Янги мақолалар

Қурбон ҳайити 2023 йилда иш вақти календарини қандай ўзгартиради

21.06.23
Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, унга кўра байрам 28 июнь, чоршанба кунига тўғри келади, ўзбекистонликлар эса ҳеч қандай бошқа кунга кўчиришларсиз кетма-кет 5 кун дам олишади. Турли хил режимлар учун иш вақти календарида нималар ўзгаради?

Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ўзгарган бўлса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш керак

20.06.23
«Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ходимда унинг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ўзгарди. Бу меҳнат шартномасида акс этган. Натижада таътилдан олдинги ойда у ярим ой давомида 6 кунлик режимда лавозим маоши билан, иккинчи ярмида эса соатбай тариф ставкасини қўллаган ҳолда смена билан ишлади. Бу ҳолда «таътил пули»ни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш керак?». Саволга «Нормa» эксперти Дилором Саидова жавоб берди:

Иш жадвалининг вақтинча ўзгариши қандай расмийлаштирилади

20.06.23
«Ходим сменали ишда ишлайди – кундузги, тунги, «ухлаш», дам олиш куни. Бошқа ходимнинг таътилга кетиши туфайли иш жадвалини вақтинча ўзгартириш, яъни ходимни кундузги сменага ўтказиш зарурати юзага келди. Ходим бунга қарши эмас. Буни қайси ҳужжат билан расмийлаштирган яхши?». Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Директор ишга кирмоқчи бўлган барча номзодларни чўчитса…

19.06.23
«Компаниямизда маошлар катта эмас, шунинг учун муносиб ходимларни топиш осон кечмайди. Яқинда шундай муаммога дуч келдим: резюмени саралаб, номзод билан учрашув ўтказдим, ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда, номзод ишга киришишга тайёр. Аммо раҳбар билан учрашувдан кейин номзодлар орқа-олдига қарамай қочишмоқда... Фикримча, раҳбар номзодлар билан суҳбат ўтказишни умуман билмайди – мавзудан мавзуга сакрайди – сўроқ қилади, битта нарсани қайта-қайта айтишга мажбурлайди, таъна қилади... Менинг вазиятни юмшатиш ва суҳбатни конструктив оқимга йўналтиришга бўлган уринишларим раҳбар номзоднинг олдида менга ҳам таъна-дашном қила бошлашига олиб келмоқда. Бу вазиятда қандай йўл тутиш керак?». Ижобий натижа эҳтимолини максимал даражада ошириш учун раҳбарни номзод билан суҳбатга қандай тайёрлаш кераклигини HR маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА тушунтиради:

Ходимга тавсияномани бермаслик мумкинми

16.06.23
«Ходим иш берувчига ўзи ишга ўтишни режалаштираётган ташкилотга тақдим қилиш учун хизмат тавсияномаси беришни сўраб мурожаат қилди. Иш берувчи ходимга тавсиянома беришни рад этишга ҳақлими?». Саволга экспорт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Иш берувчи таътилни қисмларга бўлиб тақдим этмаслиги мумкинми

16.06.23
«Ходимлар ҳамиша уларга таътилни қисмларга бўлиб тақдим қилиш илтимоси билан мурожаат қилишади. Аммо директор бунга мутлақо қарши. Унинг фикрича, таътилни фақат ўта зарур бўлгандагина қисмларга ажратиш мумкин. Ходим асослаши керак, қарор эса иш берувчи томонидан қабул қилинади. Бу позиция қонунийми?». Kadrovik.uz тушунтиради:

HR-мутахассиси ва кадрлар бўйича ходим: битта ҳудудда қандай низосиз ишлаш мумкин

16.06.23
«Яқинда компанияга HR-мутахассис қабул қилинди ва орамизда дарҳол низо бошланди. Унинг таъкидлашича, мен барча режалаштириладиган тадбирларнинг МКга мослигини талаб қилганим учун унинг одамлар билан ишлашига ҳалақит қилётган эканман. Биз шунингсиз ҳам янги кодекс бўйича ишлаяпмиз ва ҳал қилиниши керак бўлган кўплаб муаммолар мавжуд... Мана, масалан, у таклиф қилган биринчи нарса барча ходимларни аттестациядан ўтказиш бўлди. Бироқ охирги аттестациядан ҳали олти ой ҳам ўтмади. Ёки яна бир мисол: мен ҳар доим барча номзодларни синчковлик билан текширишни талаб қиламан, ҳужжатларни ўрганаман, чунки кўпинча ҳужжатларни қалбакилаштириш учрайди. У мени ўта эҳтиёткорликда айбламоқда. Нега меҳнат қонунчилигида ҳеч нарсани тушунмайдиган одамлар ўзини HR-мутахассислар деб аташади ва кадрлар бўйича мутахассисларни камситишади?». Мактубни HR-маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА изоҳлади:

Ходима туғиш таътилига ўз вақтида чиқишни истамаса, нима қилиш керак

14.06.23
«Хусусий ташкилот ходимаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасини олиб келди, аммо ишни туғруққача давом эттириш истагини билдирди. Туғруқдан кейин 2 ой ўтгач, у бола парваришлаш нафақасини олиб, ишга чиқишни режалаштирмоқда. Иш берувчи бундай илтимосни қондиришга ҳақлими?». Вазиятни «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА изоҳлади:

Ишдан бўшатаётганда таътил кунлари компенсациясини қандай ҳисоблаш керак

13.06.23
«Ходим 2 йилдан бери таътилга чиқмаган. Ишдан бўшатаётганда компенсация неча кун ҳисобидан ҳисобланиши керак – 15 ёки 21?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Чет эл хизмат сафарига юборилган ходимнинг ишдан ташқари меҳнатига қандай ҳақ тўланади

12.06.23
«3 нафар ходим чет эл хизмат сафарига юборилди. Хизмат сафари жойидан уларга ишдан ташқари ишлаганлик билан ҳақиқатда ишланган вақтини ҳисобга олиш жадвалини олдик. Бундай ортиқча ишга қандай ҳақ тўланади?». Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди: