Таътиллар жадвалини қандай тузиш ва тасдиқлаш мумкин
Тавсияномада:
– иш берувчининг таътиллар жадвалини юритиш мажбурияти;
– таътиллар жадвалини тузиш ва тасдиқлаш муддатлари;
– жадвалга киритиладиган ходимларнинг таътиллари;
– таътиллар жадвали лойиҳасини тайёрлаш;
– таътиллар жадвалини тасдиқлаш ва уни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш;
– жадвалдаги таътиллар саналари тўғрисидаги якуний қарор.
Ўзбекистонда таътиллар жадвали мажбурий бўладими
Таътиллар жадвали – мажбурий локал ҳужжат бўлиб, у ходимларнинг йиллик меҳнат таътиллари навбатини белгилайди
. Уни, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар расмийлаштириши шарт. Микрофирмалар бундан мустасно. Микрофирмалар таътиллар жадвалини тасдиқламасликлари мумкин – уларга МКнинг 505-моддаси шундай ҳуқуқ беради. Микрофирмаларда таътилдан фойдаланишнинг аниқ даври ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади
.
Таътиллар жадвалини қачон тузиш керак
Таътиллар жадвалини календарь йили бошлангунга қадар тасдиқланг
. Яъни кейинги календарь йили учун таътиллар жадвали жорий йилнинг 31 декабридан кечиктирмай қабул қилиниши керак.
Корхонамиздаги кўпчилик ходимлар билан муддатли меҳнат шартномалари тузилади – 1 календарь йилга. Январь ойида аттестация ўтказилиб, раҳбарият қарор қабул қилади: ким билан янги шартнома тузилади, ким билан эса хайрлашишга тўғри келади. Бундай вазиятда таътиллар жадвалини қандай тузиш керак?
Меҳнат шартномаси тузиладиган календарь йил 31 декабрда тугаши сабабли, шартномаларнинг муддатини ўзгартириш ва муддатли меҳнат шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни кейинги йилнинг бошида эмас, календарь йил якунига қадар қабул қилишни тавсия этамиз.
Қарор қабул қилиш учун аттестация ўтказиш шарт эмас, чунки муддатли меҳнат шартномалари ўз моҳиятига кўра ходимларнинг ишни давом эттиришга «муносиб» ёки «номуносиблигини» аниқлашга қаратилмаган
.
Телеграм канали