Меҳнат вазирлиги 963 касб бўйича стандартларни эълон қилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги mehnat.uz расмий сайтининг “Фаолият йўналишлари” бўлимида янги рукн – “Профессионал стандартлар” пайдо бўлди. Унда 963 касб ва мутахассисликлар бўйича ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти мавжуд ва ушбу база яна кенгайтирилади. Бу ҳужжатлардан қандай фойдаланиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Элла ГРАНОВСКАЯ гапириб берди:
- Профессионал стандартларни ишлаб чиқиш Президентнинг 06.09.2019 йилдаги ПФ-5812-сон Фармони ва 15.05.2020 йилдаги
