Пригодится каждому кадровику в декабре:
Таътилга дам олиш кунидан бошлаб чиқиш
Жамоа шартномасига ходимлар навбатдаги таътилга фақат дам олиш кунидан бошлаб чиқиши ҳақида шарт киритилди. Натижада ходимлар таътилнинг камида бир (агар таътил йилда бир марта берилса) ва ундан кўпроқ (агар таътил қисмларга бўлинса) кунини йўқотмоқда. Жамоа шартномасининг мазкур шарти қонунийми?
Йўқ, мазкур қоида ноқонуний саналади. Меҳнат кодексининг 129-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига асосан барча ходимларга дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш) берилади. Беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтасига икки кун, олти кунлик иш ҳафтасида эса бир кунлик дам олиш куни берилади.
Шундай қилиб, ходимларни таътилга дам олиш кунидан бошлаб чиқишга мажбур қилиб ташкилот амалдаги меҳнат қонун ҳужжатларини бузмоқда ва ходимларнинг ҳар ҳафталик дам олиш вақтини қисқартирмоқда. Бунинг учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддасига биноан жаримага тортилиши мумкин.