Янги мақолалар

Кундузги бўлим талабаларини ишга қабул қилишдаги чекловлар ва ҳуқуқларни ҳисобга олиш

26.09.23
«Бизнинг ташкилотимизда тўлиқсиз иш кунида (4 соат) таржимон сифатида 3-курс талабаси ишлайди. У ўқиётган институтда машғулотларга қатнаш эркин тарзда йўлга қўйилган. У институтга икки ҳафтада бир марта 3–4 соатга боради, қолган вақт талабаларга мустақил тайёрланиш учун берилади. Ҳар куни соат 9:00 дан 18:00 гача тржимон-талаба ишда бўлади. Август ойида у иккинчи ташкилотга ўриндошлик асосида таржимон сифатида ишга жойлашди. 3-курс талабаси бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотларда ишлаш ҳуқуқига эгами?» Меҳнат қонунчилиги нормаларини kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

Тажрибаси бўлмаган ёш номзодларнинг қобилиятини қандай тўғри баҳолаш мумкин

26.09.23
«Мен ёш авлодни сира тушунмайман. Институтни тугатмасдан, тажрибага эга бўлмасдан туриб ҳамма нарсани биладиган ва уддасидан чиқадигандек ишга жойлашишга келишади. Маош қанчалигини, қандай бонуслар борлигини, қанча вақтдан кейин мартаба кўтарилишини дарҳол сўрашади. Уларда аввалги иш жойларидан тавсияномалар йўқ. Энг камида телефонда, курьер сифатида ишлашган ёки амалиёт ўташган. Уларни қандай баҳолаш мумкин?» Иш тажрибаси бўлмаган номзод сизнинг компаниянгизга мос келиш-келмаслигини суҳбатдаёқ қандай аниқлаш мумкинлигини kadrovik.uz илтимосига кўра HR-маслаҳатчи Иринa ШАКИРОВА тушунтирди:

ЯММТда штат жадвалини шакллантириш ва унга ўзгартиришлар киритиш

23.09.23
Иш берувчи my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетда ташкилот тузилиши (штат жадвали) ҳақидаги маълумотларни киритиши керак. ЯММТ дирекцияси ҳар сафар штат жадвалига ўзгартиришлар киритилганда маълумотни янгилаш зарурлигини эслатди.

Ходимларнинг маълумоти ва иш стажи тўғрисидаги талаблар қайси ҳужжатда белгиланиши керак

21.09.23
«Иш берувчи меҳнат шартномаларида ходимнинг маълумоти ва иш стажини, масалан, 5 ёки ундан ортиқ йилни белгилаши мумкинми?»

Ногиронлиги бўлган ходим учун мос иш бўлмаса

20.09.23
«Ходимга (лавозим – электромонтёр) ТИЭК қарори билан II гуруҳ ногиронлиги белгиланди. Уни бошқа ишга ўтказиш тавсия этилди. Аммо ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари туфайли корхонада бошқа иш йўқ, имтиёзли иш шароитларини тақдим қила олмаймиз. Иш берувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун штат бирлигини (лавозим) яратишга мажбурми? Ходимни ишдан бўшатиш мумкинми ёки биз унинг иш жойини сақлашга мажбурмизми? Агар у ишдан бўшатилгандан кейин меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилса, уни қайта қабул қилишга мажбурмизми?» Саволларга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Ўқитувчи ва мураббийлар кунини ҳисобга олган ҳолда қандай дам оламиз

15.09.23
Янги Меҳнат кодекси кучга кирганидан кейин биринчи марта байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – якшанба кунига тўғри келмоқда. Бу вазиятда кадрлар бўйича мутахассислар нимани ҳисобга олишлари муҳимлигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди.

Ходим бир ойдан кам ишлаган бўлса, таътил учун компенсация тўланадими

15.09.23
«Ходим 10 августда иш бошлади, 30 августда эса унинг хоҳишига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинди. Агар ходим ҳатто бир ой ишламаган бўлса, унга фойдаланилмаган таътил учун пулли компенсация тўлаш керакми?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Номзодлар қандай HR-мутахассисларни ёқтиришади

13.09.23
HR-мутахассис бўш иш ўрнига номзодлар билан қандай мулоқот қилаётганига эътибор бериши керак, чунки компаниянинг ижобий имиджи шунга боғлиқ. Ушбу мавзунинг HR-маслаҳатчи Ирина Шакирова томонидан танланишига профессионал суҳбатдаги ёзишмалар сабаб бўлди. Унинг ҳамкасби бўш иш ўринларига жавоб берган номзодлар орасида сўров ўтказди ва натижадан кўнгли тўлмади.

Ходим меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқнома олмай ишлаши мумкинми

13.09.23
«Пўлат қуйиш цехига (юқори хавфга эга бўлган ишлаб чиқариш) тажрибали ходим қабул қилинди. Шу асосда унга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ бермасдан дарҳол вазифаларни бажаришга рухсат берилди. Бу иш берувчи учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?» kadrovik.uz илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Ходимларнинг иши учун компанияда ким жавоб беради

08.09.23
«Бизнинг компаниямиз бренд кийим-кечак дўконлари тармоғи саналади. Уч ой олдин мен савдо ходимларини ўқитиш бўйича менежер лавозимига ишга қабул қилиндим. Шу вақт ичида мен янги иш бошлаётганлар учун ўқув курсини, шунингдек мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш курсини ишлаб чиқдим ва ходимларни ўқита бошладим. Дўконларда ишлашни ташкил қилиш ва мотивация бўйича тингловчиларимнинг кўплаб шикоятларини тинглашимга тўғри келади, лекин ушбу муаммоларни дўконлар раҳбарияти билан муҳокама қилишга қаратилган барча уринишларга битта жавобни эшитаман: сиз сотувчилар ўз ишларини яхши бажариши учун жавобгарсиз, вазифангиз шундан иборат, бизнинг эса вазифаларимиз бошқа. Ахир раҳбарлар ишни ташкил қилиш ва одамларни рағбатлантириш учун жавобгар эмасми? Бу уларнинг бевосита масъулияти саналмайдими?» kadrovik.uz илтимосига кўра вазиятни ҳал қилишда HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА ёрдам берди.