Янги мақолалар

Чет эл хизмат сафарига юборилган ходимнинг ишдан ташқари меҳнатига қандай ҳақ тўланади

12.06.23
«3 нафар ходим чет эл хизмат сафарига юборилди. Хизмат сафари жойидан уларга ишдан ташқари ишлаганлик билан ҳақиқатда ишланган вақтини ҳисобга олиш жадвалини олдик. Бундай ортиқча ишга қандай ҳақ тўланади?». Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Ходимларни мажбурий тиббий кўрикдан қачон ва қандай ўтказиш керак

09.06.23
Қайси ҳолларда иш берувчи ишга қабул қилишда ўз ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтишни ташкиллаштириши шартлигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Ходим қонунчиликда талаб этилган тиббий хулосасиз ишга қабул қилинган

09.06.23
«Ташкилот 56 ёшли аёлни бош бухгалтер лавозимига ишга қабул қилди. Расмийлаштириш чоғида ундан стандарт ҳужжатлар тўплами – паспорт, меҳнат дафтарчаси, диплом нусхасини талаб қилишди. Меҳнат шартномаси тузилгандан кейин иш берувчи тиббий кўрикни ташкил этиши кераклиги «ёдга тушди». Буни «ўтган сана билан» амалга ошириш мумкинми?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Хизмат сафарини бекор қилиш қандай расмийлаштирилади

08.06.23
«Ходим хизмат сафарига юборилди, чипта (қайтариш имкониятисиз) сотиб олинди. Кейин эса хизмат сафарига зарурат ишлаб чиқариш сабаблари туфайли ортга сурилди. Ходим ҳеч қаерга учмади. Чипта билан боғлиқ вазиятни асослаш учун қандай ҳужжат тузилиши керак – буйруқми ёки тушунтириш?». Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:

Хусусий ОТМ ўқитувчилари учун таътил давомийлиги қандай белгиланади

07.06.23
«Университетда (хорижий корхона) турли тоифадаги ходимлар – маъмурий ходимлар, ёрдамчи ходимлар ва педагог ходимлар ишлайди. Уларнинг таътил кунлари – турлича. Маъмурият ва ёрдамчи ходимларда – 21 кун, ўқитувчиларда – 40 кун. Бироқ бош ташкилот барча ходимлар учун таътилларнинг бир хил давомийлигини белгилашга қарор қилди – 21 кун. Университет педагог ходимлар учун бундай таътил давомийлигини тайинлашга ҳақлими?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Меҳнат кодексининг 401-моддаси бўйича қўшимча таътилни қандай тақдим қилиш керак

06.06.23
«Меҳнат кодексининг 401-моддаси ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳақ тўланадиган қўшимча таътилни назарда тутади. МКнинг ушбу моддаси барча турдаги мулкчилик ташкилотларига ёки фақат давлат ташкилотларига татбиқ қилинадими? Ходимнинг ўзи унга қўшимча тўрт календарь кун бўлган таътил тақдим қилиш учун ариза ёзиши керакми? Агар ариза ёзмаса, ташкилот бундай таътилни бермаслиги мумкинми?». Саволларга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Стаж давомийлиги қандай ҳисобланади – лавозим бўйичами ёки ишга кирган санаданми

06.06.23
«Директор ўринбосари ушбу лавозимда 2016 йил 1 апрелдан то ҳозирги кунга қадар ишлайди. 2023 йил май ойидан бошлаб у навбатдаги таътилга ариза ёзди. Янги МК бўйича тўлиқ иш йили учун директор ўринбосарига неча кунлик таътил берилиши керак? Улардан неча кунини тўлашимиз керак?» Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Қурбон ҳайитини эътиборга олган ҳолда таътилни қандай ҳисоблаш керак

05.06.23
«Ташкилотимизда бухгалтерия ва кадрлар бўлими ўртасида мунозарали савол юзага келди. Ходим 2023 йил 19 июндан бошлаб муддати 21 календарь кундан иборат асосий таътилга кетади. Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами муносабати билан таътил сурилади. Президентнинг 20 апрелдаги ПФ-270-сон фармони асосида кадрлар бўлими ходимнинг таътили 11 июлгача бўлишини, 12 июлдан ишга чиқишини ҳисоблади. Биз (бухгалтерия) янги МК асосида таътил 10 июлгача бўлишини, 11 – июль куни ишга чиқилади деб ҳисоблаймиз. Ким ҳақ?». Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Янги МК бўйича таътил кунларининг ўзгариши тўғрисида буйруқ ва қўшимча келишувни қандай тузиш керак

02.06.23
«Янги МК бўйича таътил кунларининг ўзгариши тўғрисида таътил кунларини ва меҳнат шартномасига қўшимча келишувни ўзгартириш тўғрисида шаблонларни қандай қилиб тўғри тузиш керак?». Kadrovik.uz тушунтиради:

Бўлимнинг барча ходимлари ишдан бўшаса...

02.06.23
«Бизда кутилмаган ҳолат содир бўлди – компанияда 7 йил давомида ишлаган сотув бўлими раҳбари ишдан бўшади. У билан бирга бўлимнинг барча ходимлари (6 киши) кетди. Уларнинг ҳар бири ортида мижозлар базасининг маълум қисми мустаҳкамланган эди. Энди мижозларни ҳам йўқотишдан хавотирдамиз. Нима қилиш керак?». Бу масалани HR маслаҳатчи Иринa Шакирова изоҳлади: