Ишга таклифнома қандай расмийлаштирилади (job offer)

01.05.2024
author avatar

Гулрух НИЯЗМЕТОВА

халқаро алоқалар бўйича Бошқармаси катта мутахассиси
author avatar

Юрий ФЕОКТИСТОВ

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

- ишга таклифноманинг шакли;

- ишга таклифноманинг мазмуни;

- ишга таклифнома юбориш маъқул бўлган ҳоллар;

- ишга таклиф қилиш оқибатлари.

«Ишга таклифнома» нима ва уни қандай шаклда юбориш керак 

Ишга таклифнома – бу иш берувчининг аниқ бир номзод билан меҳнат шартномасини тузиш учун тўғридан-тўғри, аниқ ифодаланган розилик билдиришидир, МК 101- моддаси.

Эътибор беринг
Ишга таклифнома – бу меҳнат шартномаси эмас ва унинг ўрнини босмайди. Ишга таклифномани номзодга меҳнат шартномасини тузишдан олдин юборинг.

Ишга чет эл фуқаросини ҳам таклиф қилиш мумкин, агар талабгор бўлган чет эл фуқароси Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олган бўлса.

Таклифномани ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштиринг.

Вазият
Шарт билан таклиф қилиш – тўғридан-тўғри ишга таклиф қилишми?
“Наврўз” МЧЖда лойиҳалар бўйича менежер лавозимига бўш ўрин пайдо бўлди ва унга шошилинч ходим топиш керак эди. Суҳбат натижаларига кўра Ш. Абдуллаев бу бўш лавозимга тўлиқ тўғри келарди, аммо ундан узоқ вақт жавоб бўлмади ва ишга аниқ розилик бермади, чунки бир вақтнинг ўзида у халқаро компанияда кўп босқичли суҳбатдан ўтаётган эди. Натижада бошқа вариантларни топишга, хусусан бошқа мос келадиган номзодларни кўришга қарор қилинди.

Ўтказилган суҳбатлар натижаларига кўра, агар Ш. Абдуллаев таклифни рад этган тақдирда, альтернатив сифатида Т. Каримов танланди. Бироқ Т. Каримов бу соҳада етарлича тажрибага эга эмас эди.

Ўтказилган суҳбатлар натижаларига кўра, агар Ш. Абдуллаев охир оқибат таклифни рад этган тақдирда, альтернатив сифатида Т. Каримов танланди. Бироқ Т. Каримов бу соҳада етарлича тажрибага эга эмас эди. Т. Каримов ишга қачон киришиши мукинлигини сўраб иш берувчига мурожаат қилганида, унга бошқа асосий номзод борлиги ва ундан аниқ жавоб кутишаётганини айтишди. Агар у рад жавобини берса, Т. Каримов ишга қабул қилинади. Келаси кун Т. Каримов у билан меҳнат шартномасини тузишларини талаб қилди, чунки иш берувчининг жавобини job offer сифатида баҳолади. Мазкур ҳолатда Т. Каримов ҳақми ва иш берувчи нима қилиши керак?

Йўқ, иш берувчининг Т. Каримовга жавобида ишга қабул қилишга розилиги аниқ ифодаланмаган, чунки унда шарт бор эди – мазкур лавозимга кўпроқ мос келадиган номзод мазкур таклифни рад этиши керак.
Агар Ш. Абдуллаевга ишга таклифнома ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда таклифноманинг амал қилиш муддати давомида (агар у бор бўлган бўлса) ёки ой давомида, агар ҳатто бошқа янада кўпроқ мос келадиган номзодни топган тақдирингизда ҳам, уни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмассиз.
Бошқа номзодга ишга ёзма таклифнома юборилганини Т. Каримовга ёзма шаклда тушунтиришни тавсия қиламиз. Таклифноманинг муддати тугагач, агар биринчи номзод тарафидан рад жавоби келса, сиз ишга қабул қилишни расмийлаштириш учун у билан боғланасиз.
Эътибор беринг

Ёзма шаклдаги ишга таклифнома ташкилот раҳбари томонидан имзоланиши шарт эмас. Бундай таклифномаларни имзолаш ваколатига эга шахснинг, масалан, HR-менежернинг имзоси етарли бўлади. Ваколатларни ишончномада тасдиқланг.

Ишга таклифномада нималарни кўрсатиш керак

Қонунчилик таклифномага киритилиши шарт бўлган мажбурий бандларни белгиламаган. Ҳар бир ташкилот ўз намунасини ишлаб чиқиши ва иш берувчи кўрсатиш муҳим деб билган бандларни киритиши мумкин.

Ишга таклифномани қуйидагича тайёрлашни тавсия қиламиз:

  1. Таклифномани ташкилотнинг расмий бланкида ёки электрон шаклда тузинг.
  2. Номзодни қандай лавозимга таклиф қилаётганингизни кўрсатинг.
  3. Бўйсуниш даражасини кўрсатинг ва муҳим вазифаларини белгилаб  қўйинг.
  4. Номзоднинг даромадини кўрсатинг – маош, мукофот пули, бонуслар ва ҳоказо.
  5. Ижтимоий пакетни ёзиб кўрсатинг.
  6. Ишга чиқиш санаси ва таклифноманинг амал қилиш муддатини кўрсатинг.

Қандай ҳолларда ишга таклифнома юборилади  

Ишга таклифнома – қулай восита. Ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланинг:

  1. агар бўш лавозим ҳақида очиқ эълон қилишни истамасангиз,  мос номзод бор бўлса ва сиз уни муайян шартларда жалб қилишни хоҳласангиз;
  2. иш берувчи ва талабгор ўртасида лавозим, иш ҳақи, мажбуриятлар, KPI ва бошқа масалалар бўйича келишувларни мустаҳкамлаш учун;
  3. номзод ўзи ишга қабул қилинаётган лавозим ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши учун;
  4. агар талабгорни уни ишга қабул қилишларига ишонтириш ва шундай йўл билан рақобатчилар томонидан “хантинг” хавфини камайтиришни истасангиз.

Ишга таклифноманинг қандай оқибатлари бўлиши мумкин 

Агар номзодга ишга таклифнома юборилган бўлса, уни ишга қабул қилишни рад этиш мумкин эмас. Тақиқ таклифноманинг бутун амал қилиш муддати давомида амал қилади. Агар муддат шартлашилмаган бўлса, таклифнома юборилган кундан эътиборан бир ой давомида амал қилади,  МК 101-моддаси;

Агар талабгорни ишга қабул қилишни рад этсангиз, у рад этиш сабабларининг ёзма асосини сўраб мурожаат қилиши мумкин,  МК 119-моддаси. Бундай асосни мурожаат қилинган кундан эътиборан 3 кун муддатда тайёрланг.  Ишга қабул қилишни рад этишнинг қонунийлигини ходим эмас, балки иш берувчи исботлашини назарда тутинг. Кейин ҳам моддий, ҳам маънавий зарар ўрнини қоплашга тўғри келади, МК 120-моддаси.

Эътибор беринг

Ишга таклифномага меҳнат шартномасининг элементлари деб эътироф этилиши мумкин бўлган бандларни киритманг ва уни иш берувчининг ходимларни ёллаш ва ишдан бўшатиш эмас, балки фақат ишга таклифномаларни йўллаш ҳуқуқи берилган вакилига имзо қўйиши учун юборинг.

Ходим билан меҳнат шартномасига қандай шартларни киритиш мумкин эмаслиги ҳақида янада батафсил тавсияномада билиб олинг.

Иш берувчининг таклифига кўра ишга қабул қилинган ходимга ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига бошқа иш берувчидаги иш стажи киритилади, МК 220-моддаси.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Таътил учун стажга қандай даврлар киритилади, қандай даврлар киритилмайди, «Таътил олиш ҳуқуқи қачон вужудга келади» тавсияномасида
Вазият
Номзод таклифномани имзолагандан кейин меҳнат шартномасини тузишни рад этди.
И. Қурбонов “Омега” компаниясидан директор ўринбосари лавозимига ишга қабул қилиш таклифномасини имзолади. Бироқ, бироз вақт ўтгач, у бошқа ташкилотдан янада манфаатлироқ таклифни олди ва “Омега” МЧЖда ишлашни рад этди.
И. Қурбоновни “Омега” МЧЖ билан меҳнат шартномасини тузишга мажбурлаш мумкинми?
Йўқ, И. Қурбоновни ташкилот билан меҳнат шартномасини тузишга мажбурлаш мумкин эмас, чунки бу меҳнат қилиш эркинлигини бузиш ҳисобланади. Меҳнат кодекси ходимни меҳнат шартномасини тузишга мажбурлашни тақиқлайди. Сизга ёки бошқа муносиб номзодни топишни, ёки И. Қурбоновга янада манфаатлироқ иш шартларини таклиф қилишни тавсия қиламиз.
Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг