Таътиллар жадвалига “муддатли” шартларда ишловчи ходимларни қўшиш лозимми?
- Режали текширишда бизга таътиллар жадвали мавжуд эмаслиги юзасидан танбеҳ беришди. Бизнинг компаниямиз кичик, 10 нафар ходим ишлайди, уларнинг баъзилари – “муддатлилар”. Бундай жадвални тузиш мажбурийми? Унга атиги 6 ойга ишга қабул қилинганларни ҳам киритиш лозимми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан ўқувчимиз саволига “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
- МКнинг 144-моддасига мурожаат қиламиз. Унда йиллик таътилларни бериш навбати жадвалга мувофиқ белгиланиши айтилган. Бунда қонунчилик ташкилот ходимларининг сони ёки унинг мулкчилик шаклига боғлиқ ҳолда ҳеч қандай истисно қилмайди. Таътиллар жадвали – бу бевосита Меҳнат кодексида назарда тутилган локал норматив ҳужжат бўлиб, у мажбурий тартибда ҳар бир корхонада бўлиши керак. Сиз микрофирма ёки саноат “гиганти”, хусусий компания...
