Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
Тавсияда:
– қопланадиган харажатлар рўйхати;
– кундалик харажатлар;
– йўл харажатлари;
– яшаш харажатлари.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низом қоидалари қуйидагилардан ташқари бошқа барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга:
- бюджет ташкилотлари;
- давлат мақсадли жамғармалари;
- бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар;
- устав фондида давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар.
Қандай харажатлар қопланади
Иш берувчи ходимга хизмат сафарларида унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт.
Хизмат сафарига юборилган ходимга қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
- хизмат сафарида бўлган кунлар учун кундалик харажатлар;
- хизмат сафари жойигача бориш ва иш жойигача қайтиш харажатлари;
- иш берувчининг рухсати ёки хабардорлиги билан ходим томонидан қилинган бошқа харажатлар;
- турар жойни ижарага олиш харажатлари.