ЯТТ ёлланган ходимлар учун қандай солиқлар тўлайди ва қандай ҳисоботлар топширади

preview

Якка тартибдаги тадбиркорларда амалиётда ходимларни ёллаш, уларнинг даромадларини солиқ ҳисоботида акс эттириш ва уларнинг даромадларидан қатъий белгиланган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш тартиби юзасидан саволлар туғилади. “Норма” сўров билан Молия вазирлигига мурожаат қилди ва тушунтириш олди:

Сўров:

-  Солиқ кодексига асосан 100 млн сўмгача даромадга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланган ходимлари солиқ тўлашни танлаш ҳуқуқига эгалар : қатъий белгиланган миқдорда ёки декларация асосида.

Агар ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўласалар, якка тартибдаги тадбиркор бўлган солиқ агентлари ўзларининг ёлланма ходимларига оид ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини ўзи солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига тақдим этади .

Қатъий белгиланган солиқнинг ставкалари 09.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонуннинг 13-иловасида фақат якка тартибдаги тадбиркорлар учун келтирилган.

ЯТТга ўз мажбуриятлари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун қатъий белгиланган солиқни  якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган белгиланган ставканинг 30% миқдорида тўлаш мажбурияти юкланади .

Шу билан бирга Президентнинг 14.07.2018 йилдаги ПҚ-3856-сон қарорининг 7-бандига асосан якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги саволлар юзага келади:

  1. Агар ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашни танлашган бўлса, уни бюджетга ким тўлаши керак – ходимларми ёки ЯТТ?
  2. Ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда қандай суммада тўлайдилар?
  3. ЯТТ ўзининг ва ёлланган ходимларнинг қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоботларини тақдим этиши керакми? Агар - керак бўлса, ҳисоб-китоб қандай шаклда топширилади, сабаби ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботнинг амалдаги шакли унда бундай солиқни акс эттиришни назарда тутмайди?

Молия вазирлиги қуйидагиларни тушунтирди:

- СКнинг 385-моддаси 2-3-қисмларига мувофиқ товарлар (хизматлар) реализациясидан 100 млн сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар солиқни тўлашни танлаш ҳуқуқига эгалар:

  • қатъий белгиланган миқдорда –СКнинг 392-моддасида белгиланган тартибда;
  • жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида - СКнинг 397-моддасида белгиланган тартибда.

Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг 24-бандига асосан ЯТТга ўз мажбуриятлари бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун қатъий белгиланган солиқни ЯТТ томонидан амалга ошириладиган фаолият бўйича назарда тутилган белгиланган ставканинг 30%и миқдорида тўлаш мажбурияти ҳам юкланади.

Мазкур Низомнинг 38-бандига мувофиқ ходимларни ёллайдиган хусусий тадбиркорлар, ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашнинг тўғрилиги ҳамда уларнинг қонунчиликка мувофиқ ўз вақтида тўланиши юзасидан жавобгардирлар.

Шунингдек, мазкур Низомга 2-илова билан тасдиқланган хусусий тадбиркор ва хусусий тадбиркорнинг ходими ўртасидаги Меҳнат шартномасининг 9.1-бандига асосан иш берувчи ходим учун қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни қонунчиликда назарда тутилган миқдорда ва тартибда тўлаш мажбуриятини олади.

Бундан ташқари, Президентнинг 14.07.2018 йилдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3856-сон қарорининг 7-банди билан белгиланишича, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб:

  1. Иш берувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ходим учун солиқни қатъий белгиланган миқдорда ва ижтимоий солиқни тўлаш мажбуриятини олади.
  2. ПҚ-3856-сон қарорнинг 7-бандига асосан ёлланган ходимлар солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлашдан озод этилади.
  3. ЯТТ якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади, бироқ қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этмайди.

Молия вазирлиги жавобининг аслини бу ерда кўриб чиқиш мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор Якка тартибдаги тадбиркор Якка тартибдаги тадбиркор /ru/publish/doc/text175454_yatt_ellangan_hodimlar_uchun_qanday_soliqlar_tulaydi_va_qanday_hisobotlar_topshiradi1