили учун таътилдан 2023 йил июль ойида фойдаланган; 2024 йил май ойида ходим навбатдаги таътилга ҳақлими? В

Ходим 2024 йил май ойидаёқ кейинги иш даври учун таътилдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Чунки бу таътил унинг иш йили даврида 12.04.24 йилдан 11.04.2025 йилгача берилади ва МКнинг 228-моддаси 1-қисми талабларига зид келмайди. 12.04.2025 йилдан 11.04.2026 йилгача бўлган иш йили учун навбатдаги таътилга бўлган ҳуқуқ эса ходимда фақат 2025 йил 12 апрелдан кейин пайдо бўлади.

Таътил қандай давомийликда бўлиши керак: тўлиқми ёки ишланган ойларга мутаносиб равишдами

Иш йили учун таътил тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда тақдим этилади. Таътилни ишланган вақтга мутаносиб равишда тақдим этиш мумкин эмас, бу қонунни бузишдир.

Вазият
Биринчи иш йили учун меҳнат таътилини тақдим этиш

Ходим январда ишга қабул қилинган. Сентябрда, яъни 8 ой ишлагандан кейин, у таътил сўради ва иш берувчи унинг илтимосини қондирди. Ташкилотда таътилнинг давомийлиги барча ходимлар учун бир хил – 24 календарь кун деб белгиланган. Кадрлар бўлимининг ходими таътилни ишланган вақтга мутаносиб равишда, яъни 8 ой ишлагани учун 16 календарь кунга расмийлаштирди.

Бу қонунан тўғрими?

– Йўқ, таътилни тўлиқ давомийликда, яъни 24 календарь кунга тақдим этиш керак. 

Вазият
Иккинчи иш йили учун меҳнат таътилини тақдим этиш

Биринчи иш йили учун ходим давомийлиги тўлиқ таътил олди. Иккинчи иш йили бошлангандан кейин у 5 ой ишлади ва янги таътилга ариза ёзди. Директор, ходимнинг иккинчи иш йилини тўлиқ ишламаганлигига асосланиб, тўлиқ таътил бермади. Фақат ишланган даврга мутаносиб кунлар сонида расмийлаштиришга рухсат берди.

Иккинчи иш йили учун таътилни ишланган даврга мутаносиб равишда тақдим этиш мумкинми?

– Директорнинг бундай қарори ғайриқонуний. Иккинчи ва кейинги иш йиллари учун меҳнат таътили ишланган вақтга мутаносиб эмас, балки тўлиқ ҳажмда берилади.

Ҳатто ходим тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган бўлса ҳам – унга меҳнат таътилини тўлиқ давомийликда тақдим этинг, .

Агар ходим билан меҳнат шартномасини иш йили тугагунга қадар бекор қилсангиз, ходимдан таътилнинг ишлаб берилмаган кунлари учун таътил пулларини ушлаб қолинг, .

Вазият
Тўлиқсиз бандликда меҳнат таътилини расмийлаштириш

Ходим тўлиқсиз иш кунига ишга қабул қилинди – 5 кунлик иш ҳафтасида кунига 4 соатдан. Бунда унга таътил, жамоа шартномасига кўра ушбу лавозим бўйича берилиши лозим бўлган давомийликда эмас, балки тўлиқ банд бўлмаганлиги сабабли, икки баравар кам давомийликда белгиланди.

Тўлиқсиз иш куни шартлари асосида ишлайдиган ходимга таътилни локал тартибда назарда тутилганидан кам давомийликда расмийлаштириш мумкин эдими?

– Йўқ, тўлиқсиз иш вақти ҳар йилги асосий меҳнат таътилининг давомийлигини чекламайди, . Ходим таътилни ушбу лавозим учун назарда тутилган тўлиқ давомийликда олиш ҳуқуқига эга.

Ташкилот қайта ташкил этилганда ва унинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганда таътил учун стаж қандай ҳисобланади

Ташкилот қайта ташкил этилганда ходимнинг меҳнат стажи сақланиб қолади. Бунда ходимлар билан меҳнат шартномалари бекор қилинмайди, ходим эса қайта ташкил этиш натижасида тузилган янги ташкилотда ишлашни давом эттиради, .

Вазият
Компания қайта ташкил этилганда таътил тақдим этиш

Давлат унитар корхонаси акциядорлик жамияти бўлиб қайта ташкил этилди. 7 ой ўтгандан кейин ходимларнинг бири таътилга ариза берди. Директор  акциядорлик жамиятидаги иш даври учун таътил бериш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Давлат унитар корхонасидаги иш даври ҳисобга олинмади.

Бу қонунийми?

– Қонуний эмас. Юридик шахс унитар корхонадан акциядорлик жамиятига ўзгартирилди. Меҳнат муносабатлари ходимларнинг розилиги билан давом эттирилди,  . Қайта ташкил этилгунга қадар ташкилотда ишлаб берилган вақт ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи меҳнат стажини тўхтатмайди. Таътил учун берилган аризани кўриб чиқишда уни ҳисобга олиш керак.

Меҳнат таътилининг давомийлиги қандай ҳисоблаб чиқарилади

Меҳнат таътилининг давомийлигини календарь кунларда ҳисоблаб чиқаринг, . Агар ташкилотингизда 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса, ушбу қоидани ҳар қандай ҳолатда қўлланг.

Мисол
Таътилнинг давомийлигини ҳисоблаб чиқариш
Ходимга 2023 йил 3 октябрдан давомийлиги 21 календарь кундан иборат таътил белгиланди. Бундай ҳолатда таътилнинг охирги куни 23 октябрь бўлади. Ишга чиқиш куни – 24 октябрь.
Эътибор беринг
Таътилни ҳисоблашда таътил даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунларини ҳисобга олманг.
Мисол
Таътил даврига байрам куни тўғри келадиган бўлса, таътилнинг давомийлигини ҳисоблаш

Ходимга 2023 йил 20 сентябрдан бошлаб 21 календарь кун таътил белгиланди. 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни, бу кун ҳисобга олинмайди. Шу билан бирга, 2 октябрь – қўшимча дам олиш куни, аммо у меҳнат таътилининг давомийлигига киради.

Таътил даври бир кунга узайтирилади ва 20 сентябрдан 11 октябргача давом этади. Ишга чиқиш куни – 12 октябрь.

Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра, меҳнат таътилларини улар байрам дам олиш кунидан кейин бошланадиган ёки байрам арафасида тугайдиган қилиб ҳисоблаб тақдим этиш мумкин. Шунда ходимлар учун дам олиш кунларининг умумий сони кўпаяди.

Масалан, агар ходимга таътил 2023 йил 3 октябрдан (сешанба) белгиланса, аслида у кўпроқ дам олади, чунки 1 октябрь – байрам дам олиш куни, 2 октябрь – қўшимча дам олиш куни. Ёки бўлмаса, аксинча, ходимнинг таътилини 30 сентябрда тугайдиган қилиб ҳисоблаш мумкин. Бундай ҳолда ҳам ходим аслида кўпроқ дам олади ва ишга 3 октябрда чиқади. 

Меҳнат таътилининг давомийлигини қандай ҳисоблаш ҳақида янада батафсил тавсияномада ўқинг.

Меҳнат таътиллари қандай жамланади

Агар ходимга қўшимча ва узайтирилган таътиллар берилиши лозим бўлса, уларни ҳар йилги асосий таътилга қўшиб жамлаш мумкин. Лекин бундай таътилларнинг умумий давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас,  .

Вазият
12 ёшга тўлмаган болаларнинг ота-оналарига қўшимча ва асосий таътил бериш

12 ёшга тўлмаган болалари бўлган ходимларга давомийлиги камида 4 календарь кун бўлган қўшимча таътил берилади.

Агар ходимнинг меҳнат таътилининг умумий давомийлиги ўзи 56 календарь кун бўлса, масалан ўқитувчиларда бўлгани каби, иш берувчи қўшимча таътилни бериши шартми? У ҳолда ахир таътилларни жамлаш қоидаси бузилади, ушбу қоидага кўра уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошмаслиги керак. Бундай қўшимча таътилни пулли компенсация билан алмаштириш мумкинми?

– Ҳа, бундай таътилни, ҳатто бунда таътилларнинг бир иш йили учун 56 календарь кун бўлган энг кўп давомийлигидан ошиб кетса ҳам, ходимга тақдим этиш керак.

12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ота-онасидан бирига 4 календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилиши керак, . Бундай кафолат 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасига ҳам татбиқ этилади.

Бу кафолатдан ота-онадан бири фойдаланиши мумкин. Одатда – боланинг онаси. Аммо агар қўшимча таътил тақдим этиш илтимоси билан боланинг отаси мурожаат қилса, у иш берувчига ушбу кафолатдан боланинг онаси ёки оилавий вазифаларни бажариш билан машғул бўлган бошқа шахс фойдаланмаётганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак.

Бундай қўшимча таътилни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиш ёки ундан алоҳида – тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин.

Таътилдан фойдаланиш даври иш берувчи билан келишувга кўра, лекин фақат тегишли иш йили давомида белгиланади. Таътилни кейинги иш йилига кўчириш ёки пулли компенсация билан алмаштириш мумкин эмас, чунки у мақсадли, оналарга ва болаларни парвариш қилаётган бошқа шахсларга берилади,  . Демак, уни ижтимоий деб ҳисоблаш мумкин.

Мисол
12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ота-онасига бериладиган қўшимча таътилни ҳисобга олган ҳолда таътилни жамлаш

Ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.

Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас. Бунда ушбу қоида белгиланган  тузилиш жиҳатидан «Дам олиш вақти» 14-бобнинг «Ҳар йилги меҳнат таътили»  4-параграфида жойлашган. Демак, у айнан шу бўлимда кўрсатилган таътиллар жумласига киради.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, агар ходимда қонунчилик билан белгиланган барча таътилларни жамлаганда меҳнат таътилининг умумий давомийлиги 56 календарь кунни ташкил қилса, иш берувчи барибир унга  бўйича таътил бериши шарт. Ижтимоий таътилларнинг ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари берилиши факти ҳам буни маъқуллайди .

Агар ходимнинг таътилининг тугаши ёки таътилдан кейин ишга чиқиш куни унинг дам олиш кунига тўғри келса, ходим дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунида ишга киришади.

Мисол
Таътилдан ишга чиқиш куни

Ходимга ҳар йилги меҳнат таътили тақдим этилди, бунда унинг таътил даври 30 сентябрь шанба куни тугайди – бу кун корхонада дам олиш куни.

Ишга чиқиш куни 3 октябрь, сешанба, ҳисобланади, чунки 2 октябрь – қўшимча ишланмайдиган кун.

Эътибор беринг
Умумий қоидага кўра, ходимга тўлиқ давомийликда таътил тақдим этилади. Бунда МКда меҳнат таътилининг давомийлигини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш назарда тутилади .

Иш йили давомида ходимнинг ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги ўзгарган ва меҳнат таътили ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариладиган ҳоллар:

  • вояга етмаган ходим 18 ёшга тўлди ва шу сабабли у 30 календарь кундан иборат асосий узайтирилган меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини йўқотди;
  • ходимга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланди ва шу сабабли унда 30 календарь кундан иборат узайтирилган таътил олиш ҳуқуқи юзага келди;
  • ходим иш йилининг бир қисмини оддий меҳнат шароитларида, бошқа қисмини эса ноқулай меҳнат шароитларида ишлаб ўтказди, бу унга қўшимча таътил олиш ҳуқуқини беради;
  • ходим иш йили давомида бошқа ишга ўтказилган ва бу ишда меҳнат таътилининг бошқача давомийлиги назарда тутилган ва шунга ўхшаш бошқа ҳоллар.

Бундан ташқари, таътилнинг давомийлигини мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариш қуйидаги ҳолларда талаб қилинади:

1. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда:

  • фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация миқдорини белгилаш;
  • жорий иш йилида ишлаб берилмаган таътил кунлари учун таътил пулларини ушлаб қолиш лозим бўлганда.

2. Биринчи иш йили учун таътилга ҳақ тўлаш миқдорини ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қуйидагиларга белгилашда:

  • биринчи иш йилида 6 ойдан кам ишлаган, таътилни асосий иш жойи бўйича меҳнат таътили билан бир вақтда оладиган ўриндошларга. Бундай ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил тўлиқ давомийликда тақдим этилади, аммо ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади;
  • таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига ва методистларига. Уларга ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида, мутахассис ушбу ўқув муассасига қачон ишга кирганидан қатъи назар, аммо ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда берилади,  .
Вазият
Меҳнат таътилининг давомийлигини қисқартириш мумкинми

Компанияда бир неча йил олдин ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларида ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги – 24 календарь кун этиб белгиланган эди. Ҳозир директор кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқмоқда ва «ҳамма нарсани МК бўйича минималлаштиришни», яъни барча ходимлар учун 21 календарь кундан иборат таътилни кафолатланган минимум сифатида белгиламоқчи. Раҳбарият таътиллар тўғрисидаги янги низомни тасдиқлашни ва янги йилдан бошлаб барча ходимларга 24 кун эмас, балки 21 кун таътил беришни таклиф қилмоқда. Агар меҳнат шартномасида 24 кун белгилаб қўйилган бўлса, иш берувчи ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини бир томонлама тартибда 24 календарь кундан 21 календарь кунгача қисқартиришга ҳақлими?

Агар меҳнат шартномаларида ходимга 24 календарь кундан иборат таътил берилиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, иш берувчи таътилни тўлиқ ҳажмда бериши шарт. Иш берувчи шартномада белгиланган кафолатни бир томонлама тартибда қисқартиришга ҳақли эмас.

Ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлиги меҳнат шартномасининг муҳим шартлари жумласига киради – ходимнинг кафолатланган дам олиш ҳуқуқи. Меҳнат шартномасининг шартлари тарафлар учун мажбурий бўлиб, иш берувчи томонидан бир томонлама тартибда ўзгартирилиши мумкин эмас.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Меҳнат шартномасига яна қандай мажбурий шартлар киритилиши кераклиги ҳақида тавсияномадан билиб олинг.
Ички ҳужжатни, масалан, Таътиллар тўғрисидаги низомни қабул қилиш, ёки таътил муддатини қисқартириш тўғрисида буйруқ чиқариш тузилиб бўлган меҳнат шартномалари шартларини ўзгартира олмайди. Бундан ташқари, бундай ҳаракатлар ходимлар аҳволининг ёмонлашуви сифатида баҳоланади, бунга эса йўл қўйиб бўлмайди

Таътил давомийлигини 24 календарь кундан 21 календарь кунгача ўзгартиришга фақат томонларнинг келишувига кўра йўл қўйилади. Бунинг учун ҳар бир ходим билан меҳнат шартномасига қўшимча келишув имзоланиши керак.

Маслаҳат
Қўшимча келишувни қандай тўғри тузиш ва расмийлаштириш, меҳнат шартномасидаги мавжуд қоидаларни қандай ўзгартириш ёки бекор қилиш, шунингдек янгиларини қандай киритиш ҳақида тавсияномадан билиб олинг. 

Шундай қилиб, агар меҳнат шартномасида таътилнинг 24 календарь куни кўрсатилган бўлса, иш берувчи айнан 24 кундан иборат таътил тақдим қилиши шарт.

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг