Янги мақолалар

Дресс-кодга риоя қилмаганлик учун қандай жазолаш мумкин

31.10.23
«Компания ходимаси доимий равишда дресс-код (кийиниш қоидаси) талабларини бузади. Унга ҳайфсан, жарима ёки ҳатто ишдан бўшатиш кўринишида интизомий жазо қўллаш мумкинми? Бу амалдаги қонунчилик нормаларига зид эмасми?» Саволларга kadrovik.uz илтимосига кўра янги МКни ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб беришди:

Ходимга дам олиш кунида ишлагани учун отгул бериш тартиби

12.10.23
«Дам олиш кунида ишлаганлик учун компенсация тури (отгул ёки икки ҳисса миқдорида тўлов) ҳақидаги масалани ким ҳал қилади: ишчими ёки иш берувчи? Агар дам олиш кунида бор-йўғи бир неча соат ишланган бўлса, бутун кунга отгул бериш керакми? Ходим маълум бир кунда дам олишни талаб қилишга ҳақлими? Отгулни таътилга қўшиш мумкинми?» Кadrovik.uz илтимосига кўра қўшимча дам олиш кунини тақдим этиш ва расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатларини янги МКни ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА изоҳлади:

Кадрлар ҳужжатларида ташкилотнинг номи ўзгаришини қандай акс эттириш керак

05.10.23
«Ташкилот ўз номини ўзгартирди. Бу меҳнат шартининг ўзгариши ҳисобланадими ва уни меҳнат шартномаларида, ходимларнинг қоғоз ҳамда электрон меҳнат дафтарчаларида акс эттириш керакми?» Бундай вазиятда ҳаракатларнинг батафсил алгоритмини янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тақдим қилишди:

Ҳомиладор аёл енгил ишга ўтишни рад этса

18.09.23
«Зарарли ишлаб чиқаришда меҳнат қилувчи инженер – ҳомиладор ходимага тиббий хулоса билан енгилроқ ишга ўтиб ишлаш тавсия этилган. Бундай ишлар корхона омборида мавжуд. Ҳомиладор аёл ўз мутахассислиги бўйича иш талаб қилди ва акс ҳолда ишга чиқмаслигини айтиб, у ерга ўтишдан бош тортди. Ходиманинг талаблари қонунийми? Иш берувчи ҳомиладор аёлни таклиф қилинган енгил ишга ўтишни рад этган тақдирда ишдан озод этишга мажбурми? Бунда унинг ўртача иш ҳақи сақланадими? Агар янги ишга кам ҳақ тўланса, ўтказишдан кейин ҳомиладор ходиманинг меҳнатига қандай ҳақ тўланади?» Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА изоҳлашди:

Ходим қачон вақтинча бошқа ишга ўтказишни талаб қилишга ҳақли

11.09.23
«Ишлаб чиқариш цехининг ҳомиладор ходимаси уни «декрет»гача енгилроқ ишга ўтказишни талаб қилмоқда. Аммо ташкилотда мос келадиган бўш иш ўринлари йўқ». «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА иш берувчига бундай вазиятда, шунингдек ходим бошқа ишга вақтинча ўтказишни талаб қиладиган бошқа ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклигини тушунтирди.

Меҳнат шартномасининг муддати тугаса, уни қайта тузиш керакми

08.09.23
«Ходимнинг меҳнат шартномаси муддати тугамоқда. Қўшимча келишув расмийлаштириш орқали унинг амал қилиш муддатини узайтира оламизми ёки янги шартнома тузишимиз керакми? Шартнома муддатини неча марта узайтириш мумкин?» Муддатли меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш билан боғлиқ долзарб саволларга «Норма» эксперти, юрист Ленара Хикматова жавоб беришди:

Ходим судга чақирилди: унга рухсат бериш ва шу кун учун пул тўлаш керакми

24.08.23
Ходим ўзи даъвогар ёки судланувчи бўлган фуқаролик иши бўйича суд жараёнида иштирок этиш учун унга бир кунга рухсат беришни сўрайдиган вазиятлар учраб туради. Қандай ҳолларда иш берувчи ходимни судга қўйиб юборишга мажбур ва буни қандай расмийлаштириш керак? Бу ҳолатда ходимнинг маоши сақланиб қоладими? Агар ходим иш берувчининг рухсатисиз судга кетса, унга интизомий жазо қўллаш мумкинми? Саволларга янги МКни ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва Нормa эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди.

Болани ёки оила аъзосини парваришлаш учун касаллик таътиллари: неча кунга берилади ва қандай тўланади

21.08.23
Амалиётда кўпинча болаларга ёки касал оила аъзоларига қараш учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш тўғрисида саволлар пайдо бўлади. Саволларга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди.

Касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимни ишдан бўшатишни тўғри келишиш шартлари

15.08.23
«Иш берувчи ходимни прогул учун ўз ташаббусига кўра ишдан бўшатмоқчи. Агар меҳнат мажбуриятларини бузиш далили аниқ бўлса, ишдан бўшатишни ходимларнинг вакиллик органи билан келишиш керакми? Ушбу тартиб-таомил қандай ўтказилади?» Саволларга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Касаба уюшмаси қўмитаси йиғилишида ишдан бўшатишни келишиш: муҳим жиҳатлар

15.08.23
Ташкилотнинг жамоа шартномасида иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги билан йўл қўйилиши кўрсатилган. Ходимни уни ишдан бўшатиш масаласи кўриб чиқиладиган касаба уюшмаси қўмитасининг йиғилишига таклиф қилиш керакми? Бундай йиғилишда ташкилот директори, ходимнинг адвокати иштирок этиши мумкинми? Бундай тадбирни онлайн ўтказишга рухсат бериладими? Мазкур саволларга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ҲИКМАТОВА жавоб берди.