Корхона раҳбари билан меҳнат контракти қандай тузилади
МЧЖга раҳбар билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси керак бўлди. Кадрлар хизмати 19.04.2003 йилдаги 189-сон ВМҚга 4-илова – "Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисида намунавий меҳнат шартномаси"ни топди. Бироқ у амал қилмай қўйган, ўз кучини йўқотган. Ундан намуна сифатида фойдаланиш мумкинми? Ёки вазиятдан чиқишнинг бошқа йўли борми? «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА махсус buxgalter.uz учун ушбу масалага ойдинлик киритди.
– Амалдаги қонун ҳужжатларида МЧЖ раҳбари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг бирхиллаштирилган шакли мавжуд эмас. Дарҳақиқат, илгари 19.04.2003 йилдаги 189-сон ВМҚга
