Янги мақолалар

Мустақиллик куни: 2023 йил сентябрь ойида қандай дам оламиз ва ишлаймиз

23.08.23
Сентябрь ойининг бошида яқинлашиб келаётган байрам – Мустақиллик куни муносабати билан барча иш режимидаги ташкилотларда ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.

Болани парваришлаш учун касаллик варақаси очилса, меҳнат таътили узайтириладими

16.08.23
«Ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш даврида ходиманинг 10 ёшли боласи касал бўлиб қолди, шу муносабат билан унга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилди. Ходима уни тақдим қилиб, меҳнат таътилини узайтиришларини сўради, чунки у беморни парвариш қилиш ортидан ундан деярли фойдаланмаган. Агар ходиманинг ўзи эмас, балки боласи касал бўлган бўлса, иш берувчи таътилни узайтиришга мажбурми?» Саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Тиббиёт ходими иш вақти нормасидан ортиқ меҳнат қила оладими

15.08.23
«Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 502-моддасига мувофиқ тиббиёт ходимлари учун иш вақти нормаси – ҳафтасига ўттиз олти соат, яъни душанбадан шанбагача 6 соатдан белгиланган. Айтинг-чи, ҳамширалар учун қандай нормативлар ўрнатилган – агар ҳамширанинг ўзи буни илтимос қилса, у 9 соатдан ишлаши мумкинми?» Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Ходимлар тушлик танаффусда ўз ишлари билан кетишлари мумкинми

11.08.23
«Ташкилотнинг ўз ошхонаси бор. Бундан фойдаланиб, баъзи ходимлар танаффус пайтида тезгина тушлик қилиб, шахсий ишлари бўйича кетишади. Баъзан тушликдан кеч қайтишади. Шунинг учун директор ходимларга тушлик пайтида компания ҳудудидан чиқиб кетишни тақиқлаб, ушбу қоидани бузганларга жарима солмоқчи. Бундай тақиқ қонунийми?» Саволга Норма эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди.

Директор компания эгаси бўлса, унга таътил бериладими

11.08.23
«Директор бўлиб ишлайдиган компания эгасига ҳар йилги меҳнат таътилини тақдим этиш керакми? Директорга таътил бериш ҳақидаги буйруқни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? Буйруқ учун асос сифатида нимани кўрсатиш керак? Директорнинг таътилини таътиллар жадвалига киритиш керакми?» kadrovik.uz илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди.

Ижрочи ёки раҳбар: номзод билан суҳбатда унинг раҳбарлик қобилиятини қандай аниқлаш мумкин

07.08.23
Раҳбарлик лавозимларига ходимни танлаш жараёнида олдингизда ким – ижрочи ёки раҳбар турганлигини қандай аниқлаш мумкин? Резюме бўйича мартаба ўсиши, юқорироқ лавозимларга ўтиш акс этган вазият билан тўқнаш келишга тўғри келган, аммо амалда ходим яхши мутахассис бўлиб чиқади, лекин раҳбарлик қилишни уддалолмайди. HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА ўз тажрибаси билан ўртоқлашади.

Филиаллар ва ваколатхоналар ходимлари билан меҳнат шартномаларини ким тузади

04.08.23
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллар, ваколатхоналар ва ташкилотнинг бошқа алоҳида бўлинмаларининг ходимлари билан меҳнат шартномаларини ким тузади – уларнинг раҳбарларими ёки ташкилот раҳбарими? Kadrovik.uz тушунтиради:

Ногиронлиги бўлган ходимнинг таътилини пулли компенсация билан алмаштириш мумкинми?

03.08.23
«I гуруҳ ногиронлиги бўлган ходим давомийлиги ўттиз календарь кун бўлган таътилга чиқишга ҳақли. Аммо у бунчалик узоқ вақт давомида дам олишни истамай, таътилнинг бир қисмини пулли компенсация билан алмаштиришни сўрамоқда. Бу ҳолатда ходимнинг алоҳида тоифасини ҳисобга олган ҳолда таътилнинг йигирма бир кунини асл ҳолича, таътилнинг қолган кунларини эса пул билан компенсация қилиш мумкинми?» Вазиятни kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА изоҳлади:

Сменали ишни қандай расмийлаштириш керак

01.08.23
Кўп ташкилотларда ички меҳнат қоидалари ишлаб чиқилган, аммо уларда ҳамма ходимлар учун умумий иш вақти режимини назарда тутиш жуда қийин. Айниқса, агар ташкилотда сменали иш жорий қилинган бўлса. Шунинг учун Қоидалардан ташқари ходимларнинг иш вақтини иш жадваллари (сменаларга бўлиниб ишлаш) бўйича тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалини қандай тўғри тузиш кераклигини «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

Меҳнат шартномасига кетма-кет икки сменада ишлаш шартини киритиш мумкинми

26.07.23
«Тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ходим кетма-кет ўн икки соатлик икки сменада уч кунлик танаффус билан ишларни бажаради. Яъни, ҳақиқий иш режими - «уч суткада бир». Бу тўғрими?»