Чет элликни ишга қандай расмийлаштириш керак
Тавсияномада:
– чет элликни қабул қилишнинг умумий қоидалари;
– чет элликни ишга қабул қилиш тартиб-таомили;
– тасдиқнома олиш;
– чет эллик фуқароларни ишга жойлаштиришдаги имтиёзлар;
– чет элликни қабул қилиш қоидаларини бузганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги.
Чет эллик фуқароларнинг мамлакатимизда бўлишлари қонуний бўлиши лозим, шунинг учун уларни ишга жойлаштиришни қатъий қонун доирасида расмийлаштиринг.
Чет эллик фуқарони қабул қилиш учун қандай умумий қоидалар белгиланган
Чет эллик фуқароларни ишга қабул қилишни:
- Меҳнат кодекси;
- 20.10.2020 йилдаги ЎРҚ-642-сон «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 07.11.2018 йилдаги ПҚ-4008-сон қарори;
- Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш тўғрисида» 22.02.2022 йилдаги 86-сон қарори тартибга солади.
Хорижий ишчи кучини қуйидагилар жалб қилиши мумкин:
- республика ҳудудида фаолият юритаётган юридик шахслар;
- Ўзбекистон фуқаролари;
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- республика ҳудудида доимий яшайдиган чет эллик жисмоний шахслар, шу жумладан уларнинг қонуний вакиллари.
Чет эллик фуқарони фақат Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома мавжуд бўлган тақдирда ишга қабул қилиш мумкин. Тасдиқномани Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) беради.
2021 йил 1 январдан хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома олиш талаби бекор қилинди