Ўриндошлик асосида ишлашга доир қандай чекловлар ва тақиқлар мавжуд

07.10.2025

 

Ходимлар тоифалари 

Чеклов/тақиқ 

Норма

18 ёшгача бўлган шахслар

Ўриндошлик тақиқланган

МК 433-моддаси

Ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган ходимлар

Агар асосий иш ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлса шундай шароитлардаги ишларда ишлашга (бундан тиббиёт ходимлари мустасно)

МК 433-моддаси

Бошқа ҳоллар

Агар қонунда тўғридан-тўғри белгиланган бўлса

МК 433-моддаси

Давлат хизматчилари, давлат органлари раҳбарлари, шу жумладан юқори мансабдор шахслар, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари

Педагогик, илмий ва ижодий ишдан ташқари ҳақ тўланадиган ҳар қандай бошқа иш тақиқланган

08.08.2022йилдаги ЎРҚ-788-сон Қонуннинг 13-моддаси;

18.10.2012йилдаги ВМҚ-297-сон қарорнинг 2 банди;

18.10.2012 йилдаги ВМҚ-297-сон қарорга илованинг 4 банди

Судьялар

Педагогик, илмий ва ижодий ишдан ташқари ҳақ тўланадиган ҳар қандай иш тақиқланган (агар ишга халақит бермаса)

28.07.2021 йилдаги ЎРҚ-703-сон Қонуннинг 62-моддаси

Прокурорлар

Педагогик, илмий ва ижодий ишдан ташқари ҳақ тўланадиган ҳар қандай иш тақиқланган

29.08.2001 йилдаги ЎРҚ-257-II-сон Қонуннинг 43-1-моддаси

Нотариуслар

Илмий, ижодий ва педагогик ҳамда Нотариал палатадаги фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва бошқа фаолият тақиқланган

26.12.1996 йилдаги ЎРҚ-343-I-сон Қонуннинг 7-моддаси

Адвокатлар

Илмий, ижодий ва педагогик ҳамда Адвокатлар палатасидаги, патент вакили ва медиатор сифатидаги фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган ҳар қандай иш тақиқланган

26.12.1996 йилдаги ЎРҚ-349-I-сон Қонуннинг 3-моддаси

Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмаларининг раҳбари

Агар ташкилотнинг ваколатли органи ёки ташкилот мулкдори қарши бўлса

МК 487-моддаси

Автомобиль ташувлари хавфсизлиги бўйича мутахассислар

Ўриндошлик тақиқланган

18.10.2012 йилдаги ВМҚ-297-сон қарорга илованинг 4 банди

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг