Ходимни мунтазам “касаллик варақаси”да бўлиши учун ишдан бўшатиш мумкинми?
“Ходим тез-тез касал бўлади ва деярли “касаллик варақаси”да ўтирибди. Табиийки, у ўз функцияларини барқарор бажара олмайди. Шахс қанча узоқ муддат “бюллетенда” бўлиши мумкин? Биз уни соғлиғи ҳолатига кўра ишдан бўшатишимиз мумкинми?”
Иш берувчи қандай асосларга биноан “сурункали-лаёқатсиз” ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА сўзлаб берди:
- Касаллик ва шикастланганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақалари меҳнатга лаёқатсиз шахс мурожаат қилган ёхуд даволанган даволаш-профилактика муассасаси (ДПМ) томонидан меҳнатга лаёқатсизлик аниқланган кундан бошлаб берилади .
Амбулатория шароитида даволанишда даволовчи шифокор якка ўзи 5 календарь кунигача “касаллик варақаси” беришга ҳақли. Кейинчалик унинг муддати даволовчи шифокор ва бўлим мудири томонидан ҳар сафар 10 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади . Бироқ бу бюллетенни чексиз узайтириш мумкинлигини англатмайди. Муайян муддатлардан кейин бемор тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига (ТМЭК)...
