Бир неча лавозимда ишлаш қандай расмийлаштирилади
Тавсияномада:
– Қўшимча иш турлари
– Қўшимча ишнинг ўхшашликлари ва фарқлари
– Бажариш муддати
– Ҳақ тўлаш
– Расмийлаштириш
– Қўшимча ишни бажаришни бекор қилиш
– Штатдаги ўринбосарга мажбуриятларни юклаш
Ходимга қўшимча иш топшириш зарурати тез-тез юзага келади. Масалан, бир ходим таътилга чиққан, бошқаси касал бўлиб қолган ёки ташкилотда бўш лавозим мавжуд. Бундай ҳолларда иш берувчи, асосий ишидан озод этмаган ҳолда, бошқа ходимга қўшимча мажбуриятларни топшириши мумкин.
Бунда қўшимча ишнинг турини тўғри белгилаш муҳимдир. Расмийлаштириш тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари шунга боғлиқ бўлади.
Асосий ишидан озод этилмаган ҳолдаги қўшимча иш қуйидагилар билан тартибга солинади:
- Меҳнат кодекси (104, 116, 252, 259-моддалар);
- 18.10.2012 йилдаги 297-сон ВМҚ билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Қўшимча иш турлари
МК 116-моддасида қўшимча ишнинг 4 та тури назарда тутилган:
- бир неча касбда (лавозимда) ишлаш;
- хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш;
- иш ҳажмини кўпайтириш;
- ишда вақтинча бўлмаган ходимнинг мажбуриятларини бажариш.
1. Бир неча касбда (лавозимда) ишлаш
Бир неча касбда (лавозимда) ишлаш — бу ходим томонидан шу иш берувчида, ўзининг асосий ишидан озод этилмаган ҳолда, асосий иши билан бир қаторда бошқа касбдаги (лавозимдаги) қўшимча ишни қўшимча тўлов эвазига бажаришидир.
Бир неча лавозимда ишлаш — бошқа лавозимга ўтказиш дегани эмас. Ходим ўз лавозимида қолади, қўшимча...
Телеграм канали