Аввалги ходим ишга тикланганда меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби

24.10.2024

Тавсияда:

- меҳнат шартномасини МКнинг 168-моддаси 1-қисмининг 2-банди бўйича бекор қилиш ҳолатлари;

- ишга тикланган ходимнинг ўрнига қабул қилинган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш.

Меҳнат шартномаси қандай ҳолларда МКнинг 168-моддаси 1-қисми 2-банди бўйича бекор қилинади

Баъзан иш берувчи аввалги ходимни ишга тиклаш ёки бошқа шахсни ишга қабул қилиш зарурати туфайли ишлаб турган ходимни ишдан бўшатишга мажбур бўладиган ҳолатлар учраб туради. Мазкур ҳолатда меҳнат шартномасини бекор қилиш МКнинг 168-моддаси биринчи қисмининг 2-банди бўйича амалга оширилади.

Томонларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган қуйидаги ҳолатлар ишдан бўшатиш учун асос ҳисобланади (20.11.2023 й. 26-сон ОСПҚ, 50-б.):

1) қуйидагилар асосида ишдан ноқонуний бўшатилган ходимни аввалги ишга тиклаш:

а) қуйидагиларнинг қарори:

– суд;

– юқори турувчи орган (мавжуд бўлган тақдирда);

– ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилган иш берувчининг;

б) меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи органларнинг талаблари (масалан, прокурор протести, давлат меҳнат инспекторининг кўрсатмаси).

 

2) бошқа ишга ноқонуний равишда ўтказилган ходимни аввалги ишига юқорида кўрсатилган органларнинг қарори ва меҳнат низолари комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда МНК деб юритилади) қарори...

lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг