Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномада ходимнинг вазифаларини белгилаш мумкинми

preview

«Корхона меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик бўйича ички йўриқномада омборчининг лавозим мажбуриятларини белгилаши мумкинми? Ёки албатта лавозим йўриқномасини ишлаб чиқиш шартми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Меҳнат қонунчилиги:

1) иш берувчининг ходимлар учун лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш мажбуриятини белгиламайди;

2) ички йўриқномаларда ходимларнинг лавозим мажбуриятларини кўрсатишни тақиқламайди.

Бироқ лавозим мажбуриятлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш – бу турли хил тушунчалардир.

 

Нима учун йўриқномани ишлаб чиққан афзал

Агар корхонада лавозим йўриқномалари бўлмаса, ходимнинг мажбуриятлари, одатда, у билан меҳнат шартномасида ёзиб қўйилади.

Ҳар қандай ҳолатда иш берувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномасига унинг меҳнат вазифасини, шу жумладан ходимга топшириладиган ишнинг аниқ турини киритиши шарт .

Меҳнат шартномасига ходим ва иш берувчининг меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳар қандай ҳуқуқ ва (ёки) мажбуриятларини киритмаслик ушбу ҳуқуқлардан фойдаланишни ёки ушбу мажбурияталарни бажаришни рад этиш сифатида қаралмайди.

Аммо, меҳнат шартномасини «оғирлаштирмаслик» учун кўп ташкилотлар ходимнинг вазифаларини лавозим йўриқномасида батафсил белгилайдилар. Шунингдек, унда у ёки бу лавозим бўйича таълим ва иш тажрибасига қўйиладиган талаблар белгиланади.

Ходим билан меҳнат шартномасини тузишдан олдин уни лавозим йўриқномаси ва корхонанинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бошқа ички ҳужжатлари билан таништириш керак.

Валерия ЛЯНДРЕС,

 «Норма» эксперти