Нима учун лавозим йўриқномалари эскириши мумкин

preview

«Aудит текшируви ходимларнинг лавозим йўриқномалари эскирганини аниқлади. Лавозим йўриқномаларининг амал қилиш муддатини аниқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат борми?».

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 
 
– Қонунчилик ташкилотларни ходимлар учун лавозим йўриқномаларига эга бўлишга мажбур қилмайди. Улар иш берувчининг хоҳишига кўра ёки юқори ташкилот талаблари асосида ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши мумкин.

Шунинг учун агар бу ташкилотнинг (ёки ундан юқори турувчи органнинг)  маҳаллий ҳужжатларида белгиланмаган бўлса, лавозим йўриқномаларининг амал қилиш муддати ҳам белгиланмайди. Масалан,  тармоқлараро низомларда.

Лавозим йўриқномаларининг йўқлиги меҳнат қонунчилигининг бузилиши сифатида баҳоланмайди ва жавобгарликка сабаб бўлмайди. Лекин бу вазиятда ноқонуний қарорлар қабул қилиши мумкин бўлган иш берувчи учун бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш – иш берувчининг ҳам, ходимнинг ҳам манфаатларини кўзлайди.

 

Йўриқнома бўлмаса

Бу иш берувчига қуйидагиларда халал бериши  мумкин:

  •  ишни қабул қилишда асосли рад этиш (чунки айнан лавозим йўриқномасида бажариладиган иш билан боғлиқ қўшимча талаблар бўлиши мумкин);
  • синов муддати давомида ходимнинг фаолиятини объектив баҳолаш;
  • ходимлар ўртасида меҳнат вазифаларини тақсимлаш;
  • ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш;
  • меҳнат вазифаларини бажариш сифати ва тўлиқлигини баҳолаш ва бошқалар. 

 

Йўриқнома қандай қилиб «эскириши» мумкин?

Аудиторларнинг лавозим йўриқномаларини эскирган деб тан олиши уларнинг амал қилиш муддати тугаганлигини англатмайди. Эҳтимол, инспекторлар қуйидагиларни пайқаган бўлиши мумкин:
 
1) текшириш пайтида лавозим йўриқномаларининг долзарб бўлмаган  мазмуни;

2) лавозимларнинг штат жадвалига ва хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мос келмаслиги (КОДП -2021);

3) йўриқномаларни тузишга расмий ёндашув (умумий гаплар, ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилмаган).
 
Агар маҳаллий тартиб билан   белгиланган лавозим йўриқномаларининг муддати тугаган бўлса ёки йўриқномалар ҳақиқатан ҳам расмий ёки долзарб бўлмаса, уларни қайта кўриб чиқишни ва бошқатдан тасдиқлашни тавсия қиламиз.

Буни қандай қилиш кераклигини қуйидаги тавсияномадан билиб оласиз: