Хизмат сафарини қандай расмийлаштириш керак

30.10.2024

Тавсияномада:

– хизмат сафари учун ҳужжатлар рўйхати;

– хизмат сафари тўғрисида буйруқ;

– хизмат сафари гувоҳномаси;

– хизмат сафари вақтида иш вақтини ҳисобга олиш табели.

Эътибор беринг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низом қоидалари барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга, бундан:

  • бюджет ташкилотлари;
  • давлат мақсадли жамғармалари;
  • бюджет тизимидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар;
  •  устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.

Хизмат сафари учун қандай ҳужжатларни расмийлаштириш керак 

Ишингизда ходимларни республика ҳудудларига хизмат сафарига юбориш Схемасидан фойдаланишингиз мумкин, .

Хизмат сафарини расмийлаштириш учун:

  • ишлар режасини ишлаб чиқинг ва тасдиқланг. Намунавий шаклдан фойдаланиш мумкин, ;
  • буйруқ чиқаринг, унда хизмат сафарининг мақсади, жойи, муддати ва бошқа маълумотларни кўрсатинг;
  • раҳбар томонидан имзоланган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган (бор бўлса) белгиланган шаклдаги хизмат сафари гувоҳномасини беринг, .

Агар бу компаниянинг ички тартиб-таомилларида назарда тутилган бўлса, буйруқни ходимнинг бевосита раҳбарининг хизмат хати (ёзма доклади) асосида чиқаринг.

Хизмат сафарларига юборилаётган ва хизмат сафари бўйича сизнинг ташкилотга келаётган шахсларни рўйхатга олишни хизмат сафарига юборилаётган ходимларни рўйхатга олиш журналида,

lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг