Янги мақолалар

Хусусий корхонада кадрлар бўйича инспектор бўлиши шартми

08.09.23
«Хусусий корхонада кадрлар бўйича инспектор учун алоҳида штат бирлиги бўлиши керакми? Ёки кадр масалаларини ўриндошлик асосида бошқа мутахассис юрита оладими?» Kadrovik.uz тушунтиради:

Ўзбекистондаги хорижий корхоналарга нисбатан ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар қўлланиладими

07.09.23
«Мен Ўзбекистондаги хорижий компанияда ишлайман. Директорнинг таъкидлашича, бизнинг таъсисчиларимиз чет элликлар, компания эса чет эл мақомига эга бўлганлиги сабабли Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган кафолатлар ва имтиёзлар (касаллик таътиллари, туғруқ таътиллари, болани парвариш қилиш бўйича нафақа) бизнинг ходимларимизга татбиқ қилинмайди». Кadrovik.uz илтимосига кўра иш берувчилар ҳақ-ноҳақлигига «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА ойдинлик киритди:

Ходимликка номзод билан телефон орқали суҳбатни қандай ўтказиш керак

06.09.23
Телефон орқали суҳбатни резюме танланганидан кейин биринчи суҳбат сифатида кўриш мумкин. HR-мутахассис Ирина ШАКИРОВА ёллашнинг ушбу босқичини батафсил кўриб чиқади ва ходимликка номзодлар билан самарали мулоқот стратегияларини мисолларда кўрсатади. Нолойиқ номзодларни саралаш ва энг яхшиларини топиш учун телефон орқали суҳбатни қандай тўғри олиб бориш ҳақида билиб олинг.

ФҲШ бўйича ишловчи ходимингизни бошқа компания хизмат сафарига юборди: унинг йўқлигини расмийлаштириш керакми

05.09.23
«Икки юридик жиҳатдан бир-биридан мустақил компанияларнинг таъсисчиси битта. Мутахассис улардан бирида асосий иш жойи, иккинчисида эса фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲШ) бўйича ишлайди. Компаниялардан бири таъсисчининг қарори билан ходимни хизмат сафарига юборади ва сафар харажатларини ўз зиммасига олади. Иккинчи компания хизмат сафари харажатларини тўламасдан ходимнинг йўқлиги даврига хизмат сафарига буйруқ расмийлаштириши мумкинми? Бизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган хизмат сафарида бўлиш кунларини ходимга қандай тўлаш керак?» Кadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» кадрлар хизмати раҳбари ва эксперт Валерия ЛЯНДРЕС нима учун иккинчи компанияга бу ҳолатда буйруқ расмийлаштиришга ҳожат йўқлигини тушунтирди:

Номзод сизга мос келмаса, телефон орқали суҳбатни қандай якунлаш керак

04.09.23
«Одатда резюме бўйича мос келадиган номзодларга қўнғироқ қиламан ва номзоднинг аввалги иш жойидаги тажрибаси, хизмат вазифаларини телефон орқали аниқлаштираман. Аммо бундай суҳбатлар чўзилиб кетади, кўп вақтни олади. Баъзан боши берк кўчага кириб қоламан – номзод суҳбатга келишни сўрайди, мен эса у бизга мос келмаслигини аллақачон тушуниб етган бўламан». Кadrovik.uz илтимосига кўра ноқулай вазиятдан қандай чиқиш кераклигини HR-маслаҳатчи Иринa ШАКИРОВА мисолда кўрсатди:

Янги МК бўйича қўшимча таътилларни қандай ҳисоблаш керак

31.08.23
«Янги Меҳнат кодекси кучга киргунга қадар ходимнинг асосий таътили 15 иш кунини ташкил қилган, ҳозир – 21 календарь кун. Иш жойларини аттестациядан ўтказишга кўра ходим 12 кунлик қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга. Янги МК қабул қилинишидан олдин асосий таътил кунларига қўшимча кунлар қўшилган ва у иш кунларида ҳисобланган. Янги МК бўйича таътилни календарь кунларида ҳисоблаш керак. Бундай ҳолда ходим 1 кунлик қўшимча таътилни йўқотади, чунки аввал якшанба куни ҳисобга олинмаган. Бунда қўшимча таътил кунларини қандай ҳисоблаш керак?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Резюме нималар ҳақида сўзлайди: номзодни биринчи баҳолаш учун асос

31.08.23
Kadrovik.uz сайтига қизиқ савол келиб тушди: «Резюме асосида номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш мумкинми?» Резюменинг аҳамияти нимада ва бўш иш ўрнига талабгор ҳақида кўп нарсаларни тушуниш учун уни қандай тўғри ўқиш кераклигини HR-маслаҳатчиси Ирина ШАКИРОВА тушунтиради:

Синов муддатини узайтириш мумкинми

29.08.23
«Ходим билан 1 ойлик дастлабки синов муддати билан меҳнат шартномаси тузилди. Унинг тугашидан 2 кун олдин раҳбар синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтиришни хоҳлаб қолди, сабаби янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб ҳали «ўзини ҳеч ҳам кўрсата олмади». Иш берувчи белгиланган синов муддатини узайтиришга ҳақлими?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича экпертлар гуруҳи раҳбари Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб беришди:

Ходимликка номзод алдаётганини қандай аниқлаш мумкин

28.08.23
Баъзан номзод билан суҳбат чоғида унинг ижобий таассурот қолдиришга ҳаракат қилиб ёлғон гапираётгани, ўйлаётганидан тамомила бошқа гапларни гапираётгани сезилади. Суҳбат ўтказаётганда инсон тўғри жавоб бераётганини қандай англаш мумкинлигини HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА тушунтиради.

Янги МК бўйича иш стажи учун қўшимча таътиллар қачондан тақдим этилади

25.08.23
«Янги Меҳнат кодекси кучга киргунга қадар ваколатхонанинг меҳнат шартномаларида асосий меҳнат таътили – 24 иш куни, календарь кунларига ўгирилганда 28 календарь кунга тўғри келиши белгиланган. Янги Меҳнат кодекси битта ташкилотда кўп йиллик иш стажи учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини ўрнатди. Ваколатхона директори ушбу ташкилотда 23 йиллик иш стажига эга. Янги Меҳнат кодексига кўра у узоқ вақт хизмат қилгани учун 8 календарь кунлик қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга. 01.05.2022 йилдан 30.04.2023 йилгача бўлган иш йили давомида унга фақат 28 календарь кунлик асосий таътил берилди – иш стажини ҳисобга олмаган ҳолда. Ваколатхона директорининг меҳнат таътилини 8 календарь кунга (28 + 8 = 36 кун) узайтириши мумкинми? Агар у ушбу ташкилотда 2000 йил 1 майдан бери ишлаётган бўлса (директор ҳар йили таътилдан фойдаланади), у қайси даврда узайтирилган таътил олади?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди: