Ходимларни тиббий кўрикдан қачон ва қандай ўтказиш керак
Иш берувчи қуйидаги ходимларни дастлабки (меҳнат шартномаси тузилганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўриклардан ўтказишни ташкил этиши шарт:
- 18 ёшгача;
- умумбелгиланган пенсия ёшига етган;
- ногиронлиги бўлган шахслар;
- меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда ва транспорт воситалари ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
- озиқ-овқат саноати, савдо ва аҳолига бевосита хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
- болаларни ўқитиш ёки тарбиялаш билан бевосита шуғулланувчи умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактабгача таълим ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг педагог ва бошқа ходимлари.
Бундай кўрик, одатда, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олиш, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилади.