Ишга қабул қилиш ЯММТда қандай расмийлаштирилади
Ходимнинг меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасини автоматик равишда очилишини англатади. Меҳнат шартномалари, меҳнат шартномаларига қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш орқали автоматик тарзда ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси юритилади.
Ишга қабул қилиш ЯММТда қандай расмийлаштирилади
1. Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини электрон рўйхатдан ўтказиш учун электрон рақамли имзо калити (кейинги ўринларда ЭРИ калити) ёрдамида «ЯММТ» ИДАК шахсий кабинетига кириш керак.
2. Ходимни ишга қабул қилиш учун иш ўрнини яратиш керак. Бўш иш ўрнини қандай яратиш ҳақида батафсил йўриқномада билиб олинг.
3. Иш ўрни яратилгандан кейин меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш лозим. Бунинг учун тегишли иш ўрнида «Ходимни расмийлаштириш» тугмасини танлаш керак.
4. «Ходимни расмийлаштириш» тугмасини босгандан сўнг ходимнинг паспорт маълумотларини тўлдириш учун шакл очилади.
5. Ходимнинг паспорт маълумотлари муваффақиятли киритилгандан сўнг ходим ҳақида маълумот пайдо бўлади.
6. Ходимнинг маълумотлари киритилгандан сўнг меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун ойна очилади.
- Меҳнат шартномасининг рақами – ҳозирги лавозим учун тузилган меҳнат шартномаси (ёки қўшимча келишув) рақами кўрсатилади.
- Меҳнат шартномасининг тузилган сана – ҳозирги лавозим учун тузилган меҳнат шартномаси (ёки қўшимча келишув) санаси кўрсатилади.
- Меҳнат шартномасининг тугаш санаси – агар меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилган бўлса, унинг муддати кўрсатилади.
- «Муддатсиз» – агар меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган бўлса танланади.
- Иш бошланган сана – ҳозирги лавозимдаги иш бошлаган санаси кўрсатилади.
- Ставка – ҳозирги лавозими бўйича тузилган меҳнат шартномасига (ёки қўшимча келишувга) мувофиқ кўрсатилади.
- Буйруқ рақами – ушбу меҳнат шартномасига (қўшимча келишувга) тегишли буйруқ рақами киритилиши керак.
- Буйруқ санаси – ушбу меҳнат шартномасига (қўшимча келишувга) тегишли буйруқ рақами киритилиши керак.
7. Барча маълумотларни киритгандан сўнг, имзолаш ва сақлаш керак. Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказилганлигини имзолаш учун, ташкилотнинг тегишли ЭРИ калити танланади ва масъул шахснинг Ф.И.О.и босилади.
8. Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказгандан сўнг ходим бош саҳифада кўрсатилади.
Барча ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритиш шартми ва, агар меҳнат шартномалари ЯММТда рўйхатдан ўтказилмаса, қандайдир санкциялар ёки оқибатлар мавжудми, йўқми? Мehnat.uz да ёзув бўлмаслигининг натижаси нимада кўринади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарорига кўра, ЯММТда иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини электрон рўйхатдан ўтказиш, шунингдек жисмоний шахсларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни электрон меҳнат дафтарчасида шакллантириш ва юритиш амалга оширилади.
Меҳнат муносабатларини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади. Бундан давлат хавфсизлиги соҳасидаги, шунингдек штат жадвали маҳфий ҳисобланган ташкилотлар мустасно.
ЯММТда рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномасининг бўлмаслиги фуқаролар учун қуйидаги ҳолларда муаммоларга олиб келади:
- пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, чунки электрон меҳнат дафтарчасида меҳнат стажининг ҳисоби юритилади;
- Давлат хизматлари марказларида ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали давлат хизматларидан фойдаланганда, чунки электрон меҳнат дафтарчаси маълумотлари бошқа давлат идоралари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларига идоралараро ўзаро электрон алоқа орқали юборилади.
Демак, меҳнат шартномаларини Тизимда рўйхатдан ўтказиш шарт.
Меҳнат шартномасини my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказиб бўлмаяпти. Паспорт маълумотлари киритилганда тизим жисмоний шахс топилмаганлигини кўрсатмоқда. Нима қилиш керак?
– Бундай ҳолатларнинг 80 фоизида кадрлар бўйича ходим маълумотларни паспортни янгисига ёки ID картага алмаштиришдан олдин қилинган ҳужжат нусхалари бўйича киритганлиги маълум бўлади.
Ходимдан амалдаги паспорт ёки ID карта маълумотларини сўранг ва шартномани қайта рўйхатдан ўтказишга уриниб кўринг.
Агар тўғри маълумотлар киритилаётган бўлишига қарамай, меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказишнинг ҳали ҳам имкони бўлмаётганлиги аниқланса, қуйидагилар орқали «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК дирекциясига мурожаат қилинг телеграм канали ёрдамида ёки 71-200-70-30 телефон рақами орқали.
Янги ходимнинг маълумотларини ЯММТ тизимига киритишда «Ходим ҳозирги ёки бошқа ташкилотдаги асосий иши бўйича аллақачон расмийлаштирилган» деган хато чиқмоқда. Ходимнинг ўзи эса ҳеч қаерда ишламаслигини ва ҳеч қандай амалдаги меҳнат шартномаси йўқлигини таъкидламоқда. Ушбу хато туфайли ишга қабул қилишни расмийлаштириб бўлмаяпти. Мазкур вазиятда қандай йўл тутиш керак?
Бундай хато ходим ЯММТда (my.mehnat.uz) бошқа иш берувчида асосий иш жойи бўйича расмийлаштирилган деб ҳисобланишини ёхуд аввалги иш берувчида меҳнат шартномасининг бекор қилиниши қайд этилмаганлигини англатади.
Ишга қабул қилишни расмийлаштиришдан олдин иш берувчи ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасини текшириши зарур. Айнан у ходим тизимда бошқа иш берувчида асосий иш жойи бўйича рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш имконини беради. Иш берувчи талабгорнинг тузилган меҳнат шартномаси бор-йўқлигини қандай текшириши мумкин, тавсияномада>>
. Ходим ишга қабул қилишда яна қандай ҳужжатларни тақдим этиши кераклиги ҳақида батафсил тавсияномада ўқингАгар ходим электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма тақдим этмаган бўлса, у ўз меҳнат фаолияти тўғрисидаги долзарб маълумотларни мустақил равишда олиши ва тақдим этиши мумкин. Бунинг учун у my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталига кириши лозим.
- my.mehnat.uz сайтида – «Жисмоний шахс кабинети»га
- my.gov.uz сайтида – «Профиль» бўлимига ўтиш, сўнг «Карьера»ни танлаш
- Ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади ва меҳнат шартномаси қандай тузилади
- МЧЖ директорини ишга қандай қабул қилиш керак
- Касаначини ишга қабул қилиш тартиби
- Ишга қабул қилиш қоидалари бузилиши муносабати билан меҳнат шартномасини қачон бекор қилиш керак
- ЯММТда меҳнат шартномасининг бекор қилинишини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Телеграм канали