Янги мақолалар

Ходим уни иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан чақириб олишни талаб қилиши мумкинми

26.07.23
«Ходимга унинг аризасига биноан икки ойга иш ҳақи сақланмайдиган таътил тақдим қилинган. Аммо бир ой ўтгач, ходим уни муддатидан олдин чақириб олишни талаб қилди, чунки у иш ҳақи сақланмайдиган таътил олишига сабабчи бўлган вазият ўзгарди». Иш берувчи ходимнинг талабини қондириши ва таътил муддати тугашидан олдин уни чақириб олишни расмийлаштириши шартми? Бу саволга - янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб беришди:

Ходимнинг давлат мажбуриятларини бажариш ишига чақирилиши қандай расмийлаштирилади

25.07.23
«Ташкилот давлат органидан буйруқ (хат) олди, унда исми келтирилган ходимларни маълум вақтга уларнинг эгаллаб турган лавозими, иш жойи ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда вақтинча хизмат сафарига юбориш (бу сўз хатда тўғри қўлланганми, хизмат сафарига юбориш эмасми?) айтилган. Ходимларнинг йўлланмасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш ва қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таяниш керак?». Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмухамедов жавоб берди.

Стаж учун қўшимча таътил берилишида бошқа тармоқ ташкилотидаги иш стажи ҳисобга олинадими

20.07.23
«Ходимимиз бизга ишга жойлашгунга қадар ишлаган корхона аввалроқ бизнинг тармоққа қарашли бўлган, лекин кейинчалик тармоқ структурасидан чиқиб кетган. Бугунги кунда бизнинг тармоқ корхоналарига тегишли бўлмаган корхонада ишлаш муддатини тармоқдаги иш стажи учун қўшимча таътил ҳисоб-китобида ҳисобга олмаслик тўғрими? Бу қоидабузарлик саналадими?». Вазиятни эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

Иш стажининг узлуксизлиги «стаж учун» қўшимча таътилга таъсир қиладими

18.07.23
«Хусусий компанияда Меҳнат кодексининг 220-моддаси бўйича узлуксиз стаж учун қўшимча таътил тақдим қилинади. Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади, олти ойдан кейин эса у яна ушбу ташкилотга қайтиб келади. Иш берувчи маҳаллий ҳужжатда меҳнат шартномаси бекор қилинганда ва янгидан тузилган ҳолларда, бундай таътилни олиш учун стаж тўхтатилиши ва қайтадан бошланишини ёзиб қўйса бўладими?». Тушунтиришни Ўзбекистон Республикасининг янги Меҳнат кодексини ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳи раҳбари Михаил ГАСАНОВ ва «Нормa» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тайёрлашди:

Ходимлар шикоят қилишса…

17.07.23
“Ҳаммасидан кўпроқ мен ишда ходимларимизнинг доимий шикоятларидан чарчайман – гоҳ кайфияти ёмон, гоҳ бошлиқ асоссиз койиган, гоҳ ҳамкасблари чиқиштиришмайди. Мен ҳаммани тинглашимга, иш вақтини йўқотишимга тўғри келади, уйга жуда ҳорғин бораман...” Ўқувчимизнинг саволини HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА шарҳлаб беради.

Ходима билан муддатли меҳнат шартномаси бекор қилинганидан олти ой ўтгач, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашимиз керакми

14.07.23
«Ходима бошқа ходима бола парвариши таътилида бўлган даврга муддатли меҳнат шартномаси асосида ишга жойлаштирилган. Меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугаган – ўрнига ишлаб турган ходима бола парваришлаш таътилидан чиқди. Бироқ муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ходима ҳомиладорлик тўғрисидаги маълумотномани (ҳомиладорликнинг 1 ойи) тақдим этди. Иш берувчи бошқа иш билан таъминлаш имкониятига эга эмас. Иш берувчи ушбу ходима билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганда, агар унга бўлган ҳуқуқ меҳнат муносабатлари тўхтатилгандан олти ой ўтгач пайдо бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқини сақлаб қолиши керакми? Ҳа бўлса, буни қайси ҳужжат билан расмийлаштирган яхшироқ?». Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди.

Иккита фирмада ишлаш тартиби

12.07.23
«Мен фирмада 0,5 ставкада бухгалтер лавозимида ишлайман. Мени бошқа фирмага бош бухгалтер лавозимига таклиф қилишмоқда. Мен бир вақтнинг ўзида иккита фирмада ишлашим мумкинми: биринчисида – 0,5 ставкада, иккинчисида – тўлиқ ставкада?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди.

Ходимга хизмат сафаридаги дам олиш ва байрам кунлари учун отгул бериладими

12.07.23
«Ходим буйруққа мувофиқ 10 кунга хизмат сафарига юборилган – уларнинг ичида шанба, якшанба ва байрам куни (Қурбон ҳайити) бор. Иш берувчининг дам олиш кунида иш бўйича алоҳида далолатномаси ёки кўрсатмаси йўқ. 02.08.2022 йилдаги 424-сонли ВМҚнинг 11-бандига мувофиқ «Хизмат сафарида бўлган ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди». Бироқ ходим хизмат сафаридан қайтиб келганида байрам ва дам олиш кунида ишлаганига ишонтириб, Меҳнат кодексига таянган ҳолда унга 3 кун отгул тақдим қилишни сўрамоқда. Биз ходимнинг бу талабини рад қилишга ҳақлимизми ёки отгул тақдим қилишимиз керакми?». Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди.

Меҳнат интизомини бузганлик учун оғзаки огоҳлантириш эълон қилиш мумкинми

12.07.23
«Мажлисда раҳбар ходимга меҳнат интизомини бузгани учун оғзаки огоҳлантириш эълон қилди. Кейинчалик «оғзаки огоҳлантирилсин» ёзуви билан буйруқ чиқарилди. Бундай «жазо»нинг ҳуқуқий оқибатлари қандай?».

Интизомий жазо сабабли ходимни таътилдан маҳрум қилиш мумкинми

07.07.23
Ўзбекистонда интизомий жазо сабабли ходимни таътилдан маҳрум қилиш мумкинми? Касаба уюшмаси қўмитаси жадвал ижросини назорат қилиши керакми?