Иш берувчи якка тартибдаги ҳужжатни қандай ишлаб чиқади ва расмийлаштиради
Якка тартибдаги ҳужжатларга нималар киради
Якка тартибдаги ҳужжатлар муайян ходимнинг ёки ходимлар гуруҳининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор ҳужжатлардир . Бундай ҳужжатларнинг асосий хусусияти шундаки, улар муайян шахсларга тааллуқли бўлиб, жамоа шартномалари ёки ички локал ҳужжатлардан фарқли ўлароқ, ташкилотнинг барча ходимлари учун умумий мажбурий ҳисобланмайди.
Бунда якка тартибдаги ҳужжатлар ташкилот раҳбари томонидан якка тартибда қабул қилинадиган ва коллегиал қабул қилинадиган ҳужжатларга таснифланади.