Иш тажрибасиз ёш номзодларни қандай қилиб тўғри баҳолаш мумкин

07.02.2025

Тавсияномада:

  • Ёш ходимлар – зумерлар ҳақида нималарни билиш керак
  • Иш тажрибасиз номзоднинг шахсий сифатлари ва салоҳиятини қандай баҳолаш мумкин

Ёш ходимлар – зумерлар ҳақида нималарни билиш керак

Ёш зумерлар (Z авлоди) технология ва интернет асрида дунёга келган, бу уларнинг иш ҳақидаги тасаввурларига таъсир қилади. Улар замонавий рақамли воситалар билан ишлашга одатланган, шу сабабли улар учун замонавий платформалар ва иловалардан фойдаланиш муҳимдир.

Вазият
Иш тажрибасиз номзодни қандай баҳолаш мумкин

Компания ёш ходимни ёллашга қарор қилди. Номзод иш тажрибасига эга бўлмаса-да, ўзининг кучли томонлари ва мотивацияси ҳақида ишонч билан гапирди.

Иш тажрибасиз номзоднинг шахсий сифатлари ва салоҳиятини қандай қилиб тўғри баҳолаш мумкин?

Баҳолаш учун «Касб танлаш» мавзусида суҳбат ўтказиш мумкин. Суҳбат давомида мақсадлар, муваффақиятлар, муваффақиятсизликлар ва мотивациялар ҳақида саволлар беринг. Бу номзоднинг вакансия талабларига қанчалик мос келишини тушунишга ёрдам беради. Шунингдек, Z авлоднинг хусусиятларини ҳисобга олиш муҳим: улар эркинлик, динамиклик ва мартаба ўсишини қадрлашади. Номзод мослашишга тайёрлигини ва компания шартларига жавоб бера олишини баҳоланг.

Иш тажрибасиз номзоднинг шахсий сифатлари ва салоҳиятини қандай баҳолаш мумкин

Тажрибасиз зумерни баҳолаш учун унинг мотивацияси, ўрганиш истаги ва жамоада ишлаш қобилиятига эътибор қаратиш муҳимдир. Шунингдек муаммоларни ҳал қилиш ва ўзгаришларга мослашиш қобилиятини синаб кўриш лозим. Интервью унинг салоҳияти ва қобилиятини аниқлашга ёрдам беради.

Ушбу интервьюнинг баъзи саволларини кўриб чиқамиз:

1. Мактабни битираётганингизда ким бўлишни истагансиз? Нима учун?

Бу саволга жавоб қарорни ким қабул қилганини кўрсатади: шахснинг ўзи ёки унинг ота-онасими, номзод қанчалик мустақил эканлигини. У қандай сабабларни кўрсатади, унинг қизиқишлар доираси қандай. Унинг бу танловга танқидий муносабати борми, ўзи нима деб ўйлайди?

2. Бўлдингизми? Нега бўлмадингиз?

Жавоб инсоннинг йўлини, муваффақиятсизликларга ёки ўзгаришларга, агар улар бўлган бўлса, муносабатини очиб беради.

3. Муваффақиятга қандай эришилди?

Агар номзод дастлаб хоҳлаган мақсадига эришган бўлса, у сабаб-оқибат муносабатини таърифлашга қодирми – аниқласа бўлади, унинг «муваффақият модели»ни билиб оламиз.

4. Дастлабки вариант ўрнига нимани танладингиз? Нима учун? Туришга муваффақ бўлдингизми?

Агар дастлабки режа ўзгарган бўлса, бу қандай содир бўлганини, одам қандай қарор қабул қилишини ва ўзгаришларга қандай муносабатда бўлишини билиб олиш мумкин бўлади.

5. Нима учун Сиз ушбу вакансияни танладингиз?

Бу номзод учун ҳал қилувчи бўлган танлов мотивациясини билишга ёрдам беради.

6. Муваффақиятларингиз бўлганми? Энг катта ютуғингизни таърифлаб беринг. Нима учун буни муваффақият деб ўйлайсиз?

Бу номзоднинг ўз-ўзини баҳолаши ва муваффақиятга эришиш мезонларини аниқлашга ёрдам беради.

7. Муваффақиятсизликларга учрадингизми? Улардан бири ҳақида сўзлаб беринг. Уни четлаб ўтиш мумкинмиди?

Жавоб инсоннинг ўз хатоларини тан олишни, улар учун жавобгарликни ўз зиммасига олишни, вазиятни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш қобилиятини кўрсатади.

8. Ўз олдингизга қўйган мақсадингизга эриша олмаган вазиятда қандай ҳаракат қиласиз?

Бу саволни бериш орқали инсон қанчалик мослашувчан, мақсадга интилувчан, тўсиқларни енгиб ўтишни билиши ва турли хил вариантларни кўриб чиқишини тушуниш мумкин. Қандай ҳаракат қилади – ўзими ёки ёрдам сўрайдими?

9. Барибир иш чиқмаса-чи?

Бу ерда номзод ўз қарашлари ва эътиқодларини аниқлаштиради.

10. Фикрингизча, кучли томонларингиз нималардан иборат? Нима учун?

Бу одам ўзи даъво қилаётган вакансия талабларини қанчалик тушуниши ҳақида тасаввур беради. Масалан, номзод ностандарт вазиятларда мустақиллик керак бўлган позицияни эгаллашни истайди (кол-марказ оператори) ва ўзининг фазилати деб хизматкашликни атайди. Демак, унинг вакансия ҳақидаги тасаввури ноадекват.

11. Сизнингча, заиф томонларингиз нималардан иборат? Нима учун?

Жавобларни шунингдек бўш иш ўринлари талаблари билан ўзаро нисбатини аниқлаш керак.

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг