Вояга етмаган ходимлар билан суд муҳокамаларини қандай олдини олиш мумкин

01.06.2026
author avatar

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Бугунги кунда вояга етмаганларни ишга жойлаштириш ҳолатлари кам учрамайди. Улар, масалан, официант, референт, курьер ва шу каби лавозимларда ишлашлари мумкин. Бундан ташқари, МК профессионал спортчилар билан меҳнат шартномасини тузишни белгилайди, улар орасида ҳам вояга етмаганлар бўлиши мумкин.

МК 18 ёшга тўлмаган ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишни алоҳида бўлимда ажратиб кўрсатган 

18 ёшдан кичик шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда вояга етган ходимлар билан бир хил ҳуқуқларга эга. Бироқ меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шартлари соҳасида улар қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар.

Агар сиз – ишга кираётган ўсмирнинг ота-онаси бўлсангиз, ҳам ишга қабул қилиш шартларига, ҳам меҳнат шартларига эътибор беринг. Агар иш берувчининг вакили бўлсангиз, ёдда тутинг: бу тоифадаги ходимлар давлатнинг алоҳида назорати остида бўлади. Меҳнат низоси келиб чиққан тақдирда, меҳнат шартларини қонунчиликда белгиланганига нисбатан ёмонлаштирадиган ҳар қандай шартлар ҳақиқий эмас деб топилади.

Ишга қабул қилиш тартиб-таомили қандай

1) 16 ёшда

16 ёшдан бошлаб йигитлар ёки қизлар ота-онасининг ёзма розилигисиз мустақил равишда ишга жойлашишга ҳақли.

2) 15 ёшда

15 ёшли ўсмирни ишга жойлаштириш учун, ота-онасидан бирининг (ёки ота-она ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги талаб этилади. Шу ёшдан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар ўқувчиларини ишга қабул қилишга йўл қўйилади. Бироқ фақат уларнинг соғлиғига ва маънавий ривожланишига зиён етказмайдиган енгил ишларни бажариш учун қабул қилиш мумкин. Бунда иш ўқишдан бўш вақтда амалга оширилиши ва ўқув жараёнини бузмаслиги лозим.

3) 15 ёшдан кичик

Ҳукумат 15 ёшга тўлмаган шахслар ишга қабул қилиниши мумкин бўлган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхатини тасдиқлайди.

МКга кўра, маданий-томоша ташкилотлари, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотлари ва бошқа ОАВ 15 ёшга тўлмаган шахслар билан асарлар яратишда ҳамда ижро этишда (намойиш қилишда) қатнашиш учун меҳнат шартномасини тузиши мумкин. Бундай иш ҳам ўсмирнинг соғлиғи ва маънавий ривожланишига зиён етказмаслиги керак.

15 ёшга тўлмаган...

lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг