Ташкилотда дресс-кодни қандай белгилаш мумкин
Тавсияномада:
- Дресс-код нима ва у иш берувчига нима учун керак
- Иш берувчи дресс-кодни қачон жорий этиши керак
- Дресс-кодни қандай ҳужжатлар билан жорий этиш керак
- Ходимни дресс-кодга риоя қилмагани учун жазолаш мумкинми
Дресс-код нима ва у иш берувчига нима учун керак
Дресс-код — бу иш берувчининг меҳнат мажбуриятларини бажаришда ходимларнинг ташқи кўринишига қўядиган талаблар рўйхати. Дресс-код ходимларнинг ишда қандай кийим, пойабзал кийишлари ва аксессуарлардан фойдаланишлари мумкинлигини белгилайди.
Иш берувчилар ягона корпоратив услубни сақлаш, мижозлар ва ҳамкорлар билан мулоқот қиладиган ходимларни белгилаш ҳамда ташкилотда қабул қилинган хизмат кўрсатиш стандартларига риоя қилиш учун, дресс-кодни жорий этадилар. Айрим ҳолларда ташқи кўринишга қўйиладиган талаблар ишнинг хусусияти, касбий фаолиятнинг ўзига хослиги ёки компания стандартлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
МКда...
Телеграм канали