Янги мақолалар

Ходим тўлиқ йил меҳнат қилмай ишдан бўшаса, тўланган таътил пулларини ушлаб қолиш мумкинми

05.07.23
Иш берувчи ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ходимнинг иш ҳақидан пул маблағларини ушлаб қолишга ҳақлими? Агар бунга йўл қўйилса, ушлаб қолишни қанча таътил кунлари учун амалга ошириш керак? Агар ходимда якуний ҳисоб-китобда ушлаб қолиш учун етарли пул бўлмаса, нима қилиш керак?

Телефон орқали ишдан бўшаш мумкинми

27.06.23
«Ходим таътил вақтида чет элга кетиб, ўша ердан туриб қўнғироқ қилди ва уни ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатишни сўради. Гувоҳлар иштирокида телефон орқали қилинган оғзаки баёноти бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйиладими?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Таътил вақтида ишдан бўшаш мумкинми

27.06.23
«Бош бухгалтер таътил пайтида ишдан бўшашга қарор қилди ва ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. У таътилдан чиққанидан кейин белгиланган икки ҳафтани ишлаб бериши керакми?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил меҳнат стажига қандай таъсир қилади

26.06.23
«Ходим 5 август куни ишга қабул қилинди. У иш йили давомида бир неча маротаба иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқди. Бундай таътилнинг жами давомийлиги 25 кунни ташкил қилди. Ходимга навбатдаги меҳнат таътилини тақдим қилиш мақсадида ушбу давр давомидаги иш стажини қандай ҳисобга олиш керак? Иш йили иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлиш кунлари сонига узайтириладими?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Ишдан бўшатишдаги компенсация тўловида «иш ҳақи сақланмайдиган таътил»ни ҳисобга олиш

23.06.23
«Ходим 2023 йил 10 январда ишга қабул қилинди, 28 майда ишдан бўшади. Ушбу даврда у 20 кунлик иш ҳақи сақланмаган таътил олган. Фойдаланилмаган таътил учун бериладиган пулли компенсация ҳисоб-китобида буни ҳам ҳисобга олиш керакми? Меҳнат таътилининг давомийлиги – 24 календарь кун. Бунда таътилларни иш берувчининг қарори бўйича 2023 йил бошидан бошлаб календарь кунларда ҳисоблаб чиқамиз. Бу қонунга зид эмас, чунки у меҳнат шароитларини ёмонлаштирмайди». Kadrovik.uz тушунтиради:

2023 йилда сменали иш режимида Қурбон ҳайитини қандай ҳисобга олиш керак

22.06.23
2023 йилда Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда сменали иш режимида ишлайдиган ишчиларнинг иш тартиби ва иш вақтини ҳисобга олиш қандай бўлишини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Қайси чет элликларга Ўзбекистонда ишга қабул қилинаётганда рухсатнома олиш талаб қилинмайди

22.06.23
Агар сиз чет эл фуқаросини ишга олмоқчи бўлсангиз, у махсус ҳужжатни олиш орқали Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Бироқ айрим тоифадаги чет элликлар бундай ҳужжатни тақдим қилиши шарт эмас. Kadrovik.uz тушунтиради:

Кириш имтиҳонлари пайтида абитуриент ходимни ишдан қандай озод қилиш керак

22.06.23
2023 йил 20 июндан Ўзбекистонда ОТМларга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Агар ходим кириш имтиҳонларини топшириш вақтида уни ишдан озод қилишини сўраса, қандай йўл тутиш кераклигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, иш вақти нормаси қандай ҳисобланиши керак

22.06.23
«Ходим 2023 йилнинг 12 ойи давомида ҳақиқатда 1 740 соат ишлади, чунки у 3 ой (апрель, май ва июнь) тўлиқ иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган эди. 2023 йил учун белгиланган меъёрга кўра, у 1 978 соат ишлаши керак. Натижада йил якунларига кўра соат бўйича меъёрни бажармаганлиги учун ходимга иш вақтидан ташқари иш соатлари ҳисобланмайди ва тўланмайди. Ходим иш вақти нормасини ҳисоб-китоб қилишда ундан таътилда бўлган кунлардаги соатларни ушлаб қолмасликни талаб қилмоқда. Ким ҳақ?». Kadrovik.uz тушунтиради:

2023 йилда Ўзбекистонда қайси хорижий ОТМлар аккредитациядан ўтган

21.06.23
Хорижий ОТМнинг дипломига эга бўлиш обрўли, аммо бунда чет элда таълим олсангиз, бу жуда қийин ва қиммат. Бироқ Ўзбекистондан чиқмасдан туриб ҳам нуфузли касб ва халқаро диплом олишингиз мумкин. Kadrovik.uz Ўзбекистонда қайси хорижий ОТМлар қонуний фаолият кўрсатаётганига аниқлик киритди (мақола эълон қилинган санада):