Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак

05.02.2025
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– моддий ёрдам турлари;

– моддий ёрдамни тўлаш ҳақидаги қарорни ким қабул қилади;

– моддий ёрдамни беришда ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши;

– моддий ёрдамнинг солиққа тортилиши;

– моддий ёрдамнинг бухгалтерия ҳисоби;

– моддий ёрдамнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилиши.

 

Эътибор беринг
Тавсияга Президентнинг  Фармонига  мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Иш берувчи ходимларга ва корхонада ишламайдиган шахсларга бола туғилиши, оила аъзоси вафот этганда, табиий офатларда ва бошқа шундай ҳолларда моддий ёрдам кўрсатишга ҳақли. Моддий ёрдам қоида тариқасида:

  • жисмоний шахснинг иши ва унинг натижалари билан боғлиқ эмас;
  • ноишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган тўлов ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 372-моддаси 4-бандида назарда тутилган рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган моддий ёрдам бундан мустасно. Ишлаб чиқариш ходимлари учун хўжалик юритувчи субъектни мукофотлаш тўғрисидаги низом ёки моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом билан назарда тутилган бундай моддий ёрдам ишлаб чиқариш таннархига киритилади .

Моддий ёрдам иш ҳақидан фарқли равишда мажбурий хусусиятга эга эмас: иш берувчи корхонада бундай имконият бўлган тақдиргина уни тўлаб бериши мумкин.

Моддий ёрдамни тўлаш, миқдорлари ва уни амалга оширишнинг тартиби асослари рўйхатини меҳнат ёки жамоа шартномаларида ёхуд корхонанинг бошқа ички ҳужжатларида белгилаб қўйинг. Масалан, моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги низомда.

Корхонангизда белгиланган қоидалар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам моддий ёрдамни беришингиз мумкин. Мазкур ҳолатда жисмоний шахснинг аризаси ва раҳбарнинг буйруғи асос ҳисобланади.

Эътибор беринг
Агар моддий ёрдамни белгиланган ҳолатларда кўрсатиш меҳнат ёки жамоа шартномаларида, бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган бўлса, бу ходимларга иш берувчилардан ушбу ҳолатлар содир бўлганда унинг тўланишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.

 

Қачон моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин

Қоида тариқасида моддий ёрдам қуйидаги ҳолатларда кўрсатилади:

  • муайян оилавий шароитлар рўй берганда – ходимнинг ёки унинг фарзандларининг тўйи, оилада бола туғилиши, ходимнинг ўзи ёки унинг оила аъзосининг вафот этиши;
  • ходимнинг ёки унинг қариндошларининг касал бўлиши ҳолатларида;
  • фавқулодда ҳолатларда, табиий офатлардан кўрилган зарарларни қоплашга;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда;
  • бошқа ҳолатларда – юбилей, оғир молиявий ҳолат, пенсияга чиқиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар.

Ташкилот ўзининг ички ҳужжатларида моддий ёрдамни тўлаш учун бошқа ҳолатларни кўрсатишга ҳам ҳақли.

Эътибор беринг
Қонунчиликда моддий ёрдамнинг юқори чегараси белгиланмайди. Солиқ кодексида белгиланган айрим моддий ёрдам турлари бўйича чегаравий миқдорларни фақатгина солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида тўлашда ҳисобга олинг.
Эътибор беринг

Моддий ёрдамни ва меҳнатга қобилиятлиликни йўқотганлик муносабати билан тўловларни фарқлаш керак:

  • тўловлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади (ТИЭК) ва иш берувчининг молиявий ҳолатидан қатъи назар мажбурий ҳисобланади ;
  • моддий ёрдам иш берувчи томонидан унинг молиявий имконияти мавжуд бўлганда ихтиёрий равишда тўланади.

 

Моддий ёрдамни тўлаш ҳақидаги қарорни ким қабул қилади

Моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарор ташкилотда қабул қилинган тартиб-таомилларга асосан қабул қилинади. Одатда, иш берувчининг якка тартибда қабул қилган қарори билан, шу жумладан комиссиянинг тавсияси асосида қабул қилинади.

Комиссия таркибига қуйидагилар кириши мумкин:

  • корхона раҳбарининг ўринбосарлари;
  • ходимлар бўлими раҳбари;
  • касаба уюшмаси вакили;
  • бўлинмалар раҳбарлари;
  • бошқа ходимлар.

Комиссиянинг қарори йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённомага асосан раҳбар буйруқ чиқаради.

Қарор қабул қилиш учун асос – ходимнинг зарур бўлган ёрдамнинг сабаби ва ҳажми кўрсатилган аризаси.

 

Моддий ёрдам кўрсатишни ҳужжат билан қандай расмийлаштириш керак

Имтиёз қўлланиладиган моддий ёрдамни солиққа тортмаслик учун ходимдан тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишини сўранг: дорилар ҳақини тўлаганлик тўғрисида квитанция; ногиронлик тўғрисида маълумотнома; даволаниш учун шартнома; никоҳдан ўтганлик, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхалари ва бошқалар.

Бундай ҳужжатларнинг рўйхати қонучиликда белгиланмаган. Уни корхонанинг жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатларида белгиланг, уларда моддий ёрдам кўрсатишнинг ҳар бир ҳолати учун тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатинг.

Мисол учун, бола туғилганда ходим ариза ва бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим қилиши лозим.

Ушбу ҳужжатларга асосан иш берувчи моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Жадвал

Моддий ёрдамни олиш учун ариза билан тақдим қилинадиган ҳужжатларнинг тавсиявий рўйхати

Моддий ёрдам кўрсатиш ҳолатлари Тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан
  • вафот этганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (туғилганлик, никоҳдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома, гувоҳномалар гувоҳномалар ва бошқалар)
Ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан
  • кўнгилсиз ҳолат тўғрисида далолатнома (1-Н шакли) (меҳнатда майиб бўлганда);
  • cанитария, гигиена ва бошқа касб касалликлари институтидан кўчирма (касб касаллигига чалинганда)
Фавқулодда ҳолатлар муносабати билан
  • ФВВ ёки унинг ҳудудий бўлинмалари хулосаси, ОАВ хабарлари
Бола туғилганлигига, ходимнинг ёки унинг фарзандларининг никоҳдан ўтганида тўловлар
  • боланинг туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  • никоҳдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома; никоҳдан ўтаётган ходимнинг фарзандлари туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уни сотиб олишга маблағлар берилиши
  • ҳужжатлар тақдим қилинмайди
Даволанишга
  • cоғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар (амбулатория китобчасидан кўчирма, тиббиёт муассасаси билан шартнома, хизматларни тўлаш учун счёт ва шунга ўхшаш ҳужжатлар)
Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг