Қандай қилиб ходимларни сменали ишга ўтказиш мумкин
Кўп ташкилотларда Ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ) ишлаб чиқилган бўлсада, уларда компаниянинг барча ходимлари учун умумий иш вақти режимини назарда тутиш анча мушкул. Ахир у ходимларда ва ҳатто бўлимларда ҳам турлича: қўриқлаш хизматида – битта, ҳайдовчиларда бошқача бўлиши мумкин ва ҳ.к. Шу боис ИМТҚдан ташқари, баъзи корхоналарда ходимларнинг иш вақтини сменали графиклар билан тақсимлаш мақсадга мувофиқдир. Уларни тўғри ва қандай шаклда тузишни меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди.
- Графикнинг бирхиллаштирилган шакли мавжуд эмас, уни сиз мустақил равишда ишлаб чиқиб, ИМТҚга, жамоа шартномасига илова ёки мустақил локал ҳужжат сифатида расмийлаштиришингиз мумкин (
