“Асосий” ходим қабул қилиниши муносабати билан ўриндошни ишдан бўшатиш мумкинми
Ташкилот директори ўриндошнинг ўрнига, унинг учун бу асосий иш бўладиган бошқа ходимни қабул қилишга қарор қилди. Ташкилот ушбу сабабга кўра ўриндошлик асосида ишловчи билан унинг розилигисиз меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинми ва бу қандай амалга оширилади?
Buxgalter.uz учун махсус “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА саволга жавоб берди:
- Ўриндошлар билан, ҳар қандай ходимни ишдан бўшатиш мумкин бўлган умумий асослардан ташқари, меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича ҳам бекор қилиниши мумкин. Бу бандда фақат ўриндошлар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлган иккита ўзига хос асослар кўрсатилган:
1) ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши;
2) меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши.
Биринчи асосга биноан ишдан бўшатишга фақат ўриндошнинг ўрнига мазкур ишга унинг учун ушбу иш асосий бўладиган ходим қабул қилинган тақдирда йўл қўйилади.
Яъни меҳнат шартномаси МКнинг 100-моддаси 2-қисми 5-банди бўйича бекор қилиниши ғайриқонуний бўлади, агар:
