Номзод билан телефон орқали интервью қандай ўтказиш мумкин

11.02.2025

Тавсияномада:

- Телефон орқали интервью турлари

- Телефон орқали интервьюда нимани аниқлаш мумкин

- Телефон орқали интервьюга қандай тайёрланади

- Телефон қўнғироғи алгоритми

Телефон орқали интервью – бу телефон орқали суҳбат шаклида ўтказиладиган номзодларни саралаш босқичидир. У иш берувчига номзодни олдиндан баҳолаш ва уни шахсий ёки онлайн суҳбатга таклиф қилиш кераклигини аниқлаш имконини беради.

Телефон орқали интервью турлари

Телефон орқали интервьюни икки турга бўлиш мумкин:

1. Интервью-таклиф

Таклиф-интервью – бу номзод билан қисқа телефон суҳбати бўлиб, унинг қизиқишини тасдиқлаш ва танловнинг кейинги босқичи ҳақида келишиб олишдир. Бу компаниянинг номзод билан биринчи алоқаси, шунинг учун ижобий таассурот қолдириш ва уни қизиқтириш муҳимдир. Бундай формат кўплаб бўш иш ўринларида, катта ҳажмдаги резюмега тезда ишлов бериш керак бўлганда қўлланилади. Шунингдек у номзодни суҳбатнинг кейинги босқичига таклиф қилиш-қилмаслигини тушуниш учун ўтказилади.

Мисол
Номзод билан телефон орқали интервьюда қандай қилиб тўғри мулоқот қилиш мумкин
HR мутахассиси номзодга, ўзини таништирмасдан ва қўнғироқ мақсадини тушунтирмасдан, қўнғироқ қилди, бу эса номзодни саросимага солди. Саволлар асосий компетенцияларга тааллуқли эмас эди, бу номзоднинг бўш иш ўрнига мос келишини тушунишни қийинлаштирди. Мутахассис вакансиянинг иш шароитлари ва мажбуриятлари каби муҳим тафсилотларига аниқлик киритмаган.

HR мутахассиси дарҳол ўзини таништириши, компаниянинг номини айтиши ва қўнғироқнинг мақсадини белгилаши керак. Шундан сўнг бўш иш ўрни ҳақида қисқача гапириб, номзоднинг таклифларга очиқ ёки очиқ эмаслигини аниқлаш. Кейин бандлик, иш қидириш сабаблари, иш ҳақи ва шароитлар бўйича кутилмалар муҳокама қилинади. Тажриба ва асосий кўникмалар бўйича саволлар бериш. Номзоднинг саволларига жавоб бериш, вакансия тафсилотларини аниқлаштириш. Агар ҳаммаси тўғри келса, учрашув ҳақида келишиб олинг.

HR мутахассиси: Салом, бу Нигина Рустамовнами?

Номзод: Ҳа, бу менман.

HR мутахассиси: Менинг исмим Гулнора, мен «Глобал Трейд» компаниясининг рекрутериман. Сизнинг резюмеингизни ish.uz сайтида кўрдим. Сиз ҳали ҳам таклифларни кўриб чиқяпсизми?

Номзод: Ҳа, кўриб чиқяпман.

HR мутахассиси: Ҳозир 5–10 дақиқа вақтингиз борми? Бир неча нарсага аниқлик киритмоқчиман.

Номзод: Ҳа, албатта.

HR мутахассиси: Компания сизга ишга ва ишдан машинада боришни таъминлаши шарти билан, Тошкент вилоятида ишлашга тайёрмисиз? Бу бир томонга 40 дақиқани ташкил қилвди.

Номзод: Ҳа, тайёрман.

HR мутахассиси: Сиз исталган иш ҳақини кўрсатдингиз ___________­­__,

биз _____________ таклиф қиламиз. Бундан ташқари, қўшимча тўловлар ва ижтимоий пакет ҳам мавжуд.

Номзод: Мени қониқтиради.

HR мутахассиси: Сиз ҳисоботларни МҲХСга трансформация қилиш тажрибасига эга эканлигингизни резюмеингизда кўрсатгансиз. Акциядорлар учун ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишни бажарганмисиз? Улар билан бевосита алоқага чиқилдими?

Номзод: Ҳа, бир неча бор. Раҳбарият талаб қилган турли ҳисоботларни тайёрлашга тўғри келган эди.

HR мутахассиси: Кредитлар билан ишлаш тажрибангиз борми?

Номзод: Ҳа, бор, шахсан учрашганда бу ҳақда гапириб беришим мумкин.

HR мутахассиси: Сизнинг ҳозирги иш жойингиз билан боғлиқ саволим бор. Сиз ҳали ҳам «Аланга» МЧЖда ишлайман, деб кўрсатдингиз, тўғрими?

Номзод: Ҳа.

HR мутахассиси: Ишингизни ўзгартириш истаги нима билан боғлиқ?

Номзод: Тизимли ишлашни хоҳлайман, лекин бу ерда бундай имконият йўқ. Раҳбариятни қонунчилик, молияларни оптималлаштириш масалаларида ишонтириш қийин... Умуман олганда, сиз каттароқ иш ва юқори маошни хоҳлайсиз.

HR мутахассиси: Сизни суҳбатга таклиф қилмоқчиман. Бу ҳафта Сизга қачон қулай бўлади?

Номзод: Эртага, куннинг иккинчи ярмида.

HR мутахассиси: Унда эртага соат 15:00 да. Илтимос, ўзингиз билан диплом ва сертификатларнинг асл нусхаларини олинг.

Номзод: Яхши.

HR мутахассиси: Суҳбатдан сўнг сизга «Телеграм» орқали геолокациямиз ва компаниямиз ҳақида маълумот юбораман. Илтимос, бизнинг сайтимизни ўрганинг. Суҳбатда лавозимга қўйиладиган талаблар ҳақида сўз юритамиз. Агар ҳамма нарса сизга маъқул бўлса, эртагаёқ тестдан ўтиш ва иш топшириқларини бажариш мумкин бўлади. Шунинг учун, илтимос, учрашувга камида 2 соат вақт ажратинг.

Номзод: Яхши, эртага соат 15:00 га бораман.

HR мутахассиси: Раҳмат. Яхши қолинг ва кўришгунча!

HR мутахассиси учрашув ҳақида келишиб олгандан сўнг, у номзодга, йўналишлар кўрсатилган ҳолда, суҳбат ўтказиладиган жойнинг батафсил координаталарини юбориши керак. Ушбу хатга барча контактларни бириктириш ва номзоддан, бирон-бир савол ва ўзгаришлар пайдо бўлса, ташкилот билан боғланишни сўраш керак. Агар номзод келмаса ва учрашувни бекор қилиш ҳақида огоҳлантирмаса, қайта қўнғироқ қилишнинг ҳожати йўқ, чунки бу унинг паст манфаатдорлиги ва ишончсизлигини кўрсатади.

2. Интервью-суҳбат

Телефон орқали ўтказиладиган интервью-суҳбатнинг тузилиши интервью-таклифномага ўхшайди, лекин номзодни баҳолашга ёрдам берадиган қўшимча саволларни ўз ичига олади. Ушбу саволлар қуйидагиларга тегишли:

  • иш берувчилар алмашинувининг сабаблари;
  • касбий тажрибага эга бўлиш;
  • махсус тайёргарлик ва олдинги ишдаги вазифалар; 
  • иш шароитлари (жадвал, хизмат сафари ва ҳоказо). 

Телефон орқали суҳбатлар фақат ўта зарур бўлган ҳолларда ўтказилиши лозим. Лекин ҳар ҳолда номзодни шахсан учрашувга таклиф қилишни тавсия этамиз. Кўпинча телефон ёки скайп-интервью бошқа шаҳарлик номзодлар билан мулоқот қилиш учун ишлатилади. Ва бундай интервью кўпинча юзма-юз суҳбатдан кўра кўпроқ ҳам вақтни олади. Номзод, яхши таассурот қолдириш учун, ўз тажрибаси ҳақида гапириб бериши мумкин, аммо шахсий мулоқот унинг реакциялари ва хатти-ҳаракатларини яхшироқ баҳолаш имконини беради. 

Телефон орқали интервьюда нимани аниқлаш мумкин

Номзод билан телефон орқали мулоқот қилинганда унинг қизиқиши, саволларга жавоб беришга ва суҳбатга келишга тайёрлиги дарҳол сезилади.

Номзод шубҳа ёки хавотир билдирган тақдирда баҳсли ҳолатлар юзага келиши мумкин. Масалан, агар у бир неча марта ижтимоий пакет, маошни ошириш ёки мартаба ўсиши ҳақида сўраса-ю, аммо лавозим вазифалари ва иш масалалари билан қизиқмаса. Бу ишчи мутахассисликлар учун одатий бўлиши мумкин, лекин мутахассислар ёки раҳбарларга нисбатан эҳтиёткор бўлиши мумкин.

Беадаб оҳанг, тажовузкор баёнот ва ҳужумлар ҳам низоли хатти-ҳаракатларга ишора қилиши мумкин.

Телефон орқали интервьюга қандай тайёрланади

Сизга ўз изоҳларингиз ва саволларингиз билан резюме, шунингдек суҳбат тугаши биланоқ ўз шарҳларингиз ва таассуротларингизни киритиш учун номзодларга қўнғироқ қилиш учун бланк керак бўлади. Агар бир вақтнинг ўзида бир нечта номзодга қўнғироқ қилмоқчи бўлсангиз, бланкда асосий саволларни белгилашингиз мумкин:

Номзоднинг Ф.И.О.

Резюмени баҳолаш

Телефон орқали интервью давомида сиз  сўрамоқчи бўлган саволлар

Изоҳлар, қўнғироқдан кейинги таассуротлар

 

Т (талабга жавоб беради)

 

 

 

 

Қ (қисман мос келади)

 

 

 

 

 

 

Телефон қўнғироғи алгоритми

  1. Саломлашинг, ўзингизни таништиринг (исмингизни, лавозимингизни, компаниянгизни айтинг).
  2. Номзодга гапириш қулайми, деб сўранг.
  3. Резюмени қаердан билиб олганингизни кўрсатинг.
  4. Резюме бўйича аниқлаштирувчи саволлар беринг.
  5. 2-3 та муҳим жиҳатни (тажрибасини, мотивациясини, хизмат сафарларига тайёргарлигини, яшаш жойини) текшириб кўринг.
  6. Касбий кўникмалар, биринчи навбатда, бўш иш ўрни учун муҳим бўлган кўникмалар ҳақида билиб олинг.
  7. Номзод нима учун янги иш қидираётгани билан қизиқинг.
  8. Айниқса иш мулоқот билан боғлиқ бўлса, унинг нутқини баҳоланг.
  9. Суҳбатга таклиф қилишга тайёр бўлсангиз, сана ва вақтни белгиланг, тайёргарлик бўйича тавсиялар беринг.
  10. Агар рад этишга қарор қилсангиз, буни хушмуомалалик билан бажаринг: «Компаниямизга қизиқиш билдирганингиз учун ташаккур, лекин, афсуски, маълумотларингиз вакансия талабларига тўлиқ мос келмайди».
  11. Агар қарор қабул қилинмаса, номзод қачон жавоб олишини маълум қилинг.
  12. Суҳбатга таклиф қилаётган номзодларингиз ҳақида қайдлар қилинг.
  13. Рад этилган тақдирда сабабларни резюме ёки бланкда қайд этинг.
Эътибор беринг

Яхши оҳанг қоидаларини ёдда тутинг:

  • иш қўнғироқлари вақти 9:00-10:00 дан 18:00–20:00 гача, кечи билан;
  • дам олиш кунлари ва байрам кунлари қўнғироқ қилиш – тақиқланган ҳолда;
  • агар суҳбат узилиб қолса, биринчи бўлиб қўнғироқ қилган одам қайта қўнғироқ қилади;
  • биринчи бўлиб қўнғироқ қилган киши хайрлашади.
Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг