2026 йилда давлат ижтимоий суғуртаси тизимида нималар ўзгаради
Тавсияда:
- Кимлар мажбурий суғурта остига тушади
- Кимлар ихтиёрий равишда суғурталаниши мумкин
- Янги тизим қандай суғурта ҳодисаларини қоплайди
- Суғурта стажи қандай ҳисоблаб чиқарилади
- Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш қандай амалга оширилади
- Кўп учрайдиган саволлар ва мураккаб вазиятлар
2026 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими кучга киради. Барча нафақаларни тўлаш учун махсус ташкил этилган Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси жавоб беради.
Кимлар мажбурий суғурта остига тушади
Янги Қонун мажбурий ва ихтиёрий суғуртани аниқ чегаралайди. Ходимларнинг ҳар бир тоифаси учун бадалларни ҳисоблашнинг турли қоидалари ва тўловларни олишнинг турли ҳуқуқлари амал қилади.
Қуйидагиларга нисбатан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси амалга оширилади:
1. Меҳнат шартномаси бўйича ходимлар – меҳнат шартномаси асосида ишлаётган барча фуқаролар (деҳқон хўжаликларидаги мавсумий ишчилардан ташқари).
2. Юридик шахслар раҳбарлари – юридик шахснинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи сифатида фаолият юритадиган барча директорлар, бош директорлар, раислар ва бошқа раҳбарлар.
3. ФҲТ шартномалар бўйича ижрочилар – фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида ишларни бажарувчи ёки хизматлар кўрсатувчи фуқаролар.
Ушбу тоифалар учун суғурталаш уларнинг хоҳишига боғлиқ эмас – бу қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган мажбуриятдир. Суғурта бадаллари иш берувчи ушлаб қоладиган ва ўтказадиган ЖШДСнинг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади. Иш берувчи ҳеч қандай қўшимча ажратмалар қилмаслиги керак – бадаллар автоматик равишда Жамғармага йўналтирилади. Суғурта муносабатлари қачон юзага келиши ҳақида маълумотномада билиб олинг>>
Мажбурий давлат ижтимоий суғуртасини иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан чалкаштирманг.
Иш берувчининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш амал қилишда давом этади ва ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари билан боғлиқ хавфларни қоплайди
. Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими бошқа хавфларни ҳам қоплайди: вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш, ишни йўқотиш.
Кимлар ихтиёрий равишда суғурталаниши мумкин
Ихтиёрий давлат ижтимоий суғуртаси – бу мажбурий суғурта остига тушмайдиган, бироқ ижтимоий ҳимояга эга бўлишни хоҳловчилар учун имкониятдир. Қуйидаги тоифалар ихтиёрий равишда суғурталаниши мумкин
:
|
юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва ёлланма ходимларга эга бўлмаган фуқаролар. |
|
|
Якка тартибдаги тадбиркорлар |
барча ЯТТлар, шу жумладан "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари (ҳунармандчилик фаолияти субъектлари). |
|
Деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва уларнинг оила аъзолари |
мавсумий ёки вақтинчалик ишларга жалб қилинадиган ДХ бошлиқлари ва ходимлари. |
|
Шахсий томорқа ер эгалари |
шахсий томорқа ер участкаларида чорвачилик, иссиқхона хўжалиги, паррандачилик, боғдорчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари. |
|
Чет элда ишлаётган фуқаролар |
Ўзбекистоннинг давлат органлари томонидан чет давлатларда ташкил этилган савдо уйлари, ваколатхоналар ёки ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, чет элда ёлланиб ишлаётган фуқаролар. |
|
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар |
Ўзбекистонда доимий яшовчи ва фаолиятни амалга оширадиган шахслар. |
|
Ишламайдиган фуқаролар |
агар улар учун эри ёки хотини суғурта бадалларини тўлаётган бўлса. |
|
Юридик шахсларнинг муассислари |
юридик шахсларнинг муассислари (иштирокчилари) сифатида дивидендлар тарзида даромад олувчи фуқаролар. |
|
Оилавий корхоналар аъзолари |
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи фуқаролар. |
|
Солиқ ушлаб қолинмаган ҳолда даромад олувчилар |
ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчилардан даромадлар оладиган фуқаролар. |
Ихтиёрий суғурта қилиш учун суғурта бадали миқдори МҲЭКМнинг 5%и миқдорида белгиланади (03.11.2025 й. ПФ-206-сон 2-б. ii-к.б.). 01.01.2026 йил ҳолатига МҲЭКМ 1 271 000 сўмни ташкил этади, ҳар ойлик суғурта бадали 63 550 сўмга (1 271 000 × 5%) тенг бўлади.
Янги тизим қандай суғурта ҳодисаларини қоплайди
Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими учта асосий суғурта ҳодисасини қоплайди. Уларнинг ҳар бири тегишли нафақани олиш ҳуқуқини беради.
1. Касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик
Бу классик "касаллик варақаси"дир. Агар ходим касал бўлиб қолса, унга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади. Бунга нафақат ходимнинг ўз касаллиги, балки карантин пайтида касал оила аъзосини (масалан, болани) парваришлаш, стационар шароитда протезлаш ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатлар ҳам киради
.
2. Ҳомиладорлик ва туғиш
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун тўланади. Таътилнинг стандарт давомийлиги 126 календарь кун (туғруққача 70 кун ва туғруқдан кейин 56 кун), туғруқ асоратланганда ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилганда давр 140 кунгача узайтирилади.
Нафақа миқдори = ЎОИҲ ÷ 25,3 х СК х КС
бу ерда:
ЎОИҲ - ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи;
25,3 - иш кунларининг ўртача ойлик сони;
СК - суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан қўлланиладиган стаж коэффициенти;
КС - касаллик варақаси бўйича ҳақ тўланадиган кунлар сони
Ўртача ойлик иш ҳақига суғурта стажига боғлиқ бўлган коэффициент қўлланилади
:
- 10 ойдан 24 ойгача – 75%
- 25 ойдан 60 ойгача – 85%
- 61 ва ундан ортиқ ой – 100%
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ходимнинг аризасисиз проактив шаклда, яъни автоматик тарзда тайинланади ва тўланади. Жамғарма ДПМдан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилганлиги тўғрисида ахборот олади ва нафақани мустақил равишда ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди.
3. Иш ёки даромадни йўқотиш
Бу суғурта ҳодисасининг янги тури – ишдан бўшатиш нафақаси. У муайян асосларга кўра ишдан бўшатилганда ходимларга тўланади. Бироқ, ушбу тўлов турини жорий этиш 2030 йилгача кечиктирилди. Ишдан бўшатиш нафақасини тайинлаш шартлари ва миқдорлари 2030 йилга яқин алоҳида норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Суғурта стажи қандай ҳисобланади
Барча нафақалар миқдори суғурта стажининг давомийлигига боғлиқ.
Суғурта стажи – суғурталанган шахс учун суғурта бадаллари тўланган давр. Агар бадаллар бўлмаса – суғурта стажи мавжуд эмас.
Меҳнат шартномаси бўйича ходимлар учун суғурта стажи иш ҳақи ҳисобланган биринчи иш кунидан бошлаб автоматик равишда ҳисобланади. Иш берувчи ижтимоий солиқнинг бир қисмини Жамғармага ўтказган ҳар бир ой суғурта стажига қўшилади.
ФҲТ шартномалар бўйича ижрочилар учун суғурта стажи фақат суғурта бадали тўланган даврлар учун шакллантирилади. Агар бирор ой учун бадал тўланмаган бўлса, ҳатто шартнома амал қилган бўлса ҳам, бу ой суғурта стажига ҳисобланмайди.
Ихтиёрий суғурталанган шахслар учун суғурта стажи суғурта бадали тўланган пайтдан бошлаб юритилади. Бир ойлик бадал тўладингиз – бир ойлик стажга эга бўлдик. Тўловни ўтказиб юбордингиз – бу ой ҳисобга олинмайди.
Ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда фақат суғурта бадаллари тўланган даромадлар ҳисобга олинади. Агар ходимга ЖШДС ва ижтимоий солиқ ушлаб қолинмаган ҳолда қандайдир даромадлар (масалан, солиқ солинмайдиган лимит доирасида моддий ёрдам) тўланган бўлса, бу суммалар нафақа учун ўртача иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилмайди.
Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш қандай амалга оширилади
2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси проактив шаклда тайинланади. Аёл ариза ёзиши, даромадлари тўғрисида маълумотномалар тўплаши, ҳужжатларни Жамғармага олиб бориши шарт эмас. Жараён тўлиқ автоматлаштирилган:
- Тиббиёт муассасаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини "Ягона тиббий" АТда рўйхатдан ўтказади

- Варақа тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда "Ижтимоий суғурта" ахборот модулига келиб тушади
- Жамғарма Солиқ қўмитасидан ходиманинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни олади.
- Тизим нафақа миқдорини автоматик равишда ҳисоблаб чиқаради.
- Нафақа ходиманинг банк картасига ўтказилади
2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари учун ҳам худди шундай проактив тизим ишга туширилади. Шифокор касаллик варақасини берди – маълумотлар автоматик равишда Жамғармага узатилди – нафақа ҳисоблаб чиқарилди ва тўланди.
Кўп учрайдиган саволлар ва мураккаб вазиятлар
Тўлиқсиз кун ёки ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар билан қандай йўл тутиш лозим?
Улар учун суғурта стажи тўлиқ ставкадаги ходимлар билан бир хил юритилади. Асосийси, иш берувчи даромадларни ҳисоблаши ва улардан ижтимоий солиқ тўлаши керак. Бадаллар тўланганлиги фактининг ўзи муҳим. Нафақани ҳисоб-китоб қилишда сўнгги 6 ойдаги ўртача иш ҳақи ҳисобга олинади, шу боис нафақа миқдори тўлиқ ставкадаги ходимларникига нисбатан мутаносиб равишда паст бўлади. Ходимга тўлиқсиз вақтни қандай белгилаш кераклиги ҳақида батафсил: тавсияда>>
Ходим бир вақтнинг ўзида бир нечта иш берувчида ишласа, қандай йўл тутилади?
Бунда суғурта стажи ҳар бир иш берувчида алоҳида юритилади, бироқ кейин даврлар жамланмайди, балки энг катта давр ҳисобга олинади. Масалан, агар ходим бир вақтнинг ўзида бир йил давомида А компанияда (асосий иш жойи) ва Б компанияда (ўриндошлик) ишласа, унинг суғурта стажи 2 йилни эмас, балки 1 йилни ташкил этади. Нафақани ҳисоб-китоб қилишда охирги 6 ой учун барча иш берувчилардан олинган даромадлари ҳисобга олинади. Ўриндош билан меҳнат шартномасини қандай тузиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот тавсияда>>
Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил даври суғурта стажига ҳисобга олинадими?
Йўқ, ҳисобга олинмайди. Суғурта стажи – бу суғурта бадалларини тўлаш даври. Агар қайсидир ойда ходимга иш ҳақи ҳисобланмаган бўлса (масалан, у иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилда бўлган), демак, бадаллар ҳам тўланмаган ва бу ой суғурта стажига киритилмайди. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилни қандай бериш ҳақида тавсияда>>
Чет эллик ходимлар билан қандай йўл тутиш лозим?
Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар энг кам иш ҳақининг 5%и миқдорида ҳар ойлик бадалларни тўлаб, ихтиёрий равишда суғурталанишлари мумкин.
Норезидент чет элликлар (вақтинча турганлар) мажбурий суғурта остига тушмайди. Шунингдек, агар улар нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлишни истасалар, ихтиёрий равишда суғурта қилинишлари мумкин. Бироқ, агар чет эллик ходимлар билан меҳнат шартномаси тузилган бўлса, иш берувчи мажбурий тартибда суғурта бадалларини ўтказади
. Чет эллик ходим билан меҳнат шартномасини қандай тузиш кераклиги ҳақида тавсияда>>
Иш берувчи ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги учун ҳақ тўлашга мажбурми?
Ҳа, мажбур 01.07.2026 йилдан бошлаб, лекин ҳар бир календарь йилда касалликнинг дастлабки 5 календарь куни учун. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизликнинг 6-кунидан бошлаб нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан тўланади
.
Мажбурий суғурталашдан воз кечиш мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Агар ходим билан меҳнат шартномаси ёки ФҲТ шартнома тузилган бўлса, суғурталаш автоматик тарзда амалга оширилади. Бу воз кечиш мумкин бўлмаган мажбуриятдир
. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ИФЖМС) ҳақида батафсил маълумот тавсияда>>
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай берилади ва тўланади
- Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ОСГОР) шартномаси қандай тузилади
- Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик ) нафақаси қачон ва қандай тўланади
- Меҳнат стажи ҳақида нималарни билиш керак
- Иш берувчи вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини қандай тўғри расмийлаштириши керак
Телеграм канали