ЯММТга нотўғри киритилган маълумотларни қандай таҳрирлаш ва ўчириш мумкин
Кадрлар бўлими ходими қандай ҳаракат қилиши керак
Кадрлар ҳисобини юритиш жараёнида иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ёзувларни «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАКга нотўғри киритиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. Агар хато аниқланса, иш берувчи маълумотларни тузатиш учун «ЯММТ» ИДАК дирекциясига расмий сўров билан мурожаат қилиши мумкин.
Кадрлар бўлими ходими учун босқичма-босқич ҳаракатлар алгоритми
1. Электрон меҳнат дафтарчасига қандай ўзгартишлар киритиш зарурлигини аниқланг (ишга қабул қилишда меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш, меҳнат шартларини...
