Сменали ишни қандай ўрнатиш ва қўллаш керак
Тавсияда:
- сменали иш вақти режими қачон қўлланилади
- сменали ишни қандай ўрнатиш ва иш вақтини ҳисобга олиш керак
- дам олиш ёки байрам кунларидаги сменага қандай ҳақ тўлаш керак
- смена жадвалини қандай тузиш керак
Сменали иш вақти режими қачон қўлланилади
Сменали иш – бу икки ва ундан ортиқ сменада ишлаш. Сменали ишни ўрнатиш тартибини Меҳнат кодексининг 192-моддаси тартибга солади.
Сменали режимни жорий этиш икки сабабга кўра бўлиши мумкин:
1) агар ишлаб чиқариш жараёни (иш) давомийлиги ҳар кунлик ишнинг рухсат этилган давомийлигидан ошиб кетса. Ишлаб чиқариш жараёнининг давомийлиги технологик омилларга кўра иш сменасининг давомийлигидан ошадиган сутканинг бир қисмини эгаллаши ёки узлуксиз бўлиши мумкин;
2) ускуналардан янада самаралироқ фойдаланиш, ишлаб чиқариш (ишлар, хизматлар) ҳажмини ошириш мақсадида.
Ушбу сабаблардан келиб чиқиб, ходимлар учун икки, уч ёки тўрт сменали иш режими ўрнатилади. Масалан, 4 сменали иш жадвалида уч смена сутка давомида ишлайди (бунда ҳар бир ходим – 12 соатдан кўп эмас), тўртинчиси эса дам олади.
Сменали ишни қандай ўрнатиш ва иш вақтини ҳисобга олиш керак
Сменали ишда иш вақти режими смена жадвали билан белгиланади. Нима учун айнан у билан? Аксарият ташкилотларда ходимлар учун иш вақти режими ички меҳнат тартиби қоидалари (кейинги ўринларда – ИМТҚ) билан белгиланади. Аммо сменали иш вазиятида ИМТҚда бундай режимга тегишли барча масалаларни акс эттириш анча мураккаб. Ҳатто иш бир сменада бажариладиган жойларда ҳам асосий ишлаб чиқариш ходимлари учун иш вақти режими алоҳида ходимлар учун ўрнатилган вариантга мос келмаслиги мумкин. Масалан, объект ёки ҳудуднинг суткалик қўриқчилари, навбатчи диспетчерлар, электриклар, механиклар, сантехниклар, ҳайдовчилар ва ҳоказолар учун. Шунинг учун бундай ҳолларда ИМТҚдан ташқари, ходимларнинг иш вақти смена (иш) жадваллари билан тақсимланади.
Сменали ишда иш вақтини қандай ҳисобга олиш керак
Сменали иш режимида кунлик, ҳафталик ёки жамланган иш вақти ҳисоби қўлланилиши мумкин.
Кунлик ҳисобда смена жадваллари иш ҳафтасининг нормал давомийлигини сақлаган ҳолда белгиланган меъёрлар доирасида сменанинг бир хил давомийлигини назарда тутади. Масалан, 5 кунлик 40 соатлик иш ҳафтасида смена давомийлиги 8 соат. Ходимлар учун белгиланган ҳар кунлик иш давомийлигидан ошадиган вақт барча келиб чиқадиган оқибатлари билан ишдан ташқари иш ҳисобланади.
Иш вақтининг ҳафталик ҳисобида смена давомийлиги ўзгаради, аммо иш ҳафтасининг давомийлиги ҳар доим бир хил. Бу ерда меҳнат меъёрининг ҳисоби ҳар куни амалга оширилади, лекин ҳисоб ҳар ҳафта олиб борилади. Бунда меҳнат меъёри бир смена учун эмас, айнан ҳафта учун риоя қилади. Бу ҳолда ходим учун белгиланган ҳафталик иш вақти давомийлигидан ортиқ ишланган вақт ишдан ташқари иш деб ҳисобланади.
Иш вақтининг жамланган ҳисоби кўп сменали режимда ишлаб чиқариш (иш) шароитлари бўйича ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган кундалик ёки ҳафталик иш вақти давомийлигига риоя қилиб бўлмайдиган ҳолларда жорий этилади. Бу ерда бир ҳафтадан ортиқ, лекин 12 ойдан кўп бўлмаган ҳисоб даври, масалан, бир ой, чорак асос қилиб олинади. Ушбу ҳисоб даври давомида сменалар сони ва давомийлиги ўзгариб туриши мумкин. Энг муҳими – ҳар бир смена давомийлиги 12 соатдан, ҳисоб даври давомидаги умумий иш вақти давомийлиги эса ходимларнинг ҳар бир тоифаси учун шу давр учун белгиланган иш вақти меъёридан ошмаслиги керак. Иш вақтининг жамланган ҳисобидан узлуксиз фаолият юритувчи ташкилотларда, вахта усулида ишларни ташкил этишда, транспортда, қурилишда, қишлоқ хўжалигида ва бошқаларда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили келгуси йил учун иш вақти ҳисоб-китобини тасдиқлайди. Унда иш ҳафтаси туридан келиб чиқиб йўл қўйиладиган иш соатлари ва кунлари сони ҳақидаги маълумот жамланган бўлади. Маълумотлар ҳар бир ой, чорак, ярим йиллик ва умуман йил бўйича кўрсатилади.
- Бундай ходимлар учун иш вақти меъёрини қандай ҳисоблаш керак?
Ушбу ҳолатда ҳисоб даври 1 ой қилиб белгиланганлиги сабабли, соатлар меъёрини ҳисобга олиш ҳам ҳар бир календарь ой учун амалга оширилиши керак. Ҳар ойда иш соатлари ва кунлари сони турлича. Шунинг учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган иш вақти Ҳисоб-китобидан фойдаланиш керак.
Мисол тариқасида август ойини оламиз. 2024 йил учун иш вақти Ҳисоб-китобига кўра, августда 5 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси учун иш вақти меъёри 176 соатни ташкил этади. Айтайлик, дастлабки икки ҳафтада ходим улардан 90 соатни аллақачон ишлаб берган. Бу белгиланган меъёрдан 10 соатга кўп (40 + 40 = 80 соат). Тегишинча, ойнинг қолган кунлари давомида у 86 соатдан кўп ишламаслиги керак (176 - 90 = 86 соат).
Агар 2024 йилнинг сентябрь ойини олсак, Мустақиллик куни байрами ва унга Президент Фармони билан белгиланган ишланмайдиган қўшимча кунлар туфайли худди шундай иш режимида умумий иш соатлари сони августдагига нисбатан анча кам – 151 соат.
Дам олиш ёки байрам кунларидаги сменага қандай ҳақ тўлаш керак
Дам олиш кунидаги сменага ҳақ тўлаш
Сменали иш жадвалида иш сменаси шанба ёки якшанбага тўғри келиши мумкин. Бироқ бу ҳолда ходим дам олиш кунларида ишлаяпти деб ҳисобланмайди.
Сменада ишловчилар учун дам олиш кунлари одатдаги календарь билан эмас, жадвал билан белгиланади. Агар ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумбелгиланган дам олиш кунларида (5 кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба ёки 6 кунлик иш ҳафтасида якшанба) ишлаган ва унга дам олиш кунлари иш ҳафтасининг бошқа кунларида берилган бўлса, умумбелгиланган дам олиш кунларидаги иш бир ҳисса миқдорида тўланади МК 263-м. 4-қ. Агар сменада ишловчи жадвалга кўра ўзининг дам олиш кунида ишга жалб қилинса, бундай ишга оширилган миқдорда ҳақ тўланади ёки ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни бериш билан компенсация қилинади МК 263-м. Бунда ходимларни дам олиш кунида ишга жалб қилиш Меҳнат кодексининг 209-210-моддаларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда амалга оширилишини ёдда тутиш керак. Бу ҳақда батафсил маълумотни Дам олиш ва байрам кунларида ишга қандай жалб қилиш керак тавсиясида ўқишингиз мумкин.
Байрам кунларидаги сменага ҳақ тўлаш
Бу ерда сменали ишга нисбатан ҳақ тўлаш тартиби дам олиш кунларидаги ҳақ тўлашдан фарқ қилади.
Айтайлик, ходимнинг сменаси 21 март Наврўз байрамига тўғри келди. Бундай байрам кунидаги иш камида икки ҳисса миқдорида тўланади ёки ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни бериш билан компенсация қилинади МК 263-м. Бундай тартиб ходим байрам кунида жадвалга мувофиқ ишлаганидан ёки жадвалдан ташқари байрамда ишга жалб қилинганидан қатъи назар, амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, ишланмайдиган байрам кунларида қуйидаги ишларга йўл қўйилади:
- ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишлар;
- аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишлар;
- кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишлари МК 209-м. 4-қ.
Унутманг, ходимларни жадвалдан ташқари байрам кунида ишга жалб қилиш фақат Меҳнат кодексининг 209-210-моддаларида белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолдагина йўл қўйилади. Бу қандай талаблар эканлигини Дам олиш ва байрам кунларида ишга қандай жалб қилиш керак тавсиясидан билиб олишингиз мумкин
Смена жадвалини қандай тузиш керак
Қонун билан тасдиқланган ягона шаклдаги смена жадвали йўқ. Сиз бу ҳужжатни мустақил равишда ишлаб чиқишингиз ва уни Ички меҳнат тартиби қоидаларига илова сифатида ёки алоҳида ички ҳужжат сифатида расмийлаштиришингиз мумкин. Смена жадвалларининг мазмуни ва шакли суткадаги иш сменалари сонига, ҳар бир сменадаги иш давомийлигига, ҳисоб даврининг давомийлигига ва бошқа ҳолатларга боғлиқ
Шу билан бирга, ҳар қандай смена жадвалини тузишда қонунчиликда белгиланган умумий талабларга риоя қилиш мажбурийдир:
- ходимлар сменалар бўйича бир маромда навбат алмашиши керак МК 192-м. 2-қ. Жадвал бўйича иш кунлари ва дам олиш кунлари сони ҳафтадаги кунлар сонига мос келмаслиги мумкин. Бу ҳолда бир сменадан бошқасига ўтиш, одатда, жадвалда белгиланган дам олиш кунидан кейин содир бўлади. Смена жадваллари ходимларнинг сменалар бўйича тўғри алмашинув тартибини назарда тутади: биринчи сменадан кейин ходим иккинчи сменага, кейин – учинчи сменага ўтади. Кейин жараён яна такрорланади. Тескари алмашинув тартиби ҳам мумкин: биринчи сменадан кейин ходим дам олиш кунларидан сўнг учинчи сменага, кейин иккинчи сменага чиқади ва ҳ.к.
- ходимни, ҳатто унинг розилиги билан ҳам кетма-кет икки смена давомида ишга жалб қилиш мумкин эмас. Иш тугаши билан кейинги кундаги (сменадаги) иш бошланиши ўртасидаги ҳар кунлик (сменалараро) дам олиш вақти, дам олиш ва овқатланиш учун танаффусни ҳам қўшганда, камида 12 соат бўлиши керак МК 206-м.
- Ходимни кетма-кет 2 смена давомида ишга жалб қилиш мумкин эмас, у сменалар орасида камида 12 соат дам олиши керак МК 192-м. 3-қ. Шунингдек, ишдан ташқари ишни расмийлаштириб бўлмайди, чунки сменаси 12 соат давом этадиган ходимларни ишдан ташқари ишга жалб қилиш тақиқланади МК 189-м. 9-қ. Шунинг учун бу ҳолда иш берувчи ишга келмаган ходимнинг ўрнига ишлаб турадиган ходимни жорий вақтда ишда бўлган ходимлар орасидан топиши керак бўлади.
Иш тўхтаб қолмаслиги учун ишлаб чиқариш заруратига кўра бошқа ходимни вақтинча бу ишга ўтказиш мумкин. Ишлаб чиқариш зарурати ҳолатлари рўйхати МК 145-моддаси 2-қисмида белгиланган, унда вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнига ким ишлаб туриши мумкинлиги кўрсатилган. Буни қандай тўғри амалга ошириш ҳақида Бошқа ишга ўтказишни қандай расмийлаштириш керак тавсиясида билишингиз мумкин.
Шунингдек, иш берувчи
мувофиқ дам олиш кунларида ишга жалб қилиш учун белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда сменалараро дам олишдан ходимлардан бирини ишга чақириши мумкин. Бунда қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олиш керак:
- ходим учун – бу кетма-кет иккинчи смена эмас;
- у сменалар орасида камида 12 соат дам олишга улгурган.
Келгусида шунга ўхшаш ва бошқа форс-мажор вазиятларни ҳал қилишни ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатларида (ИМТҚ, смена жадваллари ва б.) белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ, унда қуйидагиларни назарда тутиш керак:
- ходимнинг смена бошланишидан олдин ишга чиқа олмаслиги ҳақида бевосита раҳбарни ўз вақтида хабардор қилиш мажбурияти;
- ўзаро алмашиниш тартиби (қайси ходим кимни иш режимини бузмасдан алмаштира олиши) ва бошқа тегишли масалалар.
- ҳисоб даври иш вақтининг жамланган ҳисобида 12 ойдан ошмаслиги керак
.; - кундалик иш (смена) давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак
.
– Бундай иш жадвалига йўл қўйиладими?
– Йўқ, бу қонунга хилоф. Ҳар бири 12 соатдан иборат кетма-кет икки сменада ишлаш меҳнат қонунчилигига зид. Меҳнат кодексининг 192-моддаси 3-қисмида айтилишича, ходимни кетма-кет икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.
Бундан ташқари, ходимнинг дам олиш режими бузилади. Сменалар орасидаги кундалик дам олишнинг минимал давомийлиги (бир смена охиридан кейинги смена бошигача) дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга камида 12 соат бўлиши керак.
