Байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилишдаги хатолар
Батафсил тушунтиришлар, мисоллар ва ҳар бир вазиятдаги ҳаракатлар тартибини бизнинг «Байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилишда иш берувчининг 7 та асосий хатоси» тавсияномамизда топасиз.
|
Хато |
Хатонинг таърифи |
Бу нима учун хато |
Қандай олдини олиш керак |
|
1. Сабабсиз жалб этиш |
Ходим ишга асоссиз ёки ёзма розилигисиз чақирилади. |
Қонун томонидан белгиланган алоҳида ҳоллар рўйхатини бузиш → шикоятлар, текширувлар ва ишнинг ноқонуний деб топилиши хавфи. |
МК 210-моддасидаги асос бор-йўқлигини текшириш; қолган ҳолларда – ёзма розилик олиш. |
|
2. Дам олиш кунларининг кўчирилишини эътиборсиз қолдириш |
Иш берувчи ишлаб чиқариш календарини кузатиб бормайди, дам олиш кунларининг кўчирилишларига эътибор бермайди. |
Ходим «прогул» учун нотўғри ишдан бўшатилиши мумкин; иш ҳақи нотўғри ҳисобланади; ишга тикланиш ва жарималар хавфи юқори. |
Ҳар йили ишлаб чиқариш календарини солиштириш, Президентнинг кўчириш тўғрисидаги фармонларини кузатиб бориш. |
|
3. Ҳаммани қаторасига жалб қилиш |
Ишга вазифалари бунга тааллуқли бўлмаган ходимлар ёки алоҳида шартларга эга бўлган тоифадаги ходимлар жалб этилади. |
МК 210, 396, 417, 428-моддаларини бузилиши → бундай иш тақиқланган ёки чекланган ходимларни жалб қилиш. |
Фақат меҳнат вазифалари доирасида жалб қилиш; ходимларнинг тоифалари бўйича чекловларга риоя қилиш; тиббий хулосалар ва ёзма розиликларни сўраб олиш. |
|
4. Ёзма розиликсиз жалб қилиш |
Ходим ишга унинг розилигисиз чақирилади. |
МК 209, 212-моддалари ёзма розиликни талаб қилади (210-моддадаги истиснолардан ташқари). Розиликсиз – иш берувчининг интизомий жавобгарлиги. |
Ходимнинг аризасини ёки буйруқдаги «танишдим ва розиман» деган имзосини олиш. |
|
5. Буйруқ йўқлиги |
Дам олиш кунидаги иш иш берувчининг буйруғисиз оғзаки расмийлаштирилади. |
Оғзаки кўрсатма ноқонуний → жалб қилиш, ҳақ тўлаш ва розилик фактини тасдиқлашнинг иложи йўқ |
Ходимлар, сабаблар, сана кўрсатилган ҳолда буйруқ чиқариш; имзо қўйдириб таништириш. |
|
6. Меҳнатга нотўғри ҳақ тўлаш |
Иш учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланмайди ёки берилган дам олиш куни нотўғри расмийлаштирилган. |
МК 263-моддасининг бузилиши → қўшимча ҳисоблашлар, жарималар, суд низолари. |
Икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки ходимнинг хоҳишига кўра дам олиш кунини бериш. |
|
7. Ишлашни рад этганлик учун жазолаш |
Ходим дам олиш куни ишга чиқмагани учун жазоланади, гарчи у розилик бермаган бўлса ҳам. |
Ходим рад этишга ҳақли → жазолаш ноқонуний. |
Розилик сўраш; рад этган тақдирда – интизомий жавобгарликка тортмаслик. |
- Иш берувчининг байрам ва дам олиш кунлари ишга жалб қилишдаги 7 та асосий хатоси
- Дам олиш ва байрам кунларида ходимларни ишга қандай жалб қилиш мумкин
- Ходимларга ҳар кунги ва ҳар ҳафталик дам олиш қандай берилади. Байрам кунларида дам олиш
- Иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш тартиби
- Ходимни иш вақтидан ташқари ишга жалб қилиш тартиби
Телеграм канали