Шунинг учун "суткасига уч кун оралаб" иш жадвалига йўл қўйилмайди – ҳатто ходимнинг ўзи бунга розилик берган бўлса ҳам. Агар меҳнат шартномасида шундай шарт мавжуд бўлса, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, чунки бу меҳнат қонунчилигига нисбатан ходимнинг аҳволини ёмонлаштиради
.
Меҳнат шартномасига сменали иш тўғрисидаги МК нормаларига мос келадиган бошқа иш режимини ўрнатиш ҳақида қўшимча келишув расмийлаштиринг.
- агар сменанинг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги вақтдаги иш давомийлиги 1 соатга қисқартирилади, бу кейинчалик ишлаб берилмайди ва иш ҳафтаси тегишли равишда қисқартирилади
. Бунда иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимлар, шунингдек махсус тунги вақтда ишлаш учун қабул қилинган ходимларнинг сменаси қисқартирилмайди, агар жамоа шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса
. Масалан, қоровуллар ёки тунги навбатчилар. Бунда тунги вақтдаги ишга, унинг давомийлиги 1 соатга қисқартирилганда ҳам, истисно тариқасида тунги иш давомийлиги қисқартирилмайдиган ҳолларда ҳам оширилган миқдорда ҳақ тўланади. - ишланмайдиган байрам кунлари арафасида барча ходимлар учун ҳар кунлик смена давомийлиги камида 1 соатга қисқартирилади. Узлуксиз фаолият юритувчи ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда, бу имконсиз бўлган жойларда ишдан ташқари иш қўшимча дам олиш вақти билан ёки ходимнинг розилиги билан ишдан ташқари иш учун белгиланган меъёрлар бўйича ҳақ тўлаш билан қопланади
; - қисқартирилган иш вақти белгиланган ходимларнинг сменаси бундай тоифадаги ходимлар учун назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади
.
Смена жадвалида нималарни кўрсатиш керак
Смена жадвалида, одатда, қуйидагилар кўрсатилади:
- сменали иш режими ўрнатилган ходимлар гуруҳлари (бригадалар) ёки алоҳида ходимлар. Ҳар бир ходимнинг Ф.И.Ш. ва лавозими (касби, мутахассислиги) келтирилади;
- ҳисоб даврининг давомийлиги;
- иш сменаларининг сони ва давомийлиги: бошланиш ва тугаш вақти;
- дам олиш ва овқатланиш учун танаффус;
- сменаларнинг алмашиниш тартиби;
- ҳар бир сменадаги ходимлар ёки бригадалар сони;
- иш сменалари сони.
Агар жадвалда шартли белгилар ишлатилса, уларнинг изоҳини келтириш ва улар бўйича тушунтириш бериш керак.
Смена жадвали бир ёки икки дам олиш кунли стандарт иш ҳафтасини ҳисобга олган ҳолда ёки иш вақтининг жамланган ҳисоби қўлланиладиган ҳисоб даври (ой, чорак ва ҳ.к.) учун тузилади.
Иш вақтининг жамланган ҳисобини қўллаш тартибини, шунингдек ҳисоб даври давомида ходимларга тўланадиган иш ҳақи миқдорини тенглаштириш чораларини жамоа шартномасида белгиланг.
Агар ташкилотда жамоа шартномаси бўлмаса, бу масалаларнинг барчаси ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда ҳал қилинади
.
Жадвални «Excel» жадвалида тузиш энг қулай усулдир. Шунингдек, бухгалтерия ва ташкилот ишларини юритиш учун мўлжалланган кўплаб махсус дастурлар ҳам уни шакллантириш имконини беради.
Смена жадвали иш берувчининг буйруғи билан тасдиқланади. Сменада ишлайдиган ҳар бир ходимни жадвал билан имзо қўйдириб таништириш керак. У ерда ходимларнинг жадвал билан танишганлиги ҳақидаги имзолари учун устунни назарда тутинг. Смена жадвалининг тахминий намунасини юклаб олиш.
Иш берувчи смена жадвалини ўзбошимчалик билан ўзгартира олмайди, чунки бу ҳужжат ходимларнинг иш режимини белгилайди. Жадвалга ўзгартиришлар киритишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Агар иш берувчи смена жадвалини бир томонлама ўзгартирмоқчи бўлса, Меҳнат кодексининг 137-моддасида назарда тутилган тартибга риоя қилиш керак. Ходим ҳам иш берувчининг рухсатисиз жадвалда назарда тутилган сменалар кетма-кетлигини ўзгартириш ёки жадвал бўйича ўз сменаси ўрнига бошқа сменага чиқиш ҳуқуқига эга эмас.
Телеграм канали